Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.01.2004 й. 42-сон "Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.01.2004 й.

N 42




ҚУРБОН ҲАЙИТИНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Муборак Қурбон ҳайити азалдан юртимизда халқимизга хос меҳр ва мурувват, бағрикенглик ва саховат ифодаси бўлиб келаётгани, ушбу айёмда ёши улуғ кексаларга ҳурмат-эҳтиром, кам таъминланган оилалар, боқувчисини йўқотган ва ногиронларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатиш хайрли анъана эканини, бу сананинг маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Диний байрам - Қурбон ҳайитни дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақида" 1991 йил 20 июндаги 221-сон Фармони ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2004 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 1 февралга тўғри келиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг қарори эътироф этилсин ҳамда мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.


2. Мутасадди идора ва жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов