Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Сентябрь

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

2004


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



СЕНТЯБРЬ

1

*****

- ягона ер солиғини йиллик сумманинг 30%идан кам бўлмаган миқдорида тўлаш муддатининг сўнгги куни.


Солиқ кодекси, 8-модда;

ЎзР АВ томонидан 05.03.2002 й. 1102-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдикланган Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг 20-банди.


  

  

3


- август ойининг III ўн кунлиги учун ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғи тўлови муддатининг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 84-модда;

ЎзР АВ томонидан 11.03.2002 й. 1106-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "ЎзР ҳудудида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидаи акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 8 банди.


- август ойининг III ўн кунлиги учун ҳақиқий сотилган бензин ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлаш муддатининг охирги куни.


ЎзР АВ томонидан 03.01.2002 й. 1092-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва суюлтирилган газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 12 банди.


  

  

5

*****

- юридик шахслар учун дивидендлар ва фоизлар бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлаш, шунингдек норезидент юридик шахсларга тўловларни амалга оширувчи юридик шахслар учун даромад (фойда) солиғини тўлаш муддатининг сўнгги куни**.


Солиқ кодекси, 42-модда;

ЎзР АВ томонидан 13.03.2002 й. 1109-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)га солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 36 банди.


  

  

10



- хўжалик юритувчи субъектлар томонидан август ойи учун ҳақиқий сотилган маҳсулот ҳажмидан мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва тўлаш, шунингдек ҳисобланган ва тўланган ягона ижтимоий тўлов суммалари ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан фуқароларнинг ҳисобланган ва тўланган мажбурий суғурта бадаллари суммалари тўғрисида ҳисоб-китобларни тақдим этиш муддатининг сўнгги куни**;

- сентябрь ойи учун меҳнат пайтида жароҳат олиш ёки касбий касалланиш оқибатида тайинланган пенсиялар тўланиши бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва харажатларни қоплашга тўлов тўлаш муддатининг сўнгги куни.


ЎзР АВ 06.04.2004 й. 1333-сон билан рўйҳатга олинган Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш,тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги Низомнинг 38, 39, 44, 46, 52, 53 бандлари.



  

13


- сентябрь ойининг I ўн кунлигидаги ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғи тўлаш муддатининг охирги куни;


Солиқ кодекси, 84-модда;

ЎзР АВ томонидан 11.03.2002 й. 1106-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "ЎзР ҳудудида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидаи акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 8 банди.


- сентябрь ойининг I ўн кунлиги учун ҳақиқий сотилган бензин ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлаш муддатининг охирги куни.


ЎзР АВ томонидан 03.01.2002 й. 1092-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва суюлтирилган газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 12 банди.


  

  

15


- август ойи учун ??С бўйича ҳисоб-китоб тақдим этиладиган ҳамда ҳисоб-китоб бўйича тўлов амалга ошириладиган муддатнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 77, 78-моддалар;

ЎзР АВ томонидан 29.04.2003 й. 1238-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган " Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 55, 56-банди.


- август ойи учун савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан ялпи даромад солиғи бўйича ҳисоб-китоб тақдим этиладиган ва солиқ тўланадиган муддатнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ томонидан 21.07.2003 й. 1260-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган " Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан ялпи даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 12, 13-бандлари


- бир чорак учун тўланадиган солиқнинг умумий суммаси энг кам иш ҳақи миқдорининг 50 бараваридан ошадиган корхоналарнинг август ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғини тўлаш муддатининг сўнгги куни***;


Солиқ кодекси, 121-модда;

ЎзР АВ томонидан 15.02.2002 й. 1097-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 13-банди.


- август ойи учун даромад (фойда) солиғи бўйича жорий тўловни тўлаш муддатининг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 43-модда;

ЎзР АВ томонидан 13.03.2002 й. 1109-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)га солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 29-банди.


- қуйидаги соҳаларда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган шахслар учун август ойига белгиланган қатъий солиқни тўлаш муддатининг охирги куни:

автотранспорт қисқа муддат сақланадиган автотўхташ жойлари (юридик шахслар);

болалар ўйин автоматлари;

ўйин автоматлари, шунингдек пул ютуқли ўйин автоматлари ҳам киради;

бильярдхоналар;


ЎзР АВ томонидан 16.02.2003 й. 1218-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган ""Алоҳида турдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахслар учун қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 12 банди.


