Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Соғлиқни сақлаш вазирининг 03.08.2017 й. 104-сон "Дорихона ва тиббиёт муассасаларида трамадол дори воситасини сақлаш, ҳисобини олиб бориш ва бериш қоидалари тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.08.2017 й. 996-2-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.08.2017 й.

N 996-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

03.08.2017 й.

N 104


БУЙРУҒИ



"Дорихона ва тиббиёт муассасаларида трамадол

дори воситасини сақлаш, ҳисобини олиб бориш

ва бериш қоидалари тўғрисида"ги буйруққа

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2000 йил 14 декабрдаги 635-сон "Дорихона ва тиббиёт муассасаларида трамадол дори воситасини сақлаш, ҳисобини олиб бориш ва бериш қоидалари тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 996, 2000 йил 29 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 24-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                 А. Шадманов






Буйруққа

ИЛОВА



"Дорихона ва тиббиёт муассасаларида трамадол

дори воситасини сақлаш, ҳисобини олиб бориш

ва бериш қоидалари тўғрисида"ги буйруққа

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Буйруқнинг номидаги ҳамда 4-банддаги "Дорихона ва тиббиёт муассасаларида" деган сўзлар "Тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Трамадол дори воситаси гиёҳвандлик воситалари рўйхатидан чиқарилганлиги муносабати билан уни тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда сақлаш, ҳисобини олиб бориш, бериш ҳамда ушбу дори воситасидан белгиланган мақсадларда фойдаланишни тўғри ташкил этиш мақсадида буюраман:".


3. 1-бандда:

биринчи хатбошидаги ҳамда 1.6-кичик банддаги "Дорихона ва тиббиёт муассасаларида" деган сўзлар "Тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


1.1 ва 1.2-кичик бандлардаги "дорихона ва тиббиёт муассасаларида" деган сўзлар "тиббиёт муассасалари ва дорихоналарда" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


1.3 ва 1.5-кичик бандлардаги "Дорихона муассасаларида" ва "дорихона муассасасида" деган сўзлар тегишлича "Дорихоналарда" ва "дорихонада" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 3-банддаги "Дорихона муассасаларида" деган сўзлар тегишлича "Дорихоналарда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 14 август, 32-сон, 826-модда