Т/р
|
Амалга ошириладиган
тадбир
|
Бажариш
муддати
|
Ижро учун
масъуллар
|
Сарф-
харажат-
лар
|
Молиялаштириш
манбалари
|
Тақдим этиладиган
ҳужжат шакли, амалга
ошириш механизми,
кутилаётган натижа
|
I. ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИ ТИЗИМИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
|
1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда
Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш
|
1.
|
Қонунчилик ва норма ижодкорлигида янгича ёндашувни назарда тутадиган Қонунчилик ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини ишлаб чиқиш.
|
2018 йил
1 август
|
Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Адлия вазирлиги, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, ТДЮУ, ИИВ Академияси
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада:
"ақлли тартибга солиш" моделлари ва қабул қилинаётган қарорлар таъсирини таҳлил қилиш методологиясини жорий этиш;
қонун ижодкорлиги жараёнига замонавий тамойил ва механизмларни (ижтимоий адолат, халқчиллик, жамоатчилик фикрини ўрганиш, очиқлик, самарадорлик ва б.) жорий этиш;
қонун ижодкорлигининг замонавий услубларини (масалан, "One in two out", "Sunset clauses", "Open ended" тамойиллари ва бошқалар) жорий этиш;
муайян ижтимоий муносабатларнинг айнан қайси турдаги қонун ҳужжати билан тартибга солинишини аниқ белгилаш;
тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунлар қабул қилиш амалиётини кенгайтириш;
идоравий ҳужжатлар қабул қилиш амалиётини босқичма-босқич қисқартириш назарда тутилади.
|
2.
|
Фуқароларнинг сайловга оид ҳуқуқларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган Сайлов кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш.
|
2018 йил
1 июль
|
Марказий сайлов комиссияси, Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Адлия вазирлиги, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, ТДЮУ
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада бугунга қадар тарқоқ ҳолда амал қилган сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларини халқаро норма ва стандартлар талабларидан келиб чиқиб унификация қилиш, сайлов жараёнига нисбатан ягона шаффоф ва самарали ёндашувлар назарда тутилади.
|
3.
|
Соғлиқни сақлаш муассасалари фаолияти устидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси назоратини такомиллаштириш.
|
Йил
давомида
|
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги
|
-
|
-
|
Амалий чора-тадбирлар.
Бунда Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича қўмита аъзолари томонидан парламент назорати тадбирлари амалга оширилади.
|
4.
|
Олий Мажлис Сенатининг маҳаллий вакиллик органлари фаолиятига кўмаклашиш борасидаги фаолиятини кучайтириш.
|
2018 йил
1 март
|
Олий Мажлис Сенати, сиёсий партиялар (келишув асосида), Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва амалий чора-тадбирлар.
Бунда:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси фаолиятини доимий асосда ташкил этиш;
Комиссиянинг вазифа ва функцияларини аниқ белгилаш, шу жумладан унинг Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида ҳисоботини эшитиш амалиётини йўлга қўйиш;
халқ депутатлари кенгашлари фаолиятини намунали асосда йўлга қўйишга кўмаклашиш, бунда улар фаолиятининг самарадорлигига баҳо беришда ҳудудлардаги вазиятни ижобий томонга ўзгартириш, бюджет ижросини
тўлиқ таъминлаш, жиноятчиликни камайтириш, янги иш ўринларини яратиш, аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш каби мезонларга асосланиш назарда тутилади.
|
5.
|
Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг Ягона электрон рўйхати ахборот тизимини такомиллаштириш ва "Электрон ҳукумат" тизими доирасида бутун республика бўйича жорий этиш.
|
2018 йил
1 сентябрь
|
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Марказий сайлов комиссияси, Адлия вазирлиги, ИИВ, Давлат персоналлаштириш маркази, МХХ, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ТИВ, Молия вазирлиги
|
Ҳисоб-китобларга асосан
|
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада:
Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати (СЯЭР)ни жорий этиш босқичлари;
Республика манзиллар классификаторини ишлаб чиқиш;
Сайловчиларнинг турар (яшаш) манзиллари ягона базасини яратиш;
вазирлик ва идоралар ахборот тизимларининг интеграциясини амалга ошириш;
СЯЭР бўйича ахборот хавфсизлигини таъминлаш юзасидан чоралар ишлаб чиқиш;
СЯЭРни жорий этиш ва уни қўллаб-қувватлаш, ушбу йўналишда кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш;
СЯЭРни эксплуатация қилиш бўйича махсус ваколатли органни белгилаш назарда тутилади.
|
6.
|
Олий Мажлис палаталарининг ахборот-таҳлилий фаолиятини такомиллаштириш.
|
2018 йил
1 март
|
Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, ТИВ, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси
|
Ҳисоб-китобларга асосан
|
Ажратилган бюджет маблағлари доирасида
|
Олий Мажлис палаталари қўшма қарори лойиҳаси.
Лойиҳада:
Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтини юқори малакали кадрлар билан тўлдириш, унинг биносини таъмирлаш ва моддий-техника базасини кучайтириш;
институт билан халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ўхшаш тузилмалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш чора-тадбирлари назарда тутилади.
|
7.
|
Мамлакат сиёсий саҳнасида соғлом рақобатни таъминлаш.
|
2018 йил
1 август
|
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Марказий сайлов комиссияси, Адлия вазирлиги, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Ўзбекистон Экологик ҳаракати
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада Олий Мажлис Қонунчилик палатасидан Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари учун белгиланган квотани бекор қилиш назарда тутилади.
|
8.
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг жазони ижро этиш фаолиятини мониторинг қилиш борасидаги ваколатларини кенгайтириш.
|
2018 йил
1 май
|
Омбудсман, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг қамоқда сақланаётган ва жазони ўташ жойларида бўлган шахсларнинг яшаш шароитларини мониторинг қилиш бўйича ваколатларини кенгайтириш назарда тутилади.
|
1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш
|
9.
|
Давлатнинг иқтисодиётни бошқаришдаги таъсирини қисқартириш, унинг айрим функцияларини хусусий секторга ўтказиш.
|
2018 йил
1 июнь
|
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.
Лойиҳаларда:
давлат назорати механизмларини такомиллаштириш орқали рухсат бериш тартиб-таомилларига оид айрим давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш;
давлат иштирокидаги бизнес тузилмаларнинг ташкил этилишини чеклаш;
давлат бошқарув органларининг айрим функцияларини, шу жумладан уларни муқобил тартибга солиш турларига (жавобгарликни мажбурий суғурталаш, мувофиқликни декларациялаш ва бошқалар) алмаштириш орқали қисқартириш назарда тутилади.
|
10.
|
"Давлат хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.
|
2018 йил
1 июль
|
Адлия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, Бош прокуратура, Давлат бошқаруви академияси
|
Ҳисоб-китобларга асосан
|
Давлат бюджети маблағлари
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада давлат хизмати тизимини ташкил этиш ва фаолият кўрсатишининг асосий тамойиллари, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми, моддий ва ижтимоий таъминоти, давлат хизматига ишга ўтиш, хизматни ўташ ва хизматдан бўшаш тартиби белгиланади.
|
11.
|
Давлат ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бошқарув кадрлари салоҳиятини баҳолашнинг янги усулларини жорий қилиш.
|
2018 йил
30 октябрь
|
Давлат бошқаруви академияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар
|
-
|
-
|
Чора-тадбирлар режаси.
Режада:
бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш тизимини такомиллаштириш;
бошқарув кадрларини танлаш, тайинлаш ва лавозимини ўзгартиришда субъектив омилларни кескин қисқартириш;
бошқарув кадрларини "Assessment-centre" услуби асосида баҳолаш амалиётини жорий қилиш;
давлат ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бошқарув кадрларини инновацион менежмент йўналишида малакасини ошириш назарда тутилади.
|
12.
|
Номарказлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқаруви ҳудудий органларининг ваколатларини кенгайтириш.
|
2018 йил
1 октябрь
|
Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, вазирлик ва идоралар
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.
Лойиҳаларда:
Вазирлар Маҳкамасининг рухсат бериш ва лицензиялаш функцияларини бошқа мутасадди вазирлик ва идораларга ўтказиш;
вертикал бошқарув тизими ва ижро ҳокимияти органлари ўртасида яқин ҳамкорликни таъминлайдиган усул ва услубларни такомиллаштириш;
республика давлат бошқаруви органлари томонидан амалга ошириладиган рухсат бериш ва лицензиялаш функцияларининг бир қисмини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда давлат бошқаруви ҳудудий органларига ўтказиш назарда тутилади.
|
13.
|
Туман (шаҳар)лардаги Давлат хизматлари марказлари - "Халқ қабулхоналари"нинг замонавий биноларини қуриш ва моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш.
|
2018 йил
1 февраль
|
Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давархитектқурилиш қўмитаси
|
50,0 млрд
сўм
|
Давлат-хусусий шериклик асосида жалб қилинган маблағлар, маҳаллий бюджет маблағлари
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳа билан 2018 - 2020 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.
Дастурда давлат-хусусий шериклик шартларида тасдиқланган намунавий лойиҳаларга асосан туман ва шаҳарларда Давлат хизматлари марказлари - Халқ қабулхоналарининг янги бинолари қурилади. Бунда она ва бола хоналари, ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай муҳит, автомобиль тўхташ жойлари, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш бурчаклари назарда тутилади.
|
14.
|
Инновацион технологияларни қўллаш орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг юқори сифати, тезкорлиги, очиқлигини таъминлаш, аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятини ошириш.
|
2018 йил
1 март
|
Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзавтосаноат, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар
|
30,0 млрд
сўм
|
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳа билан чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.
