Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.05.2017 й. ПФ-5034-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-1871-сонли Фармонига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
04.05.2017 й.
N ПФ-5034
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 1997 ЙИЛ 10 ОКТЯБРДАГИ
"ТОВАРЛАР (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР) ЭКСПОРТИНИ
РАҒБАТЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-
ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА"ГИ ПФ-1871-СОНЛИ
ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ
ТЎҒРИСИДА
Гўшт ва гўшт озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти салоҳиятини янада кенгайтириш ва рағбатлантириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-1871-сонли Фармонининг 4-иловаси бешинчи қатори қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
" |
||
5. |
Гўшт ва гўшт озиқ-овқат маҳсулотлари |
0201 - 0210 (0207 53 000 дан ташқари, шунингдек, 0207 13 990 9, 0207 14 990 9, 0210 99 800 0), 0207 53 000 ТИФ ТР коди бўйича товуқ оёқчалари) |
" |
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 29 май, 21-сон, 377-модда