Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 15.05.2017 й. 01/27-26/05-сон "Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (15-сон МБМС) "Машина ва ускуналар қийматини баҳолаш"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 29.06.2017 й. 2895-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
29.06.2017 й.
N 2895
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАРГА
КЎМАКЛАШИШ ВА РАҚОБАТНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ
ҚЎМИТАСИНИНГ
15.05.2017 й.
N 01/27-26/05
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий
стандарти (15-сон МБМС) "Машина ва ускуналар
қийматини баҳолаш"ни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сонли "Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сонли "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (15-сон МБМС) "Машина ва ускуналар қийматини баҳолаш" иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Р. Гулямов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 3 июль, 26-сон, 600-модда