Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 15.05.2017 й. 19-сон "Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.06.2017 й. 2889-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
14.06.2017 й.
N 2889
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК АГЕНТЛИГИ
БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
15.05.2017 й.
N 19
БУЙРУҒИ
Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни
халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш
қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бош директор А. Файзуллаев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 19 июнь, 24-сон, 510-модда