Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.07.2017 й. 498-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.07.2017 й.

N 498



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги 227-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 14 июлдаги

498-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги 21-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 7-модда) билан тасдиқланган Ҳарбий академик лицей тўғрисида низомда:


а) IV бобнинг номи чиқариб ташлансин;


б) 15 - 17-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 июлдаги 200-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тўғрисидаги низомнинг 9-бандида:


а) ўн биринчи хатбошига "ҳарбий академик лицейлар" сўзларидан кейин "ва олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш бўйича қўшимча вазифалар юкланган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг махсус гуруҳлари" сўзлари қўшилсин;


б) ўн иккинчи хатбошига "ҳарбий академик лицейларни" сўзларидан кейин "ва олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш бўйича қўшимча вазифалар юкланган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг махсус гуруҳларини" сўзлари қўшилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 июль, 28-сон, 667-модда