- август ойи учун Республика йўл жамғармасига ажратмалар бўйича ҳисоб-китоб тақдим этиш муддатининг охирги куни;


ЎзР ВМ 21.08.2003 й. 361-сон Қарори билан тасдиқланган "ЎзР МВ ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси даромадларини шакллантириш ва сарфлаш фойдаланиш тартиби тўғрисида Низомнинг 26-банди.


- август ойи учун лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш бўйича фаолият олиб борадиган корхоналар ялпи тушуми тўғрисида ҳисоб-китоб тақдим этиш ва солиқ тўлаш муддатининг охирги куни****;


ЎзР АВ томонидан 21.04.2003 й. 1234-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган “Лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсларнинг ялпи тушумидан ягона солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 9 банди.


- август ойи учун транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ бўйича ҳисоб-китоб тақдим этиш муддатининг сўнгги куни.


ЎзР АВ томонидан 03.01.2002 й. 1092-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва суюлтирилган газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 13 банди.

  

  

20


- август ойи учун ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатининг охирги куни;


Солиқ кодекси, 84-модда;

ЎзР АВ томонидан 11.03.2002 й. 1106-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "ЎзР ҳудудида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидаи акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 9 банди.


- мол-мулк солиғи бўйича ҳар ойлик бўнак (жорий) тўловини тўлаш муддатининг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 94-модда;

ЎзР АВ томонидан 11.03.2002 й. 1107-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 17 банди.


- август ойи учун ер остидан фойдаланганлик (фойдали қазилмаларни қазиб олганлик ва техноген ҳосилалардан фойдаланганлик) учун солиқ тўлаш муддатининг охирги куни;


Солиқ кодекси, 109-модда;

ЎзР АВ томонидан 15.02.2002 й. 1098-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 11а банди.


- август ойи учун Республика йўл жамғармасига тўланиши лозим бўлган тўлов тўлаш муддатининг сўнгги куни.


ЎзР ВМ 21.08.2003 й. 361-сон Қарори билан тасдиқланган "ЎзР МВ ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси даромадларини шакллантириш ва сарфлаш фойдаланиш тартиби тўғрисида Низомнинг 26-банди.


  

   

23


- сентябрь ойининг II ўн кунлиги учун ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғи тўлаш муддатининг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 84-модда;

ЎзР АВ томонидан 11.03.2002 й. 1106-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "ЎзР ҳудудида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидаи акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 8 банди.


- сентябрь ойининг II ўн кунлиги учун ҳақиқий сотилган бензин ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлаш муддатининг охирги куни.


ЎзР АВ томонидан 03.01.2002 й. 1092-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва суюлтирилган газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 12 банди.


   

25

*****

- ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича бўнак (жорий) тўлови тўлаш муддатининг сўнгги куни.


ЎзР АВ 15.02.2002 й. 1100-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Инфратузилмани ривожлантириш учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 7-банди.


    

-----------------------------------

*) йилнинг ҳисобот чорагида маҳсулотни сотишдан олган даромади (фойдаси) энг кам иш ҳақи даражасининг 200 бараваригача бўлган корхоналар ва ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган ҳамда тўловларни бўнак (жорий) тўловларини тўламай, ҳар чоракда йил бошидан буён ўсиб борувчи якун билан амалга оширувчи қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари;

**) жисмоний шахсларга тўланадиган дивидендлар ва фоизлар тўғрисидаги маълумотлар МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 2002 йил 14 мартда 1110-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган “Жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида”ги йўриқномага 2а-сон иловада акс эттирилган;

***) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун умумий солиқ миқдори энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик бараваридан кам бўлган корхоналар солиқни чоракда бир марта, чораклик молиявий ҳисобот топшириш учун белгиланган муддатларда тўлайдилар;

****) тиражли ва бир лаҳзали лотереяларни ташкил қилувчи корхоналар тираж ўтказилганидан (тиражли лотереялар бўйича) ёки сотувлар тугаганидан (бир лаҳзали лотереялар бўйича) сўнг 10 кун мобайнида ялпи тушумдан ягона солиқнинг якуний ҳисоб-китобини тақдим этадилар;

*****) муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.



Солиқ тўловчининг тақвими - “СБХ” газетаси эксперт хизмати ва “Norma” АХТнинг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига “СБХ” газетаси таҳририяти ёки “Norma-Hamkor” МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.