Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Марказий банк Бошқарувининг 274-В-1-сон, Молия вазирлигининг 176-сон "Тижорат банкларининг Имтиёзли кредитлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таркибида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчи бўлинмалар бўлган ҳарбий қисмларга кредитлар бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 27.11.2017 й. Қарори (АВ томонидан 06.12.2017 й. 1554-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.12.2017 й.

N 1554-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

27.11.2017 й.

N 274-В-1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.11.2017 й.

N 176


ҚАРОРИ



"Тижорат банкларининг Имтиёзли кредитлаш жамғармаси

маблағлари ҳисобидан таркибида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти

етиштирувчи бўлинмалар бўлган ҳарбий қисмларга кредитлар

бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сон "Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2006 йил 11 мартдаги 274-В ва 30-сон "Тижорат банкларининг Имтиёзли кредитлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таркибида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчи бўлинмалар бўлган ҳарбий қисмларга кредитлар бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1554, 2006 йил 17 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 97-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

Молия вазири

Б. Ходжаев

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 7 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 11 декабрь, 49-сон, 1219-модда