Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида солиқ қонунларини бузишларга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик, ўзаро ёрдам ва ахборот алмашиш тўғрисида Битим (Тошкент, 1997 йил 18 июнь)

Внимание!!! Перед Вами ознакомительный фрагмент документа. Полный текст документа доступен на сайте nrm.uz
Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбайжон

Республикаси Ҳукумати ўртасида солиқ қонунларини

бузишларга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик,

ўзаро ёрдам ва ахборот алмашиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбайжон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

ўз давлатларининг амалдаги миллий қонунчилиги ва халқаро мажбуриятларига риоя этиб,

солиқлар соҳасидаги қонун бузишларнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларни бартараф этиш билан боғлиқ вазифаларни самарали ҳал қилишдан ўзаро манфаатдор эканликларидан келиб чиқиб,

ушбу мақсадларда барча ҳуқуқий ва бошқа имкониятлардан фойдаланилишига муҳим аҳамият бериб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Битим мавзуси


1. Томонлар ваколатли органларининг уларнинг ваколат доирасига кирадиган солиқлар соҳасидаги қонун бузилишларининг олдини олиш, аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича самарали курашишни ташкил қилиш мақсадидаги ҳамкорлиги ушбу Битимнинг мавзуи ҳисобланади.


2. Ушбу Битим қоидалари Томонларнинг улар қатнашчилари бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларига дахл қилмайди.



2-модда. Ваколатли

...