Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Молия вазирининг 27.03.2017 й. 29-сон "Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.04.2017 й. 2169-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.04.2017 й.

N 2169-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

27.03.2017 й.

N 29


БУЙРУҒИ



"Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби

тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 17 декабрдаги 105-сон "Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғига (рўйхат рақами 2169, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 502-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                            Б.Ходжаев






Буйруққа

ИЛОВА



"Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби

тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги

буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар



1. Буйруқ муқаддимасидан "(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳақидаги низомга" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


2. Йўриқнома муқаддимасидан "(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 апрель, 14-сон, 237-модда