Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 06.03.2017 й. 2-сон "Электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб узатиш ва тақсимлашда технологик йўқотишларнинг нормативларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 31.03.2017 й. 2871-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
31.03.2017 й.
N 2871
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ
БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ
БОШЛИҒИНИНГ
06.03.2017 й.
N 2
БУЙРУҒИ
Электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб
узатиш ва тақсимлашда технологик йўқотишларнинг
нормативларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661-сон "2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб узатиш ва тақсимлашда технологик йўқотишларнинг нормативларини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Бошлиқ А. Ниматуллаев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 3 апрель, 13-сон, 211-модда