Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига Шарҳ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини
янада ривожлантириш чора-тадбирлари
ШАРҲ
Мустақиллик йилларида таълим соҳасида ёшларга замонавий билимларни бериш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш ва жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашига қаратилган туб ўзгаришлар ва ислоҳотлар амалга оширилди.
Хусусан, умумий ўрта таълим сифатини тубдан ошириш, интеллектуал, эстетик ва жисмоний баркамол авлодни шакллантиришни ҳамда ёшларга таълим беришни янги сифат даражасига кўтариш, шу жумладан, чет тиллари, информатика ҳ
...