Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.1999 й. 493-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтган кичик корхоналарга солиқ солиш тартиби тўғрисида" 1998 йил 15 апрелдаги 159-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.11.1999 й.

N 493



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "СОЛИҚ

СОЛИШНИНГ СОДДАЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМИГА

ЎТГАН КИЧИК КОРХОНАЛАРГА СОЛИҚ СОЛИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА" 1998 ЙИЛ 15 АПРЕЛДАГИ

159-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ҲАҚИДА

Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1999 йил 20 августдаги Қонуни XX бўлимининг 1-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтган кичик корхоналарга солиқ солиш тартиби тўғрисида" 1998 йил 15 апрелдаги 159-сон қарори билан тасдиқланган Кичик корхоналар учун солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш тартиби (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 1998 й., 4-сон, 15-модда) II бўлимининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"6. Акциз тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқараётган кичик корхоналар акциз солиғини Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда тўлаганлари тақдирда соддалаштирилган солиқ солиш тизимига ўтишлари мумкин".

Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 11, 64-модда.