Дастурда:
давлат хизматлари марказларини инфокиосклар билан таъминлаш, уларда электрон навбат тизими ва масофадан туриб видеокузатув тизимини жорий этиш;
давлат хизматларини алоқа воситаларидаги мобил иловалар орқали кўрсатиш имкониятини яратиш, аҳоли билан қайта алоқанинг самарали воситаларини амалга киритиш;
олис ҳудудларда яшовчи аҳолига мобил давлат хизматлари марказлари (махсус автотранспорт воситалари) орқали давлат хизматларини кўрсатиш амалиётини жорий этиш назарда тутилади.
|
15.
|
Жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган давлат хизматлари тизимлаштирилишини назарда тутувчи Давлат хизматлари ягона реестрини шакллантириш.
|
2018 йил
1 март
|
Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, вазирлик ва идоралар
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада:
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган барча давлат хизматларини хатловдан ўтказиш натижаси бўйича уларнинг ягона реестрини шакллантириш;
реестрга киритилмаган давлат хизматларини кўрсатиш тақиқланиши назарда тутилади.
|
16.
|
Давлат хизматлари марказларида "ягона дарча" тамойили асосида қўшимча равишда юридик шахсларга 40 турдаги, жисмоний шахсларга 19 турдаги давлат хизматларини кўрсатиш тартибини жорий этиш.
|
2018 йил
10 март
|
Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳа билан "йўл харита"си тасдиқланади ва амалий чора-тадбирлар амалга оширилади.
Бунда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Давлат хизматлари марказлари биноларининг ҳамда идоралараро электрон ахборот алмашиш тизимининг имкониятларидан келиб чиқиб, янги жорий этиладиган давлат хизматларини "ягона дарча" тамойили асосида марказлар орқали кўрсатиш назарда тутилади.
|
17.
|
Ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятига "Электрон ҳукумат" тизимини ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш.
|
Йил
давомида
|
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, вазирлик ва идоралар
|
Ҳисоб-китобларга асосан
|
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
|
Амалий чора-тадбирлар.
Бунда:
маъмурий тартиб-таомилларни оптималлаштириш;
бошқарув жараёнларини автоматлаштириш;
ҳудудлар ва мамлакат миқёсида юзага келаётган таҳдид ҳамда муаммоларга ўз вақтида ва муносиб таъсир кўрсатиш учун ахборот алмашишнинг самарали тизимини шакллантириш ишлари амалга оширилади.
|
18.
|
Давлат бошқарув органлари тизимини тубдан такомиллаштириш.
|
Йил
давомида
|
Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, вазирлик ва идоралар
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.
Лойиҳаларда:
давлат органларининг турлари (вазирлик, давлат қўмитаси, агентлик, инспекция, марказ ва ҳ. к.), фарқланувчи жиҳатлари ва вазифалари;
давлат органларига хос бўлган махсус вазифалар доираси;
вазифалари ўзаро такрорланувчи вазирлик ва идораларни мақбуллаштириш ҳамда бирлаштириш;
агентликлар, қўмиталар, инспекциялар ва марказларни тегишли вазирликларга бўйсундириш;
давлат бошқарув органларининг ягона рўйхатини белгилаш;
бошқарувнинг инновацион шаклларини жорий этиш;
давлат вазифаларини тадбиркорлар ва жамоатчиликни тенг ҳамкор сифатида жалб этган ҳолда бажариш механизмларини такомиллаштириш;
Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг ижро этувчи аппаратидан вазирликларга ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, республика бошқарув органларидан ҳудудий органларга ўтказилаётган функциялар доираси назарда тутилади.
|
19.
|
Ижро этувчи ҳокимият органлари сони, улар тузилмаси ва бўлинмалари оптималлаштирилиши муносабати билан ушбу органларнинг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги доирасини қайта кўриб чиқиш.
|
Йил
давомида
|
Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.
Лойиҳаларда:
республика ва ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органлари ўртасидаги номутаносибликни бартараф этиш;
ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг ҳудудий тузилмалари ўртасида мавжуд штат бирликларини оқилона тақсимлаш, улар масъулияти доирасини аниқ белгилаш;
ташкилий-штат тузилмасининг иқ-тисодиёт ва жамиятнинг реал эҳтиёжларига, ҳар бир ижро этувчи ҳокимият органининг янги вазифалари, функциялари ва фаолиятининг устуворлигига мувофиқлигини таъминлаш;
ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини режалаштириш ва улар фаолиятини баҳолаш мезонлари;
ижро этувчи ҳокимият органларининг такрорловчи таркибий тузилмалари ва муассасаларини, шунингдек, вазифа ҳамда функциялари хусусий секторга ўтказиладиган таркибий тузилмаларни қисқартириш назарда тутилади.
|
20.
|
Давлат-ҳокимият ваколатлари берилган идоралараро коллегиал органлар (комиссиялар, кенгашлар, ишчи гуруҳлар ва бошқалар)ни тубдан қисқартириш.
|
2018 йил
20 июнь
|
Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.
Лойиҳаларда:
идоралараро коллегиал органлар (комиссиялар, кенгашлар, ишчи гуруҳлар ва бошқалар)нинг вазифа, функция ва ваколатларини таҳлил қилиш ҳамда самарадорлигини баҳолаш;
доимий характерга эга давлат-ҳокимият ваколатларини аниқ давлат органига ўтказиш ва қабул қилинаётган қарорлар учун шахсий жавобгарликни юклаш орқали уларнинг сонини тубдан қисқартириш назарда тутилади.
|
21.
|
Ҳукуматнинг вазифалари ва ижро этувчи аппарати тузилмасини такомиллаштириш.
|
2018 йил
20 июль
|
Президент девони, Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Бош прокуратура
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.
Лойиҳаларда:
Вазирлар Маҳкамасининг вазифалари ва ижро этувчи аппарати тузилмасини оптималлаштириш;
Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти соҳасида шахсий масъулиятини ошириш;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Вазирлар Маҳкамаси билан ўзаро ҳамкорлик принцип ва механизмларини такомиллаштириш назарда тутилади.
|
22.
|
Давлат мулкини аукцион савдоларида сотиш ва ижарага беришда ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенг жорий этиш.
|
2018 йил
20 март
|
Давлат рақобат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Марказий банк
|
1,0 млрд
сўм
|
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси, Давлат рақобат қўмитаси маблағлари
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.
Лойиҳаларда:
Интернет тармоғида давлат мулкини сотиш учун ягона портал ташкил этиш;
ижарага бериладиган давлат мулки объектлари ҳақидаги маълумотларни ягона порталда жойлаштириш;
муайян тоифадаги давлат мулки объектларини ижарага олиш ҳуқуқини электрон аукцион савдоларида сотиш тартиби;
давлат мулкини сотишда иштирок этувчи субъектлар доираси, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
давлат мулкини реал вақт режимида сотиш тартиби назарда тутилади.
|
23.
|
Давлат хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва ижтимоий таъминоти тизимини такомиллаштириш.
|
2018 йил
1 август
|
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси, вазирлик ва идоралар
|
Ҳисоб-китобларга асосан
|
Давлат бюджети маблағлари
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.
Лойиҳада:
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига иш ҳақларини базавий тариф ставкалари асосида тўлашга ўтказиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари фаолияти самарадорлиги натижасидан келиб чиқиб, рағбатлантириш чораларини кўриш;
давлат идораларида кўп йиллик хизмат қилгани учун ойлик иш ҳақига устамалар тўлаш тизимини бирхиллаштириш;
идоравий уй-жойлар қуриш дастурини ишлаб чиқиш назарда тутилади.
|
24.
|
Назорат ваколатига эга ижро этувчи ҳокимият органларини уларнинг назорати остидаги хўжалик бошқарув органлари ҳисобидан молиялаштириш амалиётидан воз кечиш.
|
2018 йил
1 апрель
|
Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, вазирлик ва идоралар
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.
Лойиҳаларда назорат ваколатига эга ижро этувчи ҳокимият органларини ("Ўздавнефтгазинспекция", "Ўздавэнергоназорат" ва бошқалар) уларнинг назорати остидаги хўжалик бошқарув органлари ("Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Ўзбекэнерго" АЖ ва бошқалар) ҳисобидан молиялаштириш тартибини бекор қилиш ҳамда уларни тўғридан-тўғри давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш назарда тутилади.
|
25.
|
Халқ депутатлари Кенгашлари ваколатларини кенгайтириш орқали маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини такомиллаштириш.
|
2018 йил
1 май
|
Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Давлат бошқаруви академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада:
ҳокимнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органининг раҳбари сифатида мақомини бекор қилиш ва халқ депутатлари Кенгашларининг котибиятини тузиш;
халқ депутатлари Кенгашларининг ижро этувчи ҳокимият ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини назорат қилиш бўйича роли ва масъулиятини ошириш;
тегишли ваколатларни ҳокимларга босқичма-босқич ўтказиш орқали ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйиш масалаларида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кучайтириш;
маҳаллий вакиллик органларининг назорат борасидаги ваколатларини ёритиш назарда тутилади.
|
26.
|
Аҳолига онлайн маслаҳат бериш бўйича қўшимча имкониятга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг янгиланган Виртуал қабулхонасини жорий этиш.
|
2018 йил
20 июнь
|
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги
|
0,4 млрд
сўм
|
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси
|
Амалий чора-тадбирлар.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг янгиланган Виртуал қабулхонаси дастурий таъминоти такомиллаштирилиб, унда мутахассисларни жалб қилган ҳолда аҳолига тўғридан-тўғри онлайн маслаҳатлар бериш имконияти яратилади.
|
27.
|
Фуқароларнинг хорижга чиқиш тартиб-таомилларини соддалаштириш.
|
2018 йил
20 апрель
|
Давлат персоналлаштириш маркази, ИИВ, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ТИВ
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада:
фуқароларга янада қулай шарт-шароит яратиш мақсадида хорижга чиқиш тартиб-таомилларини соддалаштириш;
Ўзбекистон ҳудудида шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида ID-идентификация картасини босқичма босқич жорий этиш масаласи назарда тутилади.
|
28.
|
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини соддалаштириш мақсадида "Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.
|
2018 йил
20 октябрь
|
Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, ДСҚ, Давлат статистика қўмитаси, Савдо-саноат палатаси
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада:
тижоратчи ташкилотлар - юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби;
банкларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби;
нотижорат ташкилотлар - давлат органлари ва муассасаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби;
нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби;
якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари ва бошқа субъектларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ҳамда бу борадаги тартиб-таомилларни янада соддалаштириш назарда тутилади.
|
29.
|
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида "Ҳисоб палатаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.
|
2018 йил
20 ноябрь
|
Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада Ҳисоб палатасининг ҳуқуқий мақоми, вазифа ва функциялари ҳамда уларни амалга ошириш механизмлари назарда тутилади.
|
1.3. Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш
|
30.
|
Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва уларнинг фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида барча давлат органларида жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш.
|
2018 йил
10 апрель
|
Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.
