Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш Қоидалари (АВ томонидан 14.06.2017 й. 2889-сон билан рўйхатга олинган Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 15.05.2017 й. 19-сон буйруғи билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2017 йил 14 июнда 2889-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
Интеллектуал мулк агентлиги
Бош директорининг
2017 йил 15 майдаги
ИЛОВА
Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни
халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш
ҚОИДАЛАРИ
Мазкур Қоидалар Белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Мадрид битимига доир Баённоманинг (Мадрид, 1989 йил 27 июнь) 4-bis моддасига ва Ўзбекистон Республикасининг "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш тартибини белгилайди.
1. Белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Мадрид битимига доир Баённоманинг (Мадрид, 1989 йил 27 июнь) 4-bis моддасига мувофиқ, агар Ўзбекистон Республикасида миллий рўйхатдан ўтказилган товар белгиси халқаро рўйхатдан ўтказилган товар белгиси билан бир хил бўлса ва ушбу рўйхатдан ўтказилган товар белгилари битта шахс номига берилган бўлса, товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш мумкин. Бунда, миллий рўйхатдан ўтказилган товар белгисига доир ҳуқуқларга таъсир қилинмаслиги лозим.
2. Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш қуйидаги шартларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади:
халқаро рўйхатдан ўтказиш натижасида юзага келадиган ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудига татбиқ этилса;
миллий рўйхатдан ўтказилган барча товарлар Ўзбекистон Республикасига нисбатан халқаро рўйхатдан ўтказишда ҳам санаб ўтилган бўлса;
товар белгисини халқаро рўйхатдан ўтказишнинг кучга кириш санаси товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказиш санасидан кейин бўлса.
2-БОБ. АРИЗАНИ БЕРИШ ВА УНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
3. Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш тўғрисидаги ариза (бундан буён матнда ариза деб юритилади) мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) халқаро рўйхатдан ўтказиш эгасининг ишончномаси билан патент вакили томонидан тақдим этилади. Ариза патент вакили томонидан имзоланади.
4. Ариза битта товар белгисини рўйхатга ўтказишга оид бўлиши лозим.
5. Ариза ва ишончнома Вазирликка бевосита тақдим этилади ёки почта орқали юборилади.
6. Ариза Вазирликка келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддат ичида кўриб чиқилади.
7. Ариза Вазирлик томонидан мазкур Қоидаларнинг 2-бандида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан текшириб чиқилади.
8. Агар ариза мазкур Қоидаларнинг 2-бандида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса, Вазирлик халқаро рўйхатдан ўтказиш эгасига мавжуд камчиликларни бартараф этиш тўғрисида патент вакили орқали сўров юборади.
9. Халқаро рўйхатдан ўтказиш эгаси сўров жўнатилган санадан эътиборан уч ой муддат ичида сўровдаги камчиликларни бартараф этиши лозим. Бунда аризани кўриб чиқиш муддатининг ўтиши камчиликлар бартараф этилганлиги ҳақидаги жавоб Вазирликка келиб тушгунга қадар тўхтатиб турилади.
10. Сўровга мазкур Қоидаларнинг 9-бандида кўрсатилган муддат ичида жавоб тақдим этилмаган тақдирда, Вазирлик томонидан патент вакили орқали халқаро рўйхатдан ўтказиш эгасига аризани қаноатлантиришни рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда билдиришнома юборилади.
11. Халқаро рўйхатдан ўтказиш эгаси аризани қаноатлантиришни рад этиш устидан судга шикоят қилиши мумкин.
12. Аризани қаноатлантириш рад этилгандан кейин халқаро рўйхатдан ўтказиш эгаси Вазирлик билдиришномасида назарда тутилган камчиликларни бартараф этган ҳолда такроран Ариза топшириши мумкин.
13. Ариза мазкур Қоидаларнинг 2-бандида белгиланган талабларга мувофиқ бўлса, товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш тўғрисидаги маълумотлар Товар белгилари давлат реестрига (бундан буён матнда Давлат реестри деб юритилади) киритилади.
14. Маълумотлар Давлат реестрига киритилган санадан эътиборан ўн кун ичида Вазирлик Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти Халқаро бюросига мазкур Қоидаларнинг 2-иловасида келтирилган шаклда (инглиз тилида) товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштирилганлиги тўғрисида билдиришнома тайёрлайди.
15. Билдиришнома икки нусхада расмийлаштирилади. Биринчи нусха Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти Халқаро бюросига жўнатилади, иккинчи нусха эса миллий рўйхатдан ўтказишга оид ҳужжатларга қўшиб қўйилади.
16. Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштириш тўғрисидаги маълумотлар Давлат реестрига киритилади ва Вазирликнинг ўз расмий веб-сайтида ҳам жойлаштириладиган расмий ахборотномасида эълон қилинади ҳамда халқаро рўйхатдан ўтказиш эгаси товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштирилганлиги тўғрисида хабардор қилинади.
17. Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштирилиши миллий рўйхатдан ўтказилган товар белгисининг амал қилишини тугатилишига олиб келмайди.
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (почта манзили) _____________________________ (Ф.И.Ш. ёки юридик шахснинг номи)
Манзил ______________________ Телефон ______________________ |
АРИЗА
Товар белгисини миллий рўйхатдан ўтказишни халқаро рўйхатдан ўтказишга алмаштиришингизни сўрайман.
1. Миллий рўйхатдан ўтказиш ________________________________-сон
Халқаро рўйхатдан ўтказиш _________________________________-сон
2. Миллий рўйхатдан ўтказиш товар ва хизматлари товар ва хизматларнинг халқаро классификациясининг ________________________ синфлари
Халқаро рўйхатдан ўтказиш товар ва хизматлари товар ва хизматларнинг халқаро классификациясининг _________________________ синфлари
3. Миллий рўйхатдан ўтказиш эгаси _______________________________
Халқаро рўйхатдан ўтказиш эгаси ________________________________
4. Миллий рўйхатдан ўтказиш товар белгиси ________________________
Халқаро рўйхатдан ўтказиш товар белгиси _________________________
5. Миллий рўйхатдан ўтказиш санаси ______________________________
Халқаро рўйхатдан ўтказиш санаси _______________________________
Патент вакили |
|
(Ф.И.Ш., имзо) |
Сана _____________
2-ИЛОВА
MINISTRY OF JUSTICE OF TНE REPUBLIC OF UZBEKISTAN
|
|
||
|
||
Date |
The International Bureau of the World Intellectual Property Organization |
|
|
||
Reg. N |
NOTIFICATION
about the replacement of a national registration
by an international registration
According to Article 4 bis of the Protocol Relating to the Madrid Agreement, Agency оn Intellectual Property of the Republic of Uzbekistan replaces the national trademark registration by the international registration N _____________________
q - regarding all classes of the Nice Classification according to the list of goods and / or services: _______________________________________
q - regarding the following classes of the Nice Classification according to the list of goods and / or services: _______________________________
Date of filing of a national application: ___________________________
Number of a national application: _______________________________
Date of registration of a national registration: _____________________
Number of a national registration: _______________________________
Date of priority of the national registration: _______________________
Нead of the Trademark Examination Department __________________
(signature)
Нead of the Administration Department ______________
(signature)
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 19 июнь, 24-сон, 510-модда