Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 06.11.2017 й. 26-сон "Селекция ютуғи патентининг амал қилишини тиклаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.11.2017 й. 2950-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
23.11.2017 й.
N 2950
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК АГЕНТЛИГИ
БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
06.11.2017 й.
N 26
БУЙРУҒИ
Селекция ютуғи патентининг амал қилишини
тиклаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг "Селекция ютуқлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Селекция ютуғи патентининг амал қилишини тиклаш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ 2018 йил 15 мартдан эътиборан кучга киради.
Бош директор А. Файзуллаев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2017 йил 24 ноябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 27 ноябрь, 47-сон, 1171-модда