Лойиҳаларда:
давлат органларида фаолият олиб борадиган жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш;
давлат органлари фаолиятининг янада халқчил ва демократик бўлишини таъминлаш чоралари;
давлат органларига фуқаролик жамияти институтларидан келиб тушган лойиҳаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш ва уларни баҳолаш, жисмоний ва юридик шахслар - мурожаат этувчиларни эшитишда иштирок этиш;
давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш вазифалари назарда тутилади.
|
31.
|
Олий Мажлис палаталари ва халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш механизмларини такомиллаштириш.
|
2018 йил
1 октябрь
|
Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Адлия вазирлиги, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада фуқаролар, ўқувчи ва талабаларнинг Олий Мажлис палаталари ва халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида монеликсиз иштирок этиш имкониятлари назарда тутилади.
|
32.
|
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қонун лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамасини самарали ташкил этиш.
|
2018 йил
1 май
|
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти
|
-
|
-
|
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши қарори лойиҳаси.
Лойиҳада:
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қонун лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамасини ташкил этиш тартиби;
қонун лойиҳалари муҳокамасига кенг оммани жалб қилишнинг замонавий усуллари, жумладан ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш назарда тутилади.
|
33.
|
Давлат ва жамият бошқарувида жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг таъсирчан ва амалий механизмларини жорий этишни назарда тутувчи "Жамоатчилик назорати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини қабул қилиш.
|
2018 йил
1 апрель
|
Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Давлат бошқаруви академияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада давлат органларига юклатилган вазифаларни бажариш самарадорлигини ошириш, улар томонидан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларига риоя этиш, фуқароларнинг мурожаатларини, уларда кўтарилган муаммоларни жойида ҳал этишда давлат органлари раҳбарлари томонидан қай даражада муносабат билдирилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш назарда тутилади.
|
34.
|
"Mening fikrim" махсус веб-портали орқали Олий Мажлис палаталарига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига электрон жамоавий мурожаат қилиш тартибини жорий этиш.
|
2018 йил
20 апрель
|
Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, "Ижтимоий фикр" жамоатчилик маркази
|
2,0 млрд
сўм
|
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва амалий чора-тадбирлар.
Бунда:
интернет тармоғида аҳоли долзарб деб ҳисоблаган ташаббусларни билдириш мумкин бўлган махсус майдонни ташкил этиш;
тегишли ташаббусни муайян миқдордаги фуқаролар қўллаб-қувватлаганда уни Олий Мажлис палаталари ва халқ депутатлари Кенгашлари томонидан кўриб чиқиш мажбурийлиги назарда тутилади.
|
35.
|
Давлат органлари фаолиятининг янада очиқлигини таъминлаш, улар фаолият йўналишлари бўйича жамоатчилик билан фаол мулоқот олиб боришларини назарда тутувчи Давлат органларининг виртуал муҳитда мавжуд бўлиши концепциясини ишлаб чиқиш.
|
2018 йил
1 июнь
|
Матбуот ва ахборот агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси.
Лойиҳада давлат органлари матбуот хизматлари томонидан жамоатчилик фикрини тизимли ўрганиш, давлат органлари ва мансабдор шахслар қабул қилган қарорлар ҳамда воқеаларга нисбатан аҳоли муносабатини кузатиб бориш ва ўз вақтида муносабат билдириш тизими назарда тутилади.
|
36.
|
Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш.
|
2018 йил
20 август
|
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, вазирлик ва идоралар
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.
Лойиҳаларда:
ННТларга ижтимоий шериклик доирасида давлат мулкини бепул ёки имтиёзли шартлар асосида бериш;
ижтимоий шерикликни қўллаб-қувватлаган жисмоний ва юридик шахслар учун солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар жорий этиш назарда тутилади.
|
37.
|
Нодавлат оммавий ахборот воситаларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат фондини ташкил этиш.
|
2018 йил
10 июль
|
Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Журналистлар ижодий уюшмаси
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.
Лойиҳаларда мустақил, профессионал ва ижтимоий масъулиятли журналистикани шакллантириш учун зарурий шарт-шароитлар, хусусан, янги ахборот ва таҳлилий интернет-сайтларга грантлар беришга эътибор қаратиш масалалари назарда тутилади.
|
38.
|
Аҳолини рўйхатга олиш концепциясини тайёрлаш.
|
2018 йил
1 май
|
Давлат статистика қўмитаси, ИИВ, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси.
Лойиҳада:
аҳолини рўйхатга олишнинг мақсади;
аҳолини рўйхатга олишга жалб этиладиган субъектлар ва уларнинг вазифалари;
аҳолини рўйхатга олиш вақти ва механизмлари назарда тутилади.
|
39.
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгашини ташкил этиш.
|
2018 йил
20 апрель
|
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Адлия вазирлиги, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, ТДЮУ, Давлат бошқаруви академияси
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси.
Лойиҳада:
фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари;
фуқаролик жамияти институтлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ўртасида долзарб масалаларни муҳокама қилиш, ўзаро ахборот алмашишнинг қўшимча мустақил ва холис механизмини яратиш;
ижро ҳокимияти устидан самарали жамоат назоратини ташкил этиш назарда тутилади.
|
40.
|
Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш.
|
2018 йил
20 апрель
|
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, МТРК, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги
|
Ҳисоб-китобларга асосан
|
Давлат бюджети маблағлари, Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.
Лойиҳада:
Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш;
Университетнинг вазифа ва функцияларини аниқ белгилаш;
малакали журналистлар етишмовчилиги кузатилаётган ҳудудлардан талабаларни олий таълим муассасасига киришга мақсадли тайёрлаш учун қабул қилиш назарда тутилади.
|
41.
|
Давлат бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашнинг қўшимча механизмларини жорий этиш.
|
2018 йил
20 сентябрь
|
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вазирлик ва идоралар
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада давлат органларининг веб-сайтларига улар томонидан амалга оширилаётган бюджет харажатлари ҳақида тўлиқ маълумотларни жойлаштириш мажбурийлиги назарда тутилади.
|
42.
|
Фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари сайлови жараёнини такомиллаштириш.
|
2018 йил
20 июль
|
Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Адлия вазирлиги, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Давлат бошқаруви академияси, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари сайловида сайловчиларнинг сайловда иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш, маҳалла раислигига номзодлар кўрсатишда ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш механизмлари назарда тутилади.
|
43.
|
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш тизимини такомиллаштириш.
|
2018 йил
20 август
|
"Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, ДСҚ, Савдо-саноат палатаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, вазирлик ва идоралар
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.
Лойиҳада фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича маслаҳат марказлари фаолиятига давлат органлари, тижорат банклари ва бошқа ваколатли ташкилотларнинг кўмаклашувини таъминлаш механизмларини белгилаш,
маслаҳат марказлари фаолиятини такомиллаштириш назарда тутилади.
|
II. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ
ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
|
2.1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини
ошириш, суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш
|
44.
|
Олий Мажлис ҳузурида Суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлашга кўмаклашиш комиссиясини ташкил этиш.
|
2018 йил
1 апрель
|
Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Олий суд, Конституциявий суд, Судьялар олий кенгаши
|
-
|
-
|
Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарори лойиҳаси.
Лойиҳада парламент комиссиясини тузиш, унинг мақоми, асосий вазифа ва ваколатлари, шу жумладан фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар, халқ билан бевосита учрашув ва мулоқот жараёнида кўтарилаётган масалаларни умумлаштириш, парламент сўрови орқали ҳаққоний вазиятни таҳлил қилиш, Олий суд ва Судьялар олий кенгаши билан биргаликда муаммоларни ҳал этиш механизмлари назарда тутилади.
|
45.
|
Судьялар мустақиллигини таъминлаш мақсадида судьялар мақомининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.
|
2018 йил
1 апрель
|
Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Конституциявий суд, Ўзбекистон судьялар ассоциацияси, Адлия вазирлиги
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада:
судьялик лавозимига тайинланаётган номзод бўйича туман ва шаҳар жамоатчилиги фикрини ўрганиш тартибини жорий қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан судьялик лавозимларига тайинлаш, шунингдек, Конституциявий суд ва Олий суд судьясини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш учун тақдимнома киритиш тартиби такомиллаштирилиб, судьялик лавозимида бўлиш муддатининг кетма-кетлигига риоя этмаган ҳолда тайинлаш (тақдимнома киритиш) асослари назарда тутилади.
|
46.
|
Терговга қадар текширув, суриштирув ва терговнинг ҳар томонлама ҳамда холисона юритилишини, муайян ишлар юзасидан қарорлар қабул қилишда судьянинг чинакам мустақиллигини таъминлашга қаратилган қўшимча ҳуқуқий чоралар ишлаб чиқиш.
|
2018 йил
1 апрель
|
Бош прокуратура, Олий суд, ИИВ, МХХ, ДБҚ, Адлия вазирлиги
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада терговга қадар текширув, суриштирув, тергов ёки суд фаолиятига ҳар қандай кўринишда, турли хил тарзда аралашганлик учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлаш ҳамда бундай қилмишлар учун жазо чораларини кучайтириш назарда тутилади.
|
47.
|
Марказий суд органлари ва муассасалари фаолияти уйғунлигини таъминлаш мақсадида уларнинг жойлашувини қайта кўриб чиқиш.
|
2018 йил
30 июнь
|
Олий суд, Конституциявий суд, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давархитектқурилиш қўмитаси
|
100,0 млрд
сўм
|
Давлат бюджетидан капитал қўйилмаларига ажратилган маблағлар
|
Амалий чора-тадбирлар.
