Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.12.2017 й. 958-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бакалавриатининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига номзодарни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.12.2017 й.

N 958




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ АКАДЕМИЯСИ

БАКАЛАВРИАТИНИНГ КУНДУЗГИ ВА СИРТҚИ

ТАЪЛИМ ШАКЛЛАРИГА НОМЗОДАРНИ ТАНЛАШ

ВА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3216-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясига жисмонан соғлом, маънавий етук ва интеллектуал салоҳиятли ёшларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3216-сон қарори билан:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг (кейинги ўринларда - Академия деб аталади) бакалавриат дастури бўйича кундузги таълим шаклига фақат идоравий академик лицейлар, ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, ички ишлар органлари ходимлари, шунингдек, профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари қабул квотасининг 90 фоизи бўйича қабул қилиниши;

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, Академияда ички ишлар органларида камида уч йиллик иш стажига эга бўлган ички ишлар органлари ходимлари учун сиртқи таълим шакли жорий этилганлиги, унда ўқитиш муддати олий маълумотга эга бўлмаган шахслар учун тўрт йил, олий маълумотга эга бўлган шахслар учун тўлов-контракт асосида уч йил этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бакалавриатининг кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бакалавриатининг сиртқи таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бакалавриатининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш шаффоф ва холисона ўтказилишини таъминласин ҳамда ҳар қандай коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича таъсирчан чораларни кўрсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 4 декабрь