Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Давлат солиқ қўмитасининг 26.12.2017 й. 2017-75-сон "Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномаларни қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 08.01.2018 й. 1500-4-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.01.2018 й.

N 1500-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

26.12.2017 й.

N 2017-75


ҚАРОРИ



"Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик

субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий

тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича

ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномаларни қабул

қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги ва 2017 йил 13 июндаги ЎРҚ-436-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2005 йил 10 июлдаги 2005-42-сон "Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномаларни қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 1500, 2005 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 30-31-сон, 238-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                   Б. Парпиев






Қарорга

ИЛОВА



"Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик

субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий

тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича

ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномаларни қабул

қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Номидан ва 1-бандидан "ёзма" деган сўз чиқариб ташлансин.


2. Низомда:


а) номидан "ёзма" деган сўз чиқариб ташлансин.


б) 1-банддаги "ёзма ариза ва билдиришномаларни" деган сўзлар "ёзма аризалар ва билдиришномаларни, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилган аризалар ва билдиришномаларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 6-банднинг "с" кичик банди учинчи хатбошисидаги "ёзма ариза ва билдиришномаларни" деган сўзлар "ёзма аризалар ва билдиришномаларни, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилган ариза ва билдиришномаларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 21-бандининг бешинчи хатбошисидаги "ёзма ариза" деган сўз "ёзма, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилган ариза" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 1, 2 ва 3-иловаларнинг илова белгисидан "ёзма" деган сўз чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 9 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 15 январь, 2-сон, 31-модда