Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.1999 й. 508-сон "Америка Қўшма Штатларидаги Ўзбекистон Республикаси элчихонаси штат жадвалига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.11.1999 й.

N 508


АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЧИХОНАСИ

ШТАТ ЖАДВАЛИГА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Америка Қўшма Штатлари билан ҳарбий соҳада икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Америка Қўшма Штатларида Ўзбекистон Республикасининг Элчихонасини очиш тўғрисида" 1993 йил 10 майдаги 212-сон қарорига қўшимча равишда Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг Америка Қўшма Штатларидаги Элчихонаси штат жадвалига 2000 йил 1 январдан бошлаб қўшимча ҳарбий атташе лавозими киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги янги киритилаётган штатдаги ходим таъминоти учун зарур маблағлар ажратсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги Америка Қўшма Штатларидаги Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси ҳарбий атташеси лавозимига номзод юзасидан бир ой муддатда таклиф киритсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов