Давлат божхона қўмитасининг 24.03.2017 й. 01-02/12-15-сон "Божхона иши соҳасида қўлланиладиган айрим ҳужжатлар ва ҳисоботлар шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 06.04.2017 й. 2778-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
06.04.2017 й.
N 2778-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
24.03.2017 й.
N 01-02/12-15
ҚАРОРИ
Божхона иши соҳасида қўлланиладиган
айрим ҳужжатлар ва ҳисоботлар шаклларини
тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 30 мартдаги 01-02/12-19-сон "Божхона иши соҳасида қўлланиладиган айрим ҳужжатлар ва ҳисоботлар шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (рўйхат рақами 2778, 2016 йил 12 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 15-сон, 155-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис М. Тохирий
ИЛОВА
"Божхона иши соҳасида қўлланиладиган
айрим ҳужжатлар ва ҳисоботлар шаклларини
тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 1-банддаги "24" рақами "25" рақами билан алмаштирилсин.
2. 4-илова қуйидаги мазмундаги 5-1-банд билан тўлдирилсин:
"5-1. Товар режимда турадиган муддат: _____________________________.
(вақтинча олиб чиқишга рухсат берилган муддат кўрсатилади)".
3. 6-илова қуйидаги мазмундаги 5-1-банд билан тўлдирилсин:
"5-1. Товар режимда турадиган муддат: _____________________________.
(вақтинча олиб киришга рухсат берилган муддат кўрсатилади)".
4. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирдаги 25-илова билан тўлдирилсин.
"Ўзгартириш ва қўшимчаларга
ИЛОВА
"Ўзбекистон Республикаси
Давлат божхона қўмитасининг
2016 йил 30 мартдаги
01-02/12-19-сон қарорига
25-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига _________________________________ (юридик шахснинг номи) ______________________________дан |
Божхона ташувчиларининг реестрига киритиш учун
АРИЗА
Сиздан |
ни |
|
(юридик шахснинг номи) |
божхона ташувчилари реестрига киритишингизни сўрайман.
Жойлашган ери (почта манзили): _______________________________
Телефон рақами: _________________
КТУТ коди: ______________________
Солиқ тўловчининг идентификацион рақами: ____________________
Банк ҳисоб рақами: ___________________________________________
МФО: ___________________________
Аризага Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 237-моддасида белгиланган ҳужжатлар илова қилинади.
|
|
|
|
(юридик шахс раҳбарининг Ф.И.Ш.) |
(имзо) |
"____" __________________ 20__ йил".
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 10 апрель, 14-сон, 241-модда