Селекция ютуғи патентининг амал қилишини тиклаш Қоидалари (АВ томонидан 23.11.2017 й. 2950-сон билан рўйхатга олинган Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 06.11.2017 й. 26-сон буйруғи билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2017 йил 23 ноябрда 2950-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
Интеллектуал мулк агентлиги
бош директорининг
2017 йил 6 ноябрдаги
ИЛОВА
Селекция ютуғи патентининг амал қилишини тиклаш
ҚОИДАЛАРИ
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Селекция ютуқлари тўғрисида"ги Қонунига (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) мувофиқ селекция ютуғи патентининг амал қилишини тиклаш тартибини белгилайди.
1. Қонуннинг 37-1-моддасига мувофиқ патентнинг амал қилишини сақлаб турганлик учун патент божлари белгиланган муддатда тўланмаганлиги сабабли амал қилиши тугатилган селекция ютуғи патентининг (бундан буён матнда патент деб юритилади) амал қилиши патент эгасининг илтимосномасига кўра тикланиши мумкин.
2. Патентнинг амал қилишини тиклаш тўғрисидаги илтимоснома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) патентнинг амал қилиши тугатилган санадан эътиборан уч йил ичида, бироқ патентнинг Қонунда назарда тутилган амал қилиш муддати тугагунига қадар топширилиши мумкин.
3. Патентнинг амал қилишини тиклашга доир ишларни юритиш мустақил равишда патент эгаси ёки патент вакили томонидан амалга оширилади.
2-БОБ. ПАТЕНТНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ
ТИКЛАШ ТЎҒРИСИДА ИЛТИМОСНОМА
БЕРИШ ВА УНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
4. Патентнинг амал қилишини тиклаш учун патент эгаси ёки унинг вакили мазкур Қоидаларнинг иловасига мувофиқ шаклдаги илтимоснома билан Вазирликка мурожаат қилади.
Илтимоснома патент эгаси ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Юридик шахс номидан илтимоснома лавозими кўрсатилган ҳолда раҳбар томонидан имзоланади ва муҳр билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади.
5. Илтимосномасига патентнинг амал қилишини тиклаш учун белгиланган миқдорда патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Қонуннинг 29-моддасига мувофиқ патент эгаси томонидан, шунингдек тегишли йилда патентни ўз кучида сақлаб туриш учун патент божи тўланиши ҳамда бу ҳақда ҳам илтимосномага тегишли ҳужжат илова қилиниши лозим.
Патентнинг амал қилишини тиклаш ва патентни ўз кучида сақлаб туриш учун бож тўланганлик ҳолати битта тўлов ҳужжати билан тасдиқланиши мумкин.
Белгиланган миқдорда патент божлари тўланганлигини тасдиқловчи юқорида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда, илтимосномани кўриб чиқишга доир юридик аҳамиятга эга ҳаракатлар амалга оширилмайди.
6. Зарурат бўлганида илтимосномага вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи ишончнома, шунингдек ворислик ҳуқуқи ёки меросга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
7. Илтимоснома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Вазирликка бевосита, почта алоқа воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
8. Илтимоснома ва унга илова қилинган ҳужжатлар Вазирликка келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддат ичида кўриб чиқилади.
9. Мазкур Қоидаларнинг 4 - 6-бандларида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ва (ёки) нотўғри расмийлаштирилган тақдирда, патент эгасига ёки унинг вакилига мавжуд бўлмаган ва (ёки) тузатилган ҳужжатларни сўровнома жўнатилган санадан бошлаб уч ой ичида тақдим этиш зарурлиги тўғрисида сўровнома юборилади. Бунда илтимосномани кўриб чиқишнинг белгиланган муддатининг ўтиши етишмаётган ёки тузатилган ҳужжатларнинг охиргиси келиб тушгунга қадар тўхтатиб турилади.
10. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг талабларига мос келганида патентнинг амал қилиши тикланади.
Патентнинг амал қилишини тиклаш тўғрисидаги маълумотлар тегишлича Ўсимлик навлари давлат реестрини ёки Ҳайвон зотлари давлат реестрига киритилади ва Вазирликнинг расмий ахборотномасида эълон қилинади. Патент эгасига ёки унинг вакилига патентнинг амал қилиши тикланганлиги тўғрисида билдиришнома юборилади.
11. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг талабларига мос келмаганида, шунингдек тузатилган ёки етишмаётган ҳужжатлар белгиланган муддатда тақдим этилмаган тақдирда Вазирлик патент эгасига ёки унинг вакилига илтимосномани қаноатлантириш рад этилганлиги тўғрисида рад этиш асослари кўрсатилган билдиришнома юборади.
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (почта манзили)
______________________________ (Ф.И.Ш. ёки юридик шахснинг номи) Манзил: ________________________ Телефон: _______________________ |
ИЛТИМОСНОМА
Селекция ютуғига ___________________________-рақамли патентнинг амал қилишини тиклаб беришингизни сўрайман.
Патентнинг амал қилиши патентни ўз кучида сақлаб туриш учун патент божи тўланмаганлиги сабабли тугатилган.
Илова қилинаётган ҳужжатлар (кераклиси [x] билан белгилансин)
- |
патентнинг амал қилишини тиклаш учун бож ҳамда тегишли йилда патентни ўз кучида сақлаб туриш учун патент божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; |
- |
меросга бўлган ҳуқуқни ёки ворислик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси; |
- |
ишларни юритиш учун ишончнома. |
Патент эгаси (ёки патент вакили) |
|
(лавозими, Ф.И.О., имзо) |
Сана: 20___ йил "___" ____________ |
(М.Ў.) (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2017 йил 24 ноябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 27 ноябрь, 47-сон, 1171-модда