Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2017 й. 165-сон "Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.03.2017 й.

N 165



ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДАГИ МУҲТОЖ ОИЛАЛАРГА

БИР МАРТА БЕРИЛАДИГАН МОДДИЙ ЁРДАМНИ

ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш давлат дастури тўғрисида" 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2731-сон қарорини бажариш ҳамда Оролбўйи минтақасида яшайдиган кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг манзиллилигини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марта бериладиган моддий ёрдамни тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, бир марта бериладиган моддий ёрдам олган кам таъминланган оилалар ушбу моддий ёрдамни олиш учун уларга бир йўла моддий ёрдам тўлангандан кейин бир йил ўтгандан сўнг қайта мурожаат этишлари мумкин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги муҳтож оилаларга бир марта бериладиган ёрдам шаклида янги турдаги ижтимоий нафақанинг мақсади ва тайинланиши тўғрисида аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини амалга оширсин.


4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 3 апрель, 13-сон, 210-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 3-сон, 35-модда