Товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш Қоидалари (АВ томонидан 10.04.2017 й. 2873-сон билан рўйхатга олинган Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 27.03.2017 й. 17-сон буйруғи билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2017 йил 10 апрелда 2873-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
Интеллектуал мулк агентлиги
бош директорининг
2017 йил 27 мартдаги
ИЛОВА
Товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига
доир гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой
номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг
амал қилиш муддатини узайтириш
ҚОИДАЛАРИ
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги Қонунига (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) мувофиқ товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир гувоҳноманинг ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг (бундан буён матнда гувоҳнома деб юритилади) амал қилиш муддатини узайтириш тартибини белгилайди.
1. Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) талабнома берилган санадан эътиборан ўн йил мобайнида амал қилади.
2. Гувоҳноманинг амал қилиш муддати гувоҳнома амал қилаётган охирги йил мобайнида унинг эгаси томонидан берилган аризага биноан ҳар сафар ўн йилга узайтирилиши мумкин.
3. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 апрелдаги 65-сон қарори билан тасдиқланган Патент божлари ва тўловлари ставкаларида белгиланган миқдорда патент божи тўланади.
4. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани бериш муддати гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугагандан кейин олти ой мобайнида гувоҳнома эгаси берган илтимосномага биноан, қўшимча патент божини тўлаш шарти билан узайтирилиши мумкин.
2-БОБ. ГУВОҲНОМАНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ
МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ
АРИЗАНИ ТАҚДИМ ЭТИШ
5. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза Вазирликка мазкур Қоидаларнинг иловасига мувофиқ шаклда, гувоҳноманинг эгаси ёки гувоҳнома эгасининг ишончномаси билан патент вакили томонидан тақдим этилади.
6. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза гувоҳнома эгаси ёки патент вакили томонидан имзоланади. Юридик шахс номидан ариза лавозими кўрсатилган ҳолда раҳбар томонидан имзоланади ва муҳр билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади.
7. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:
патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
патент вакили орқали ариза берилган тақдирда гувоҳнома эгасининг ишончномаси;
товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс мазкур жўғрофий объектда эканлигини ва гувоҳномада кўрсатилган хусусиятларга эга бўлган товар ишлаб чиқараётганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилмаганда гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишга доир юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатлар амалга оширилмайди.
8. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Вазирликка бевосита тақдим этилади ёки почта орқали юборилади.
3-БОБ. ТАҚДИМ ЭТИЛГАН ҲУЖЖАТЛАРНИ
КЎРИБ ЧИҚИШ
9. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Вазирликка келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддат ичида барча ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқлиги юзасидан текширилади.
10. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ келганида гувоҳноманинг амал қилиши муддати узайтирилади.
11. Ушбу Қоидаларнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ва/ёки нотўғри расмийлаштирилган тақдирда, гувоҳнома эгасига мавжуд камчиликларни бартараф этиш тўғрисида Вазирлик томонидан сўров юборилади.
Гувоҳнома эгаси сўров жўнатилган санадан эътиборан уч ой мобайнида мавжуд бўлмаган ҳужжатларни ёки нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатлардаги камчиликларни бартараф этган ҳолда тақдим этиши лозим. Бунда аризани кўриб чиқишнинг белгиланган муддатининг ўтиши камчиликлари бартараф этилган ҳужжатлар Вазирликка келиб тушгунга қадар тўхтатиб турилади.
12. Мавжуд бўлмаган ҳужжатлар ёки нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатлардаги камчиликлар бартараф этилиб, Қоидаларнинг 11-бандида кўрсатилган муддат ичида тақдим этилмаган тақдирда, Вазирлик томонидан гувоҳнома эгасига гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда билдиришнома юборилади.
13. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтиришни рад этиш тўғрисидаги билдиришнома устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
14. Аризани қаноатлантириш рад этилган тақдирда гувоҳнома эгаси гувоҳноманинг амал қилиш муддати ёки мазкур Қоидаларнинг 4-бандида назарда тутилган муддат ўтмаган бўлса, Вазирлик билдиришномасида назарда тутилган камчиликларни бартараф этган ҳолда, қўшимча патент божи тўламасдан такроран гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида ариза тақдим этиши мумкин. Бунда мазкур Қоидаларнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ва/ёки нотўғри расмийлаштирилган тақдирда, Вазирлик томонидан сўров юборилмаган ҳолда аризани қаноатлантириш рад этилади.
15. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун гувоҳноманинг амал қилиш муддати ва мазкур Қоидаларнинг 4-бандида назарда тутилган муддат ўтказиб юборилган тақдирда, гувоҳноманинг амал қилиши муддати узайтирилмайди. Мазкур ҳолатда Қонунда белгиланган тартибда товар белгисини ва хизмат кўрсатиш белгисини ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатга олиш умумий асосларда амалга оширилади.
16. Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги маълумотлар Товар белгилари давлат реестрига ёки Товар келиб чиққан жой номлари давлат реестрига киритилади ва Вазирликнинг ўз расмий веб-сайтида ҳам жойлаштириладиган расмий ахборотномасида эълон қилинади.
17. Гувоҳноманинг амал қилиши муддати узайтирилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинганидан кейин Вазирлик гувоҳнома эгасига уч кун ичида "Гувоҳномага илова"ни юборади.
18. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига
_________________________________ (Ф.И.О., ёки юридик шахснинг номи) _________________________________ Манзил: __________________________ Телефон: __________________________ |
АРИЗА
|
|
- товар белгисига ва хизмат кўрсатиш белгисига доир |
|
|
|
||
|
|
- товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги |
|
|
|
|
|
______ - рақамли гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириб беришингизни сўрайман. |
|||
|
|
||
Илова қилинаётган ҳужжатлар: (кераклиси [X] билан қайд этилсин) |
|||
|
|
||
|
|
- гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун патент божи |
|
тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; |
|||
|
|
||
|
|
- товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқига эга |
|
бўлган шахс мазкур жўғрофий объектда эканлигини ва гувоҳномада |
|||
кўрсатилган хусусиятларга эга бўлган товар ишлаб чиқараётганлигини |
|||
тасдиқловчи ҳужжат; |
|||
|
|
||
|
|
- гувоҳнома эгасининг ишончномаси*. |
Гувоҳнома эгаси (ёки патент вакили) |
|||
(Ф.И.О., ёки юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О.) |
(имзо) |
Сана ______________ (М.Ў.) (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)
*) Гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза патент вакили томонидан тақдим этилганда.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 17 апрель, 15-сон, 260-модда