Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган акцизланадиган товарларга акциз солиғи ставкалари (ЎзР ВМ 25.12.2003 й. 567-сон қарорига 10-1-илова)
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 25 декабрдаги
10-1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган
акцизланадиган товарларга акциз солиғи
СТАВКАЛАРИ
Товарлар номи |
Солиқ ставкаси |
|
акциз солиғини ҳисобга олган ҳолда сотиш нархларида товарлар қийматига нисбатан фоизларда |
бир ўлчов бирлиги сўмларда |
|
1. Ароқ ва ҳажмий таркибида этил спирти 30 фоиз ва ундан ортиқ бўлган бошқа алкоголли маҳсулотлар (1 литр сув қўшилмаган этил спирти учун)(1) |
2660* |
|
2. Коньяк (бренди) (1 литр сув қўшилмаган этил спирти учун)(1) |
4000* |
|
3. Кучли винолар ва ҳажмий таркибида 10%дан 30%гача бўлган узум ва мева-сабзавотдан тайёрланган ҳамда бошқа алкоголли ичимликлар (1 литр сув қўшилмаган этил спирти учун)(1) |
1312,5* |
|
4. Ҳажмий таркибида спирт 10 фоизгача бўлган кучсиз алкоголли ичимликлар (1 литр сув қўшилмаган этил спирти учун)(1) |
1860* |
|
5. Қуруқ винолар (1 литр тайёр маҳсулот учун)(1) |
273,9* |
|
6. Шампан виноси (1 шишаси учун)(1) |
182* |
|
7. Этил спирти, шу жумладан "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" ХК корхоналари хусусий истеъмол учун 1 дал.га ишлаб чиқарган этил спирти |
8510 |
|
8. Винобоп материаллар (1 литр тайёр маҳсулот учун): |
||
қуруқ оқ |
110 |
|
қуруқ қизил |
130 |
|
кучли |
100 |
|
9. Пиво, таркибида фоизларда ҳажмий улушда этил спирти (алкоголь) бор (1 литр маҳсулот учун)(1): |
||
4,5 гача (ҳисобга олинади) |
80 |
|
4,5 дан юқори - 6,0 гача (ҳисобга олинади) |
100 |
|
6,0 дан юқори |
170 |
|
10. Ўсимлик ёғи (пахта): |
79** |
|
озиқ-овқат (саломас ва "Ўзбекистон" ёғини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ёғдан ташқари) |
||
техник (кислота миқдори 0,3 мг КОН/г дан юқори озиқ-овқат маҳсулот таркибига қўшишга яроқсиз бўлган) |
67 |
|
11. Гуруч ёрмаси (2) |
20 |
|
12. Кирсовун ва атирсовун |
20 |
|
13. Фильтрли сигареталар: |
||
юмшоқ ўрамда |
45 |
|
қаттиқ ўрамда |
38 |
|
14. Фильтрсиз сигареталар, папирослар |
32 |
|
15. Заргарлик буюмлари (3) |
||
16. Пахта толаси (3) |
||
17. "ЎзДЭУавто" АЖ автомобиллари (2) |
22,5*** |
|
18. Кумушдан ишланган ошхона анжомлари |
10*** |
|
19. Нефть маҳсулотлари (4): |
||
бензин А-72, А-76 |
45 |
|
бензин Аи-91, А-92, Аи-93, Аи-95 |
45 |
|
дизель ёқилғиси |
40 |
|
авиакеросин |
20 |
|
20. Табиий газ, бундан аҳолига сотиладигани мустасно (4) |
40 |
|
21. Нефть ва газ конденсати |
25 |
|
22. Гиламлар ва гилам маҳсулотлари |
5*** |
|
23. Биллур буюмлар, шу жумладан биллур ёритиш асбоблари |
5*** |
|
24. Мебель (халқ таълими ва соғлиқни сақлаш тизими эҳтиёжлари учун махсус мебеллар бундан мустасно) |
5*** |
|
25. Видео- ва аудиоаппаратура |
5*** |
*) белгиланган акциз солиғи прогнозлари бажарилганлиги ҳамда бюджетга тўловлар бўйича боқиманда мавжуд бўлмаган тақдирда, акциз солиғи суммаси қуйидаги миқдорларда "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" ХК махсус ҳисобрақамига йўналтирилади:
- ҳажмий таркибида этил спирти 10%гача, 10%дан 30%гача, 30% ва ундан ортиқ бўлган ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар, шунингдек сув қўшилмаган бир литр этил спиртига ундириладиган, коньяк (бренди)га белгиланган ставкадан 60 сўм;
- 1 шиша шампан виноси ва 1 литр қуруқ вино учун белгиланган ставкадан 12 сўм.
**) белгиланган акциз солиғи прогнозлари бажарилганлиги ҳамда бюджетга тўловлар бўйича боқиманда мавжуд бўлмаган тақдирда акциз солиғи Давлат бюджетига 77% ставка бўйича, 2% эса - "Ёқмойтамакисаноат" уюшмасининг махсус ҳисобрақамига ҳисоблаб ўтказилади.
***) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 13 ноябрдаги "Бозорни истеъмол товарлари билан тўлдиришни рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар ва савдо ташкилотларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 390-сон қарорига мувофиқ бўш қолган маблағларни ишлаб чиқаришни ўстириш, ассортиментни кенгайтириш ва ишлаб чиқариладиган истеъмол товарларининг рақобатбардошлигини оширишга йўналтириш мақсадида акциз солиғи суммаси корхона ихтиёрида қолади.
Изоҳ:
1) қатъий миқдорда белгиланган акциз солиғи ставкалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан нархларнинг ўзгариши ҳамда сотиладиган маҳсулот ҳажмидан келиб чиққан ҳолда бир йил ичида қайта кўриб чиқилади;
2) гуруч ёрмаси, "ЎзДЭУавто" АЖ автомобилларига акциз солиғини тўловчилар ва уни тўлаш тартибини Молия вазирлиги ЎзР Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда белгилайди;
3) пахта толаси, заргарлик буюмларига акциз солиғи ставкалари ҳамда акциз солиғини тўлаш тартибини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги белгилайди;
4) ставкалар ўртача ҳисобланган миқдорда келтирилган. Акциз солиғини тўловчиларга доир ставкаларнинг аниқ ҳажми ва тўлаш тартибини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишган ҳолда белгилайди;
5) бензин, дизель ёқилғиси ва авиакеросинга акциз солиғи суммасини ҳисоблашда нефть ва газ конденсати бўйича ҳисобланган акциз солиғи суммаси ҳисобга олинмайди.
"Солиқлар ва божхона хабарлари" газетаси 4-сон 2004 й.