Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 28.02.2017 й. 2861-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 28.02.2017 й. 39-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2017 йил 28 февралда 2861-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
адлия вазирининг
2017 йил 28 февралдаги
ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотлари
юридик хизматларининг маълумотлари
базасини шакллантириш ва юритиш
тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли "Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини (бундан буён матнда маълумотлар базаси деб юритилади) шакллантириш ва юритиш, шунингдек унга киритиш учун маълумот тақдим этиш шакллари ва муддатларини белгилайди.
1. Мазкур Низом мақсадлари учун давлат органлари ва ташкилотлари деганда, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари тушунилади.
2. Маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ва уларнинг ходимларини ҳисобга олиш ва улар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) расмий веб-сайтида жойлаштириладиган, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматларидаги бўш иш ўринлари тўғрисидаги ягона, ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган маълумотлар базасини яратиш ва унинг янгилаб турилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
3. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базаси тегишинча Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари (бундан буён матнда ҳудудий адлия органлари деб юритилади) томонидан шакллантирилади ва юритилади.
4. Вазирлик ва ҳудудий адлия органлари давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизмат фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мазкур Низомга мувофиқ тақдим этиладиган юридик хизматлар ходимлари тўғрисидаги маълумотлардан ташқари, улардан юридик хизмат фаолиятига доир бошқа тегишли ҳужжатлар ва маълумотларни сўраб олишга ҳақли.
2-БОБ. МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
ВА ЮРИТИШ ҲАМДА УНГА КИРИТИШ УЧУН
МАЪЛУМОТ ТАҚДИМ ЭТИШ
5. Юридик хизматларнинг Вазирликда маълумотлар йиғма базаси, ҳудудий адлия органларида маълумотлар ҳудудий базаси юритилади.
6. Маълумотлар базалари тегишлича Вазирликнинг Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бошқармаси, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг Нотариат, адвокатурава ҳуқуқий хизматлар бўлимлари томонидан шакллантирилади ва юритилади.
7. Маълумотлар базалари мунтазам равишда электрон шаклда давлат тилида юритилади.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимлари тўғрисидаги ахборот Вазирликка, вилоят даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимлари тўғрисидаги ахборот Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига, туман (шаҳар) ҳокимликлари, шунингдек туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимлари тўғрисидаги ахборот эса, туман адлия бўлимларига тақдим этилади.
9. Давлат органлари ва ташкилотлари тегишли йил якунлангандан сўнг, кейинги йилнинг 10-санасига қадар тегишли адлия органига мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклдаги маълумотларни ёзма ва электрон шаклда тақдим этади.
Туман (шаҳар) адлия бўлимлари тегишли йил якунлангандан сўнг кейинги йилнинг 15-санасига қадар базадаги маълумотларни тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкенг шаҳар адлия бошқармаларига электрон кўринишда тақдим этади.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари тегишли йил якунлангандан сўнг, кейинги йилнинг 20-санасига қадар ҳудудий базадаги маълумотларни Вазирликка электрон кўринишда тақдим этади.
10. Тақдим этилган маълумотлар йил давомида ўзгарган тақдирда, давлат органлари ва ташкилотлари ўн кун муддатда тегишли маълумотни адлия органига юбориши лозим.
Ҳудудий адлия органи ўзгаришлар бўйича маълумотларни улар тақдим этилгандан сўнг беш кун муддатда Вазирликка тақдим этиши шарт.
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги маълумотни ҳар чоракда, тегишли чорак якунлангандан сўнг, кейинги ойнинг 5-санасига қадар Вазирликка электрон шаклда тақдим этади.
12. Тақдим этилган маълумотлар Вазирликка келиб тушгандан сўнг, улар икки иш куни ичида маълумотлар йиғма базасига ҳамда расмий веб-сайтдаги маълумотлар базасига жойлаштирилади ва мунтазам равишда янгилаб борилади.
13. Маълумотлар базаларининг ўз вақтида ва тўғри юритилиши учун масъулият тегишлича Вазирликнинг Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бошқармаси, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бўлимлари зиммасига юклатилади.
14. Мазкур Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат Вазирликнинг Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар бошқармаси томонидан амалга оширилади.
1-ИЛОВА
Юридик хизматлар ходимлари ҳақида
МАЪЛУМОТ
Т/р |
Ф.И.О. |
Туғил- ган йили ва жойи |
Тамом- лаган таълим муасса- саси ва вақти |
Лаво- зими (иш жойи кўрса- тилган ҳолда) |
Мар- таба дара- жаси (берил- ган вақти) |
Иш жойи ман- зили ва юридик хизмат ходи- мининг электрон почтаси |
Хиз- мат ва уяли теле- фон рақа- ми |
Эгаллаб турган лаво- зимга қабул қилин- ган вақти |
Юри- дик мута- хассис- лик бўйи- ча иш стажи |
Шундан юридик хизмат- даги иш стажи |
Юристлар малакаси- ни ошириш марказида малака- сини оширган вақти (сертифи- катнинг серияси, рақами, берилган ҳамда амал қилиш муддати кўрсатил- ган ҳолда) |
Аттеста- циядан ўтган вақти (гувоҳ- номанинг серияси, рақами, берилган ҳамда амал қилиш муддати кўрсатил- ган ҳолда) |
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
11 |
12 |
|
1. |
||||||||||||
2. |
||||||||||||
3. |
||||||||||||
.... |
Изоҳ:
- мазкур шаклнинг 6 ва 7-устунларидаги маълумотлар ўзгарган тақдирда, бу ҳақда юридик хизмат ходими томонидан бир иш куни ичида тегишли адлия органига оғзаки равишда маълум қилиниши;
- барча маълумотлар қоғоз ҳамда электрон шаклда тақдим этилиши;
- юридик хизмат ходимларининг маълумотномалари (обеъктивкалари) мазкур шаклга илова қилган ҳолда тақдим этилиши шарт.
2-ИЛОВА
Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик
хизматларидаги бўш иш ўринлари ҳақида
МАЪЛУМОТ
Т/р |
Давлат органи ва таш- кило- тининг номи |
Вазир- лар Маҳ- камаси томо- нидан белги- ланган меъёр- ларга асосан ташкил этила- диган юридик хизмат штат бирлик- лари сони |
Ҳақи- қатда ташкил этилган юридик хизмат штат бирлик- лари сони |
Штат бирлик- ларида ишлаёт- ган юридик хизмат ходим- лари сони |
Юри- дик хиз- мат- даги бўш иш ўрин- лари сони |
Бўш иш ўрин- лари- даги лаво- зим- лар- нинг ойлик мао- ши |
Юридик хизмат ходимлари бўш иш ўринларининг лавозимлари |
|||||||
Юридик департа- мент (аниқ кўрса- тилади) |
Бош- қарма бош- лиғи (аниқ кўрса- тилади) |
Юри- дик бўлим (аниқ кўрса- тилади) |
Бюро бош- лиғи (аниқ кўрса- тила- ди) |
Бош юрис- кон- сульт (аниқ кўрса- тила- ди) |
Етак- чи, катта юрис- кон- сульт (аниқ кўрса- тила- ди) |
Катта юрис- кон- сульт (аниқ кўрса- тила- ди) |
Юрис- кон- сульт (аниқ кўрса- тила- ди) |
|||||||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |
11 |
12 |
13 |
14 |
|
1. |
||||||||||||||
2. |
||||||||||||||
3. |
||||||||||||||
.... |
Изоҳ:
- барча маълумотлар қоғоз ҳамда электрон шаклда тақдим этилиши шарт.
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
қошидаги Юристлар малакасини ошириш
марказида малака оширишдан ўтган
юридик хизматлар ходимлари ҳақида
МАЪЛУМОТ
Т/р |
Ф.И.О. |
Туғилган йили ва жойи |
Иш жойи |
Лавозими |
Малака оширган вақти |
Малака оширганлиги тўғрисида берилган сертификатнинг вақти, серияси ва рақами |
1. |
||||||
2. |
||||||
3. |
||||||
.... |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 6 март, 9-сон, 137-модда