Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.12.2016 й. ПҚ-2694-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2016-2020 йиллар даврида қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сонли қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
23.12.2016 й.
N ПҚ-2694
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "2016-2020 ЙИЛЛАР ДАВРИДА
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШ ВА
РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"
2015 ЙИЛ 29 ДЕКАБРДАГИ ПҚ-2460-СОНЛИ ҚАРОРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни изчил чуқурлаштириб бориш, экин майдонлари таркибини оптималлаштириш ҳисобига бебаҳо ер ва сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, Сурхондарё вилоятида мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини янада кўпайтириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2016-2020 йиллар даврида қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 29 декабрдаги ПҚ-2460-сонли қарорига иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",
2016 йил, 12-сон, 435-модда