Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 06.11.2017 й. 22-сон "Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва аризаларни топшириш ҳамда кўриб чиқиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.11.2017 й. 1889-3-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.11.2017 й.

N 1889-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК АГЕНТЛИГИ

БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

06.11.2017 й.

N 22


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк

агентлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар

ва аризаларни топшириш ҳамда кўриб чиқиш

қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимча

киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси "Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2008 йил 25 декабрдаги 100-сон буйруғи (рўйхат рақами 1889, 2009 йил 24 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 5-сон, 45-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар ва аризаларни топшириш ҳамда кўриб чиқиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бош директор                                                   А. Файзуллаев






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк

агентлигининг Апелляция кенгашига апелляциялар

ва аризаларни топшириш ҳамда кўриб чиқиш

қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар

ва қўшимча


1. 7-банднинг "г" кичик банди иккинчи хатбошиси "муҳри билан" деган сўзлардан кейин "(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. 21-банддан ", шунингдек уларсиз апелляция тўлиқ ва объектив кўрилиши мумкин бўлмаган бошқа масалалар ҳал қилинмагунга қадар" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3. 38-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"38. Апелляция кенгашининг қарори қабул қилинган санадан эътиборан беш иш куни ичида апелляция ёки ариза берган шахсга ва бошқа манфаатдор шахсларга юборилади ҳамда Агентликнинг ўз расмий веб-сайтида ҳам жойлаштириладиган расмий ахборотномасида эълон қилинади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 17 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 20 ноябрь, 46-сон, 1146-модда