Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.03.2017 й. ПҚ-2830-сон "Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.03.2017 й.

N ПҚ-2830



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасида Франциянинг тараққиёт агентлигини ва ПРОПАРКО фаолиятини ташкил этиш бўйича эришилган шартнома ҳамда халқаро ҳуқуқ талабларига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Франция Республикаси Ҳукумати ўртасида 2016 йилнинг 8 декабрь куни Гамбург шаҳрида (ГФР) имзоланган Ўзбекистон Республикасида Франциянинг тараққиёт агентлигини ва ПРОПАРКОни таъсис этиш ва фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомилларини бажаргани ҳақида тегишли билдиришнома йўлласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 март, 11-сон, 157-модда