Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Адлия вазирининг 20.12.2003 й. 195-мҳ-сон "Ўзбалиқ" давлат-акциядорлик корпорацияси таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг жорий ҳаражатларини республика бюджетидан маблағ билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани давлат реестридан чиқариш ҳақида"ги Буйруғи

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

20.12.2003 й.

N 195-мҳ




"Ўзбалиқ" давлат-акциядорлик корпорацияси

таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг

жорий ҳаражатларини республика бюджетидан

маблағ билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги

йўриқномани давлат реестридан

чиқариш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига давлат реестридан чиқариш учун тақдим этилган ҳужжатни ҳуқуқий экспертиза қилиш натижаси бўйича 2003 йил 19 декабрдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига асосан


БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 19 майда 1033-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Ўзбалиқ" давлат-акциядорлик корпорацияси таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг жорий ҳаражатларини республика бюджетидан маблағ билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида" буйруқ давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур ҳужжат давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Р.М. Каримов) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Б.М. Тойжонов) мазкур буйруқни "Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси" - "Бюллетень нормативных актов министерств, государственных комитетов и ведомств Республики Узбекистан"да нашр этишни таъминласин.


5. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Вазир ўринбосари Х.М. Содиқов зиммасига юклатилсин.



Вазир                                                                                      А.А. Полвон-зода