Марказий суд органлари ва муассасаларини ўзида бирлаштирадиган "Адолат саройи" мажмуасини қуриш юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланади.
|
48.
|
Суд тизими ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш сифати ва самарадорлигини таъминлаш чораларини кўриш.
|
2018 йил
30 июнь
|
Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Молия вазирлиги
|
Ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида
|
Давлат бюджетидан капитал қўйилмаларига ажратилган маблағлар
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.
Лойиҳада суд тизими ходимларини тайёрлашга ихтисослашган Ўзбекистон Одил судлов академиясини ташкил этиш назарда тутилади.
|
49.
|
Судлар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида уларнинг тузилмасини бугунги кун талабларига мувофиқлаштириш.
|
2018 йил
10 июль
|
Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Молия вазирлиги
|
Ҳисоб-китобларга асосан
|
Ажратилган бюджет маблағлари
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.
Лойиҳада иш ҳажми ва юкламасини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий суди аппарати тузилмасини такомиллаштириш, жумладан:
Олий суд тузилмасида суд амалиётини таҳлил қилиш ва қонунчилик бошқармасини ташкил этиш;
Олий суд судьяси ёрдамчиси лавозими ва штат бирликларини жорий этиш;
вилоят ва туман (шаҳар) судлари тизимини мақбуллаштириш назарда тутилади.
|
2.2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш
|
50.
|
Ривожланган давлатларнинг илғор тажрибасига асосланган ҳолда "Хабеас корпус" институтини янада кенгайтириш доирасида суриштирув ва дастлабки тергов устидан суд назоратини кучайтириш.
|
2018 йил
20 июль
|
Бош прокуратура, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, ДБҚ
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида тинтув ва телефон сўзлашувларини эшитишга санкция (рухсат) бериш ваколатини прокурордан судга ўтказиш назарда тутилади.
|
51.
|
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини жиноят процессида жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишнинг ишончли кафолатларини таъминлаш, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, қонуний манфаатлари чекланишига йўл қўймаслик.
|
2018 йил
1 апрель
|
Президент девони, Бош прокуратура, ИИВ, МХХ, ДБҚ, Олий суд, Адвокатлар палатаси
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада:
процессуал қонунчилик нормаларини бузган ҳолда олинган кўрсатувлар, эксперт хулосаси, ашёвий далиллар ҳамда бошқа материаллардан далил сифатида фойдаланишга йўл қўймаслик;
шахсни ноқонуний ушлаб туриш, қамоққа олиш, жиноий жавобгарликка тортиш ёки ҳукм қилишга сабаб бўлган, ҳужжатлар ёки ашёларга била туриб ёлғон маълумотлар ва бошқа бузиб кўрсатилган фактларни киритиш, ҳақиқатга тўғри келмайдиган кўрсатув беришга мажбурлаш, иш бўйича ҳақиқий ҳолатларни бузиб кўрсатиш орқали далилларни қалбакилаштирганлик учун жиноий жавобгарликни жорий этиш;
жиноят ҳақида ёлғон хабар ва ёлғон гувоҳлик берганлик учун жавобгарликни кучайтириш назарда тутилади.
|
52.
|
Фуқароларнинг қийноққа солиниши ёки бошқача тарздаги қадр-қимматини камситувчи тазйиқлардан ҳимояланиш кафолатларини кучайтириш.
|
2018 йил
1 апрель
|
Бош прокуратура, ИИВ, МХХ, Олий суд, Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада фуқароларни терговга қадар текширув, суриштирув, тергов, суд ҳамда жазони ўташ жараёнида қийноққа солганлик ёки бошқача тарздаги инсоннинг қадр-қимматини камситувчи тазйиқлар содир этганлик учун жавобгарликни янада кучайтириш, шунингдек, ушбу турдаги жиноятларни содир этишга кўмаклашган бошқа шахсларни ҳам жиноят субъектлари қаторига киритиш назарда тутилади.
|
53.
|
Маҳкумлар ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш ва жазони ўташ шароитларини яхшилаш мақсадида жазони ижро этиш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.
|
Йил
давомида
|
ИИВ, Молия вазирлиги, Бош прокуратура, Иқтисодиёт вазирлиги, Давархитектқурилиш
|
5,3 млрд
сўм
|
Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари
|
Амалий чора-тадбирлар.
Бунда:
жазони ижро этиш муассасалари бино ва иншоотларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш;
барча вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларини видеокузатув ва бошқа мосламалар билан жиҳозлаш ишлари амалга оширилади.
|
54.
|
Маҳкумлар ҳуқуқларини таъминлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида уларни жазони ижро этиш муассасаларига тақсимлашнинг аниқ ва шаффоф механизмларини ишлаб чиқиш.
|
2018 йил
1 апрель
|
Бош прокуратура, ИИВ, МХХ, Адлия вазирлиги
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада:
жазони ижро этиш муассасаларига маҳкумларни тақсимлашнинг шаффоф тизимини жорий этиш, ушбу жараёнда прокурор назоратини кучайтириш;
маҳкумларни бир муассасадан бошқасига ўтказишга прокурор томонидан рухсат бериш тартибини жорий этиш;
маҳкумларни бир муассасадан бошқасига қонунга хилоф равишда ўтказганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш назарда тутилади.
|
55.
|
Фуқаролар турмушидаги ноқулайликларни бартараф этиш, савдо-иқтисодий муносабатлар ва туризмни ривожлантириш мақсадида вилоятлараро йўл-патруль постлар сонини қисқартириш ва тизимга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш.
|
2018 йил
10 апрель
|
ИИВ, ДБҚ, МХХ, Бош прокуратура, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.
Лойиҳада йўл-патруль постлари (шу жумладан, стационар постлар) фаолиятини танқидий ўрганган ҳолда, улар сонини камида икки баробарга қисқартириш, туманлараро постларни тугатиш (чегара олди ҳудудлар бундан мустасно), шунингдек, вилоятлараро чегараларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш назарда тутилади.
|
56.
|
Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш мақсадида доимий ва вақтинча рўйхатга қўйиш (ҳисобга олиш) тартибини соддалаштириш.
|
2018 йил
20 март
|
Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, ИИВ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.
Лойиҳаларда:
паспорт олиш, таълим олиш, меҳнат қилиш ва бошқа ҳуқуқларни амалга оширишда прописка билан боғлиқ чекловларни бартараф қилиш;
вояга етмаган шахснинг белгиланган муддатда паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш;
меҳнат муносабатлари жараёнида паспорт тизими қоидаларига риоя этмаганлик учун иш берувчининг маъмурий жавобгарлигини бекор қилиш;
мавсумий ишларга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда) жалб қилинганларни вақтинчалик рўйхатга олиш тизимини соддалаштириш, улар учун уй-жой ижараси, уй-жойдан текин фойдаланиш битимини тузиш талабини бекор қилиш;
Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлган фуқаролар учун кўчмас мулк сотиб олиш бўйича амалдаги талабларни соддалаштириш;
Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқаролар учун асоссиз спекуляциянинг олдини олиш чораларини кўрган ҳолда иккиламчи бозордан кўчмас мулк сотиб олишга бўлган чекловларни бекор қилиш;
ички туризмни ривожлантириш мақсадида вақтинча пропискасиз (яшаш жойи бўйича ҳисобга турмасдан) бўлиш муддатини узайтириш;
вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаганлик учун маъмурий жазо чораларини енгиллаштириш, яшашга йўл қўйганлиги учун жавобгарликни бекор қилиш назарда тутилади.
|
57.
|
Шахсий маълумотларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш ва уларни ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштириш мақсадида "Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.
|
2018 йил
1 декабрь
|
Давлат персоналлаштириш маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, ИИВ, Бош прокуратура, МХХ, Олий суд, Конституциявий суд, Адлия вазирлиги
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада шахсий ва оилавий сир дахлсизлигига бўлган ҳуқуқларни ҳи-моя қилиш, "Электрон ҳукумат" тизими ривожланиши муносабати билан жис-моний шахсларга оид маълумотлар билан ишлаш жараёнида улар ошкор қилинишининг олдини олиш чоралари ва бошқа қоидалар назарда тутилади.
|
2.3. Маъмурий, жиноят ва фуқаролик процессуал қонунчиликни такомиллаштириш
|
58.
|
Суд-тергов жараёнларининг шаффофлигини ошириш, тарафларнинг ўзаро тортишуви тамойилини мустаҳкамлаш, жиноят ишларини юритишда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид илғор халқаро стандартларни жорий этиш.
|
2018 йил
30 март
|
Бош прокуратура, Олий суд, ИИВ, МХХ, ДБҚ, Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, ТДЮУ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳа билан Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш бўйича 2018-2021 йилларга мўлжалланган концепция тасдиқланади.
Унда жиноят, жиноят-процессуал қонунчиликдаги мавжуд бўшлиқ ва қарама-қаршиликларни бартараф этиш, суд-тергов соҳасининг янада шаффофлигини таъминлаш масалалари назарда тутилади.
|
59.
|
Маҳкумлар ҳуқуқларини таъминлашнинг қўшимча механизмларини жорий этиш, пенитенциар тизимда халқаро стандартларни кенг жорий этиш.
|
2018 йил
20 октябрь
|
ИИВ, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Олий суд, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, МХХ, ТДЮУ
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳа билан Жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш бўйича 2018-2021 йилларга мўлжалланган концепция тасдиқланади.
Концепцияда:
жиноят-ижроия қонунчилигидаги мавжуд бўшлиқ ва қарама-қаршиликларни бартараф этиш;
маҳкумларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш тизимини ислоҳ этиш;
вояга етмаган маҳкумларга нисбатан жазони ижро этиш тизимини тубдан яхшилаш;
маҳкумларга учрашув бериш ва учрашувларни алмаштиришнинг инсонпарвар тартибини белгилаш;
манзил колонияда жазо ўтайдиган шахслар доирасини ушбу колонияларга бошқа колониялардан ўтказиш тартибини енгиллаштириш ҳисобига кенгайтириш назарда тутилади.
|
60.
|
Жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш ҳамда маҳкумларни жамият ҳаётига мослаштириш тизимини такомиллаштириш.
|
2018 йил
20 апрель
|
ИИВ, Бош прокуратура, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий суд, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси, Адлия вазирлиги
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси.
Лойиҳада:
озодликдан маҳрум этиш муассасаларидан озод этилган шахсларни ижтимоий реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурларини ишлаб чиқиш тизимини жорий этиш;
озодликдан маҳрум этиш муассасаларидан озод этилган шахсларни ижтимоий реабилитация қилишга хусусий секторни ҳамда уларни иш билан таъминлашга жамоатчиликни кенг жалб этиш назарда тутилади.
|
61.
|
Жиноят қонунчилигини янада либераллаштириш ва жиноят содир этган шахсларни жиноий таъқиб қилиш муддатларини мақбуллаштириш.
|
2018 йил
30 июнь
|
Бош прокуратура, Олий суд, ИИВ, МХХ, Адлия вазирлиги
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада:
айрим жиноят таркибларини жиноят тоифасидан чиқариш;
жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетганлиги муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод қилиш муддатларини қисқартириш;
ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб ўн йил муддат ўтган бўлса, шахсни жавобгарликка тортиш мумкин эмаслигини белгиловчи қоидалар назарда тутилади.
|
62.
|
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида қонунийлик ва адолатни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни назарда тутадиган "Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.
|
2018 йил
10 октябрь
|
Президент девони, Бош прокуратура, МХХ, ИИВ, Адлия вазирлиги, ДБҚ, ДСҚ
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада:
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳуқуқий мақоми;
ҳар бир ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, унинг ваколат ва вазифалари;
мазкур органларнинг ваколатлари ва функциялари такрорланишини бартараф этиш ҳамда ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатини таъминлашга оид нормалар назарда тутилади.
|
63.
|
Ҳаётий муҳим миллий манфаатларнинг ташқи ва ички таҳдидлардан кафолатли ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида "Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.
|
2018 йил
1 июнь
|
Президент девони, МХХ, ИИВ, Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада:
давлатни ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш соҳасида Миллий хавфсизлик хизматининг ҳуқуқий мақоми, вазифалари, функциялари ва ваколатлари;
миллий хавфсизлик органлари фаолиятининг асосий принциплари ва самарадорлиги мезонлари;
миллий хавфсизлик хизмати органлари ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш чоралари;
бу соҳада парламент назорати механизмлари белгиланади.
|
64.
|
Жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг сабаблари ва юзага келиш шарт-шароитларини комплекс бартараф этиш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш.
|
2018 йил
1 ноябрь
|
Бош прокуратура, ИИВ, МХХ, ДБҚ, ДСҚ, Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳа билан комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.
Дастурда:
коррупцияга қарши курашиш соҳасида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш;
дастлабки терговда инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш мақсадида коррупцияга оид жиноят ишларининг терговга тааллуқлилиги масаласини қайта кўриб чиқиш;
жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;
таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот ва бошқа соҳаларда коррупциянинг олдини олиш;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;
коррупцияга қарши курашиш соҳасида ташкилий чоралар, тадқиқотлар ўтказиш, халқаро ҳамкорлик масалалари назарда тутилади.
|
65.
|
Суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш бўйича қўшимча кафолатлар яратиш.
|
2018 йил
1 апрель
|
Бош прокуратура, ИИВ, МХХ, ДБҚ, Адлия вазирлиги
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада:
тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ жиноят ишларини вилоят ва унга тенглаштирилган прокурор розилигига асосан қўзғатиш;
жиноят иши доирасида ўтказиладиган молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш) бир ойдан ошмаган муддатда (истисно тариқасида муддатни Бош прокурор ёки унинг ўринбосари розилиги билан бир ойга узайтирган ҳолда) амалга ошириш белгиланади.
|
66.
|
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар устидан маъмурий назорат тизимини такомиллаштириш мақсадида "Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунини янги таҳрирда ишлаб чиқиш.
|
2018 йил
20 июль
|
ИИВ, Бош прокуратура, Олий суд, Адлия вазирлиги
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада:
маъмурий назорат ўрнатиш зарурати жиноий қилмишнинг ва уни содир этган шахснинг реал ижтимоий хавфлилиги мезонларига асосланиши;
қонун нормаларини амалдаги Жи-ноят кодексида назарда тутилган оғир ва ўта оғир жиноятларнинг таснифига мослаштириш назарда тутилади.
|
67.
|
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида "Фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.
|
2018 йил
10 октябрь
|
Адлия вазирлиги, ИИВ, Халқ таълими вазирлиги, ТИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада эр-хотинлар, болалар, ота-оналар ҳуқуқларини таъминлаш масалалари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатга олиш тартиби ва никоҳ-оила муносабатларидан келиб чиқадиган бошқа муносабатларни тартибга солиш назарда тутилади.
|
68.
|
"Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини ташкил этиш ва таъминлаш.
|
2018 йил
15 февраль
|
Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
-
|
-
|
Комплекс чора-тадбирлар режаси.
Режада "Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги Қонуннинг 2019 йилдан эътиборан кучга киришини инобатга олган ҳолда:
вазирлик ва идоралар ходимлари қонун талабларини тўлиқ ўзлаштиришини таъминлаш;
вазирлик ва идораларнинг маъмурий-ҳуқуқий фаолиятини қайта кўриб чиқиш;
қонунга илмий-амалий шарҳ ва методик материаллар тайёрлаш тадбирлари назарда тутилади.
|
2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олиш тизимини такомиллаштириш
|
69.
|
Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар ижроси учун масъул ҳисобланган пробация хизматини такомиллаштириш.
|
2018 йил
20 ноябрь
|
ИИВ, Бош прокуратура, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий суд, Адлия вазирлиги, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.
Лойиҳаларда:
озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган, шу жумладан шартли ҳукм қилинган маҳкумларни қайта тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш;
пробация хизмати шахсий таркибини мавжуд штат бирликлари ҳисобидан шакллантириш назарда тутилади.
|
70.
|
Ички ишлар органлари жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолиятининг очиқ ва шаффоф механизмларини жорий этиш.
|
2018 йил
20 сентябрь
|
ИИВ, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги
|
Ҳисоб-китобларга асосан
|
Давлат бюджети маблағлари, ИИВнинг бюджетдан ташқари маблағлари
|
Чора-тадбирлар дастури.
Дастурда ички ишлар органларининг йўл-патрул ва патрул-пост хизматлари барча ходимларини хизматни ўташ, айниқса, фуқаролар билан мулоқот жараёнини қайд этиш имконини берувчи видеокамералар билан таъминлаш назарда тутилади.
|
71.
|
Ички ишлар органларининг мавжуд куч ва воситаларидан мақсадли фойдаланиш ҳамда мувофиқлаштирилган самарали тизимни яратиш мақсадида қуйи турувчи бўлинмаларнинг бевосита жойларда амалга оширувчи ташкилий-штат тузилмаларини кучайтириш.
|
2018 йил
10 июль
|
ИИВ, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
Ҳисоб- китобларга асосан
|
Ажратилган бюджет маблағлари доирасида
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳа билан чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.
Дастурда ички ишлар органлари бўлинмалари фаолиятини таҳлил қилиш, режалаштириш ва бошқаришнинг самарали тизимини эксперимент тариқасида вилоят марказларининг ички ишлар бўлимлари негизида ташкил этиш назарда тутилади.
|
72.
|
Ички ишлар органларини жамоатчилик ҳурмати ва эътиборига сазовор бўлган ҳақиқий халқчил хизматга айлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш.
|
2018 йил
30 март
|
ИИВ, Бош прокуратура, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.
Лойиҳада:
Тошкент шаҳри мисолида пойтахтнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик профилактикасининг таъсирчан механизмларини жорий этиш;
ички ишлар органларининг асосий куч ва воситаларини жойларга йўналтириш;
ички ишлар органларининг фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари билан мақсадли ҳамкорлигини йўлга қўйиш назарда тутилади.
|
73.
|
Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашдаги иштирокини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.
|
2018 йил
30 сентябрь
|
ИИВ, Бош прокуратура
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада:
фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўмаклашиш хусусиятлари;
жамоат тартибини сақлашда ихтиёрий иштирок этишнинг шакллари, соҳалари, ваколатлар ва чекловлар;
аҳолининг жамоат тартибини сақлашдаги фаол ва самарали иштирокини рағбатлантириш турлари ва асослари назарда тутилади.
|
2.5. Суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш
|
74.
|
Жиноий тажовуздан жабрланган шахслар ҳуқуқларини амалда таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашувчи органлар мансабдор шахсларининг масъулиятини ошириш мақсадида жиноятни ҳисобдан қасддан яширганлик учун жавобгарликни кучайтириш.
|
2018 йил
1 апрель
|
Бош прокуратура, ИИВ, МХХ, ДБҚ, ДСҚ, Адлия вазирлиги
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ёки кўриб чиқишда жиноятни ҳисобдан қасддан яширганлик учун белгиланган жиноий жазони кучайтириш назарда тутилади.
|
75.
|
Жиноят ишини кўриб чиқишнинг тезкорлиги ва самарадорлигини ошириш, процессуал ҳужжатларни расмийлаштиришни соддалаштиришга қаратилган чора-тадбирларни кўриш.
|
2018 йил
10 декабрь
|
Бош прокуратура, Олий суд, ИИВ, МХХ, ДБҚ, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги
|
Ҳисоб-китобларга асосан
|
Ижрочилар маблағлари, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.
Лойиҳада жиноятни рўйхатга олиш ва тергов қилишдан то ҳукмни ижро этишгача бўлган жараённи ўз ичига олувчи "электрон жиноят иши" тизимини босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилади.
|
76.
|
Суд экспертизаси фаолиятини такомиллаштириш орқали ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини юқори даражада илмий-техник ва инновацион жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, шу жумладан суд экспертизасининг янги турлари ва инновацион технологияларни жорий этиш.
|
2018 йил
10 сентябрь
|
Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, ИИВ, Олий суд, Инновацион ривожланиш вазирлиги
|
Ҳисоб-китобларга асосан
|
Ижрочилар маблағлари
|
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси.
Лойиҳада:
халқаро стандартлар асосида суд экспертизаси фаолиятини такомиллаштириш ("ISO/IEC 17025" стандартини жорий этиш);
суд экспертизасини ўтказишнинг муддати ва сифатини назорат қилиш бўйича идоралараро электрон тизимни ишлаб чиқиш;
суд экспертиза марказлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
суд экспертизасининг янги турларини жорий қилиш назарда тутилади.
|
77.
|
Бош прокуратура Академиясини ташкил этиш.
|
2018 йил
1 май
|
Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
|
Ҳисоб-китобларга асосан
|
Прокуратура органларининг бюджетдан ташқари маблағлари
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада:
прокуратура органларининг ягона мажмуасини (ўқув бинолари, спорт-соғломлаштириш иншоотлари ва бошқаларни) қуриш;
прокурор-тергов ходимлари малакасини узлуксиз ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш;
ўқитишнинг инновацион шакл ва услубларини, энг янги педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари, масофадан ўқитиш ва мустақил таълим, интерфаол ва ситуацион машғулотлар, тренинглар ўтказишни кенг жорий этиш назарда тутилади.
|
2.6. Ҳуқуқий ёрдам ва юридик хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш
|
78.
|
Адвокатура тузилмалари мустақиллигини таъминлаш ва фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уларга солиқ имтиёзларини тақдим этиш.
|
2018 йил
20 апрель
|
Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, ДСҚ, Адвокатлар палатаси
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада:
лицензиялаш талаб қилинмайдиган тижорат ташкилотлари сифатида юридик консалтинг ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини яратиш;
солиқ юкини мақбуллаштириш мақсадида адвокатлик тузилмалари учун ягона ижтимоий тўлов ва адвокатлардан ундириладиган жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ставкаларини камайтириш;
адвокатларнинг давлат идоралари, корхона ва ташкилотларда ҳуқуқий маслаҳатчи сифатида фаолият юритишига рухсат бериш назарда тутилади.
|
79.
|
Юқори малакали юридик кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.
|
2018 йил
20 апрель
|
Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, ТИВ, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси
Лойиҳада:
юриспруденция соҳасида йирик ва нуфузли хорижий олий таълим муассасаларини республикага жалб қилиш;
юриспруденция мутахассислиги бўйича қабул квотасини ошириш;
Тошкент давлат юридик университетининг ўқув-методик базасини кенгайтириш назарда тутилади.
|
80.
|
Мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш, жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни, қонун ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат муносабатини шакллантириш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш.
|
2018 йил
1 февраль
|
Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, МТРК, Матбуот ва ахборот агентлиги, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, ИИВ, вазирлик ва идоралар
|
-
|
-
|
Идоравий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳа билан чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.
Дастурда:
амалга оширилаётган ислоҳотлар ва янгиланишлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш;
ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жамиятда юксак ҳуқуқий маданиятни, қонун ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат муносабатини шакллантириш;
фуқароларда юз бераётган, айниқса жамоатчиликнинг юқори қизиқишини уйғотган воқеаларнинг моҳияти бўйича холис фикрни шакллантириш ҳамда нотўғри маълумотлардан бузғунчи ва бошқа ғайриқонуний мақсадларда фойдаланиш имкониятини бартараф этиш учун аҳолини бундай ҳодисалар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш;
фуқароларнинг ижтимоий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш, давлат ва жамият қурилишининг долзарб вазифаларини ҳал этишга жамиятнинг интеллектуал ва маънавий-ахлоқий салоҳиятини сафарбар этиш масалалари назарда тутилади.
|
III. ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ФАОЛ ТАДБИРКОРЛИКНИ
ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
|
3.1. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори
иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш
|
81.
|
Илғор ғоя, ноу-хаулар яратиш ва "ақлли" технологияларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган иқтисодиётнинг янги моделига босқичма-босқич ўтиш.
|
2018 йил
1 июль
|
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи савдо вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Энергия тежаш миллий компанияси, вазирлик ва идоралар, хўжалик бошқарув органлари
|
-
|
Бюджет маблағлари, инвестициялар, кредитлар, грантлар ва бошқа маблағлар
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳа билан Ўзбекистонни технологик ривожлантириш ва ички бозорни модернизация қилиш бўйича миллий дастур тасдиқланади.
Дастурда:
инновацион фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий ва институционал асосларини яратиш;
инновацион ишланмаларни яратиш учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлар ва жиҳозлар билан маҳаллий инноватор ва ихтирочиларни доимий равишда таъминлаш тизимини йўлга қўйиш;
иқтисодиётни бошқаришнинг янги механизмларини, замонавий ва илғор технологик ёндашувларни жорий этиш;
инновациялардан фойдаланувчи, рақамли технологиялар киритилишини жадаллаштирувчи, муқобил энергия манбаларини жорий қилувчи, ишлаб чиқаришнинг экологик тоза услубларини йўлга қўядиган субъектларни рағбатлантириш;
иқтисодиёт тармоқлари самарадорлигини баҳолашнинг инновацион мезонларини жорий этиш назарда тутилади.
|
82.
|
Маҳаллий маҳсулотлар экспорт ҳажмини ошириш, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, мамлакатнинг инвестицион ва туристик жозибадорлигини ошириш бўйича Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини кучайтириш.
|
2018 йил
20 март
|
ТИВ, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи савдо вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.
Бунда:
маҳаллий маҳсулотлар экспорт ҳажмини оширишга, инвестициялар ҳамда туристларни мамлакатимизга жалб қилишга кўмаклашишни элчилар фаолиятининг устувор вазифаларидан бири сифатида белгилаш;
Ўзбекистоннинг чет элдаги элчихоналарининг ҳар бирида савдо ва иқтисодий масалалар бўйича бўлинмаларини (маслаҳатчи штатини) жорий қилиш масаласини кўриб чиқиш;
элчихона дипломатик ходимларини лавозимига қўйишда уларнинг иқтисодий билимларини синовдан ўтказиш назарда тутилади.
|
83.
|
Пул-кредит сиёсатини амалга ошириш ва уни ривожлантиришнинг ўрта муддатли Концепциясини ҳамда 2018-2021 йилларда Концепцияни амалга ошириш бўйича "йўл харита"сини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, унда босқичма-босқич инфляциявий таргетлаш режимига ўтиш.
|
2018 йил
1 июль
|
Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳа билан концепция ва "йўл харитаси" тасдиқланади.
Концепция ва "йўл харитаси"да пул-кредит сиёсатини амалга оширишнинг усул ва механизмларини халқаро тажриба ҳамда замон талабларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш, хусусан:
умумиқтисодий, солиқ-бюджет ва пул-кредит сиёсатини мувофиқлаштириш амалиётини такомиллаштириш, бунда иқтисодий ўсиш, давлат бюджетининг баланслашганлиги ва иқтисодиётдаги нархлар даражасининг барқарорлиги бўйича ўзаро ҳаракатлар ва мақсадларнинг келишилганлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш;
ликвидликни бошқариш операциялари бўйича пул-кредит сиёсатининг самарали қўлланиладиган фоиз инструментлари турларини кенгайтириш;
тижорат банклари томонидан фоиз ставкаларини шакллантиришда, шу жумладан, кредитлар бўйича бозор механизмларини кенг жорий этиш;
илғор хорижий тажрибага мувофиқ макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлашни такомиллаштириш;
пул-кредит сиёсатининг, жумладан, қўлланилаётган инструментлар ва якуний мақсадлар тўғрисида ахборот етказиб бериш йўли билан, шаффофлик ва прогноз қилиш имкониятини ошириш бўйича чора-тадбирлар назарда тутилади.
|
84.
|
Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг банк тизимига ишончини кучайтириш, банклар билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини таъминлаш.
|
2018 йил
1 сентябрь
|
Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада:
аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг банк тизимига ишончини кучайтириш, банклар билан тадбиркорлик субъектлари ўртасида самарали ва ўзаро манфаатли муносабатларни таъминлаш борасида мавжуд тўсиқларни бартараф этиш ва зарур шарт-шароит яратиш;
"Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини танқидий қайта кўриб чиқиб, янги таҳрирдаги қонун лойиҳасини ихтисослашган халқаро молия институтлари хулосаларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиш назарда тутилади.
|
85.
|
2018 йилда мамлакат ички бозорида истеъмол товарлари ва хизматлар бўйича нархларнинг кескин ошишини олдини олиш.
|
2018 йил
20 март
|
Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш республика комиссияси, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, "Ўзбекозиқовқат холдинг" ХК, "Ўзбекозиқовқат захира" уюшмаси
|
100,0 млн АҚШ доллари, 385 млрд сўм
|
Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари
|
Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш республика комиссияси қарори.
Қарорда:
ички истеъмол бозорига асосий озиқ-овқат ва бошқа истеъмол товарларининг узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш;
истеъмол товарлари бўйича юзага келиши мумкин бўлган тақчилликни олдиндан аниқлаш ва бу бўйича тегишли чораларни кўриш;
асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш;
қишлоқ хўжалик экин майдонларидан (асосий, оралиқ, такрорий) самарали фойдаланиш;
мамлакат ички бозорида рақобат муҳитини жонлантириб бориш ва сунъий равишда яратилиши мумкин бўлган тақчилликларнинг олдини олиш назарда тутилади.
|
86.
|
Валюта сиёсатининг иқтисодиётни ривожлантириш, шу жумладан, бизнес ва инвестициявий муҳитни яхшилашдаги ролини ошириш мақсадида янги таҳрирда "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.
|
2018 йил
30 сентябрь
|
Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, ДСҚ, ДБҚ
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада:
халқаро тажрибани чуқур ўрганиш асосида ҳамда тадбиркорлар эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, валюта операцияларини тартибга солишни соддалаштириш;
ҳаволаки нормаларни максимал даражада қисқартирган ҳолда валюта операцияларини амалга оширишга оид барча жиҳатларни тартибга солиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ўз валюта маблағларидан эркин фойдаланиш ҳуқуқининг кафолатлари;
мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, капитал ҳаракати билан боғлиқ операцияларни тартибга солиш;
валюта бозори фаолиятини янада такомиллаштириш ва эркинлаштириш назарда тутилади.
|
87.
|
Инновацион технологияларга асосланган, банк хизматлари сифати ва улардан фойдаланиш имкониятларини оширувчи янги банк хизмати турларини, хусусан "рақамли банклар"ни, шунингдек, аҳолига чакана хизмат кўрсатишга ихтисослашган банк бўлинмаларини ташкил этиш.
|
2018 йил
1 июль
|
Марказий банк, тижорат банклари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги
|
-
|
Тижорат банкларининг ўз маблағлари
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада "рақамли банклар" ва аҳолига чакана хизмат кўрсатишга ихтисослашган банк бўлинмаларининг ташкилий-ҳуқуқий асослари, шу жумладан, уларнинг фаолият юритиш тартиби, лицензия талаб ва шартлари назарда тутилади.
|
88.
|
Инновацион технологияларни кенг қўллаган ҳолда етакчи хорижий тўлов тизимлари билан интеграциялашган замонавий чакана тўлов тизимларини ривожлантириш.
|
2018 йил
1 сентябрь
|
Марказий банк, тижорат банклари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада етакчи хорижий тўлов тизимлари (Visa, Mastercard, Union Pay, PayPal ва бошқалар) билан интеграциялашган замонавий чакана тўлов тизимларининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратиш ва уларнинг фаолият юритиш механизмлари белгиланади.
|
89.
|
Фонд бозорини ривожлантириш, соҳада давлат бошқарувини тубдан ислоҳ қилиш ва давлат органларининг бир-бирини такрорловчи, ортиқча назорат функцияларини бекор қилиш ҳамда молия бозори учун ягона давлат органини ташкил этиш.
|
2018 йил
30 июнь
|
Молия вазирлиги, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, Давлат рақобат қўмитаси, Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.
Лойиҳаларда Марказий банк, Молия вазирлиги ва Давлат рақобат қўмитасининг тегишли таркибий бўлинмалари ҳамда Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази негизида молия бозорини ривожлантириш бўйича мустақил давлат органини ташкил этиш назарда тутилади.
|
90.
|
Аҳолининг бўш пул маблағларини иқтисодиётнинг реал секторига жалб қилиш мақсадида корхоналар томонидан чиқарилган қимматли қоғозларни сотиб олишни рағбатлантириш.
|
2018 йил
1 май
|
Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази, Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада аҳолининг бўш пул маблағларини иқтисодиётнинг реал секторига жалб қилишни рағбатлантиришни таъминлаш учун жисмоний шахсларнинг қимматли қоғозларни сотиб олишга йўналтирилган маблағларини даромад солиғидан озод этиш назарда тутилади.
|
91.
|
Бюджет даромадлари ва харажатларининг халқ учун очиқ ва ошкора бўлишини таъминлаш.
|
2018 йил
1 июль
|
Молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура, ДСҚ
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада давлат бюджети ва бюджетдан ташқари давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари даромадлари ва харажатларининг халқ учун очиқлиги, шаффофлигини таъминлаш, бюджетнома муҳокамасида жамоатчилик фикрини инобатга олишга қаратилган аниқ механизмлар назарда тутилади.
|
92.
|
Миллий стандартларнинг халқаро стандартлар билан уйғунлашуви жараёнини жадаллаштириш.
|
2018 йил
1 март
|
"Ўзстандарт" агентлиги, вазирлик ва идоралар
|
-
|
-
|
Чора-тадбирлар дастури.
Дастурда:
экспортни ва туризмни ривожлантириш мақсадида мақбул агрокультура амалиёти (Global G.A.P.), "ҳалол" ва "кошер" стандартларни республикада қабул қилиш;
республикада экспорт қилувчи корхоналар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда 2018 - 2020 йилларда 1,5 мингдан ортиқ халқаро стандартларни қабул қилиш;
ташқи бозорга сифатли ва сертификатланган маҳсулотларни олиб чиқиш мақсадида йил давомида 2 мингдан ортиқ корхоналарда халқаро стандартларга мувофиқ сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш ва сертификатлаштириш назарда тутилади.
|
3.2. Солиқ юкини камайтириш ва солиққа тортиш тизимини соддалаштириш
сиёсатини давом эттириш, божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш
ва тегишли рағбатлантирувчи чораларни кенгайтириш
|
93.
|
Эркин рақобат муҳитини яратиш, нархларнинг барқарорлиги ва имтиёзларнинг манзиллилигини таъминлаш мақсадида имтиёзларни индивидуал тартибда бериш амалиётидан воз кечиш, уларни ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг алоҳида турлари учун жорий этиш.
|
2018 йил
30 апрель
|
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ДСҚ, ДБҚ, Давлат рақобат қўмитаси, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада:
имтиёзлар беришнинг шартлари, мезонларини белгилаш, уларнинг самарадорлигини баҳолаш ва мониторинг қилиш тизимини жорий этиш;
имтиёзларни муайян молиявий ижтимоий натижага эришиш шарти билан бериш;
божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қайта кўриб чиқиш;
ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган товарлар бўйича имтиёзларни бекор қилиб, мақбул бож тўлови ставкаларини белгилаш;
имтиёзларни алоҳида субъектларга эмас, балки соҳалар ёки товарлар (хизматлар, ишлар) турларига нисбатан жорий этиш назарда тутилади.
|
94.
|
Солиқ юкини камайтириш ва соддалаштириш, шу асосда ишлаб чиқаришни ва солиққа тортиладиган базани кенгайтириш.
|
2018 йил
1 декабрь
|
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ДСҚ, ДБҚ, Савдо-саноат палатаси
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада:
ўз эҳтиёжи учун объектлар қураётган янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларига ягона солиқ тўловини маълум муддатга кечиктириш ҳуқуқини бериш;
кичик корхоналар учун қўшимча қиймат солиғи тўлашга ўтишни рағбатлантириш тизимини жорий қилиш назарда тутилади.
|
95.
|
Кичик корхоналарни тез суръатларда ривожланиб, ишчилар сонини кўпайтириши ҳамда йирик корхоналар тоифасига ўтишини рағбатлантирувчи тизим жорий этиш.
|
2018 йил
1 июль
|
Молия вазирлиги, ДСҚ, Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.
Лойиҳада ишчилар сонини ошираётган, тез суръатлар билан ривожланаётган кичик корхоналарни йирик корхоналар тоифасига ўтишини рағбатлантиришни назарда тутувчи механизмларни жорий этиш назарда тутилади.
|
96.
|
Солиқ маъмуриятчилиги ва назоратини ташкил этиш тартиби ва методологиясини тубдан такомиллаштириш, ушбу тизимни илғор халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш.
|
2018 йил
1 май
|
ДСҚ, вазирлик ва идоралар
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳа билан Солиқ қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси тасдиқланади.
Концепцияда:
Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш;
солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқларнинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни тубдан такомиллаштириш;
солиқ маъмуриятчилигининг максимал даражада шаффофлигини таъминлаш механизмларини ташкил этиш;
замонавий инновацион ғоялар ва тартиб-таомилларни жорий қилиш, электрон ахборот базаларидан самарали фойдаланиш асосида солиқ солиш базасини кенгайтириш;
умумбелгиланган солиқларни тўловчилар ва соддалаштирилган тартибда солиқ тўловчиларнинг солиқ юкини қайта кўриб чиқиб, бу борадаги тафовутларни камайтириш;
пул маблағларининг ғайриқонуний айланиши манбаларига барҳам бериш мақсадида унинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш;
давлат солиқ хизмати органларини ҳалол, юқори малакали ходимлар билан тўлдириш, соҳада суиистеъмолчилик ҳолатларига барҳам бериш бўйича янги тизимни яратиш назарда тутилади.
|
97.
|
Божхона қонунчилигини тубдан такомиллаштириш, ушбу тизимни илғор халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштириш.
|
2018 йил
1 май
|
ДБҚ, Молия вазирлиги, ДСҚ, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳа билан Божхона қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси тасдиқланади.
Концепцияда:
Божхона кодексини такомиллаштириш йўналишларини белгилаш;
божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилишни тубдан такомиллаштириш;
жадал ўзгараётган ташқи иқтисодий вазиятларга божхона органларининг жавоб бериш ва таъсир кўрсатиш механизмларини ишлаб чиқиш;
божхона маъмуриятчилигининг юқори даражада шаффофлигини таъминлаш механизмларини ташкил этиш;
замонавий инновацион ғоялар ва тартиб-таомилларни жорий қилиш, электрон ахборот базаларидан самарали фойдаланиш;
давлат божхона хизмати органларини ҳалол, юқори малакали ходимлар билан тўлдириш, соҳада суиистеъмолчилик ҳолатларига барҳам бериш бўйича янги тизимни яратиш назарда тутилади.
|
98.
|
Божхона назоратида хавфни бошқариш тизимини жорий қилиш.
|
2018 йил
1 июль
|
ДБҚ, вазирлик ва идоралар
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада божхона кўригини хавфни бошқариш тизими орқали тадбиркорлик субъектларининг ишончлилик даражасига қараб тоифаларга ажратиш ҳамда "яшил" ва "қизил" йўлаклар орқали ўтказиш тизимини жорий этиш назарда тутилади.
|
3.3. Таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг
етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига
унинг рақобатбардошлигини ошириш
|
99.
|
Электр энергиясини ишлаб чиқаришда монополияни тугатиш, рақобат муҳитини шакллантириш ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш.
|
2018 йил
30 июнь
|
"Ўзбекэнерго" АЖ, Иқтисодиёт вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Инновация вазирлиги, "Ўзбекнефтегаз" АЖ, "Ўзбекгидроэнергия" АЖ, Энергия тежаш миллий компанияси
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада муқобил энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариш ва уни истеъмолчиларга етказишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ҳамда ушбу соҳани рағбатлантирувчи имтиёзлар бериш назарда тутилади.
|
100.
|
Маҳаллий аҳолининг мамлакат бўйлаб саёҳатларини рағбатлантириш, сайёҳлар учун қулай инфратузилма яратиш, ҳудудларнинг сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш орқали ички туризмни тизимли ривожлантириш.
|
2018 йил
20 февраль
|
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Касаба уюшмалари Федерацияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада:
"Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!" ички туризмни ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш;
ички туристик оқимларни рағбатлантириш;
туризм инфратузилмасини яхшилаш;
ички туризмни тарғиб қилиш;
ички туризм соҳасида хўжалик юритувчи субъектларга қўшимча енгилликлар яратиш назарда тутилади.
|
101.
|
Хорижий сайёҳларнинг ташрифи учун кенг шароитлар яратиш, уларнинг саёҳат дастурларини мазмунан бойитиш ва кўрсатиладиган хизматлар турларини кенгайтириш ҳисобига туризмни жадал ривожлантириш.
|
2018 йил
20 февраль
|
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, ИИВ, ТИВ, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада:
туризмни ривожлантириш учун виза тартибини соддалаштириш, электрон визаларни жорий этиш;
халқаро авиақатновларни кўпайтириш, шу жумладан хорижий авиакомпанияларни жалб қилиш учун кенг имкониятлар яратиш;
туристик маҳсулотларни харид қилиш тизими, жумладан, электрон тўловлар тизимини ривожлантириш, сайёҳларга хизмат кўрсатувчи ташкилотларга имтиёз ва преференциялар тақдим қилиш;
саёҳат дастурларини мазмунан бойитиш ва кўрсатиладиган хизматлар турларини кенгайтириш;
Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб қилишга оид масалалар назарда тутилади.
|
102.
|
Мамлакатимиздаги моддий маданий мерос объектларида ва улар атрофидаги объектларда тегишли инфратузилмани шакллантириш, амалга ошириладиган диний маросимлар учун тегишли шароитларни яратиш орқали зиёрат туризмини соҳанинг истиқболли йўналиши сифатида ривожлантириш.
|
2018 йил
30 март
|
Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзстандарт" агентлиги, вазирлик ва идоралар
|
-
|
-
|
Чора-тадбирлар режаси.
Режада:
зиёрат туризми бўйича хизмат кўрсатиш объектлари томонидан қўлланиладиган стандартларни қабул қилиш, сайёҳларни кенг жалб қилиш учун зарурий инфратузилмани шакллантириш, зиёратчилар учун хизмат кўрсатишнинг мақбул турларини жорий этиш;
зиёрат туризмига сайёҳларни жалб қилиш борасида янги маршрутларни ишлаб чиқиш ва тарғибот қилиш назарда тутилади.
|
103.
|
Тиббий туризмни тизимли ривожлантириш, даволаш-соғломлаштириш имкониятига эга бўлган табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш чораларини кўриш.
|
2018 йил
30 март
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси
|
-
|
-
|
Чора-тадбирлар режаси.
Режада:
даволаш ва соғломлаштириш муассасаларини хорижий, айниқса, Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларини қабул қилишга мослаштириш;
даволаш хусусиятига эга бўлган, маъданларга бой табиат бойликларидан самарали фойдаланиш бўйича тегишли инфратузилмани яратиш;
мавжуд имкониятларни кенг тарғиб қилиш ва сайёҳларни жалб этиш назарда тутилади.
|
104.
|
Намунали фермер хўжаликларини сайёҳларга хизмат кўрсатишга мослаштириш, уларга сайёҳларни жалб қилиш ҳамда уларнинг мамлакатимизда бўлиш муддатларини узайтириш мақсадида агротуризмни ривожлантириш.
|
2018 йил
30 март
|
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
|
-
|
-
|
Чора-тадбирлар режаси.
Режада:
намунали фермер хўжаликлари негизида сайёҳларга хизмат кўрсатиш, хусусан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш жараёни билан таништирувчи ташриф марказларини ташкил қилиш;
туристларни ҳосил йиғишга жалб қилиш, қизиқарли маҳорат дарсларини ташкил этиш;
етиштириладиган маҳсулотларни туризм маҳсулотлари доирасида кенг тарғиб қилиш ва сайёҳларни жалб қилиш масалалари назарда тутилади.
|
105.
|
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо сифатида кириши юзасидан музокараларни фаоллаштириш.
|
2018 йил
1 ноябрь
|
Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Марказий банк, вазирлик ва идоралар
|
-
|
-
|
Чора-тадбирлар дастури.
Дастурда:
миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларида назарда тутилган нормалар билан ўзаро таққослаш ва мувофиқлаштириш бўйича таклифлар;
Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссиянинг янгиланган таркиби;
халқаро ташкилотлар ва ривожланган мамлакатлар билан ҳамкорликда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш устунликлари, оқибатларини ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда мамлакат учун манфаатли шартларда ҳуқуқий ва институционал ислоҳотларни амалга ошириш бўйича таклифлар;
Жаҳон савдо ташкилотининг Ўзбекистон Республикасини ушбу ташкилотга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳи билан тўртинчи йиғилишини ўтказиш назарда тутилади.
|
106.
|
Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинишига кўмаклашиш ҳамда божхона расмийлаштируви вақти ва молия харажатларини қисқартириш мақсадида "яшил йўлак" тизимини Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь ва Болтиқбўйи мамлакатлари билан йўлга қўйиш чораларини кўриш.
|
2018 йил
1 июнь
|
ДБҚ, Ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси
|
-
|
-
|
Келишув битимлари.
Битимларда Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь ва Болтиқбўйи мамлакатларининг божхона ва карантин хизмати органлари билан мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиши бўйича "яшил йўлак" тизимини жорий этиш бўйича тадбирлар назарда тутилади.
|
107.
|
Қўшни мамлакатлар билан логистик маршрутларни диверсификация қилиш.
|
Йил
давомида
|
Ташқи савдо вазирлиги, ТИВ, Инвестиялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ
|
-
|
-
|
Келишув битимлари.
Битимларда қўшни мамлакатлар билан амалий музокаралар ўтказиш, уларнинг инфратузилмасини ривожлантиришга инвестициялар киритиш ташаббуси билан чиқиш орқали маҳсулотларнинг экспорт-импортидаги логистик муаммоларни ҳал этишга қаратилган тадбирлар назарда тутилади.
|
108.
|
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг "Интеграциялашган транспорт бошқарув тизими" Концепцияси ва Битими лойиҳасини ишлаб чиқиш.
|
2018 йил
10 апрель
|
Ташқи савдо вазирлиги, ТИВ, Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллар" АЖ, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, ДБҚ
|
-
|
-
|
Концепция ва битим лойиҳаси.
Бунда ташкилотга аъзо давлатлар билан интеграциялашган транспорт бошқарув тизимини ташкил этиш бўйича музокаралар олиб бориш, инвестициявий дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг "Интеграциялашган транспорт бошқарув тизими" Концепцияси ва Битимини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш учун ташкилотнинг навбатдаги йиғилиши кун тартибига киритиш чоралари назарда тутилади.
|
109.
|
Экспорт қилинадиган асосий юкларни қуйидаги ҳудудлар орқали темир йўл транспортида транзит ташишда тариф преференцияларини олиш чораларини кўриш:
Туркманистон ва Эрон ҳудудлари орқали - Бандар-Аббос бандаргоҳига ва кейинчалик Жанубий, Жануби-Шарқий Осиё ва Осиё-Тинч океани минтақасига чиқиш учун;
Озарбайжон ва Грузия ҳудудлари орқали - Қора денгиздаги Поти, Батуми ва Ильичевск бандаргоҳлари, Ўрта Ер денгизидаги Мерсин бандаргоҳига, кейинчалик Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларига, шунингдек, Мармарай довони орқали Европа Иттифоқи давлатларига чиқиш учун;
Қозоғистон ва Россия ҳудудлари орқали - Болтиқбўйи ва Қора денгиз ҳамда Узоқ Шарқ бандаргоҳларига чиқиш учун.
|
2018 йил
1 апрель
|
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Ташқи савдо вазирлиги, ТИВ, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги
|
-
|
-
|
Чора-тадбирлар дастури.
Бунда:
тегишли давлатларнинг темир йўл маъмуриятларига мурожаатлар юбориш;
масалаларни икки томонлама музокаралар ва учрашувлар давомида кўриб чиқиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни аниқ белгилаш;
чет эл давлатларидаги Ўзбекистон Республикаси элчихоналари вакилларини кенг жалб қилиш;
лойиҳаларни амалга ошириш учун молиявий манбаларни аниқлаш, хорижий давлатлар ҳамда халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш юзасидан музокаралар ўтказиш назарда тутилади.
|
110.
|
Миллий юк ташувчиларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик субъектларига қўшимча шароитлар яратиш мақсадида "Миллий логистика портали"ни ташкил этиш.
|
2018 йил
1 апрель
|
Ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси.
Лойиҳада тадбиркорлик субъектлари ушбу портал орқали дунёнинг барча нуқталарида миллий юк ташувчиларнинг транспортлари ҳақида маълумотларни "онлайн" режимида тезкор олиши ва буюртма бериш имконияти яратилиши, халқаро логистика компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали ушбу портал имкониятларини кенгайтириш назарда тутилади.
|
111.
|
Дунёнинг 20 та мамлакатида 50 дан ортиқ халқаро кўргазма ва ярмаркаларда маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарнинг иштирок этишини ташкиллаштириш.
|
2018 йил
1 апрель
|
Ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, ТИВ, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳа билан чора-тадбирлар режаси тасдиқланади.
Режада:
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикасидан вакиллар иштирок этиши лозим бўлган халқаро кўргазма ва ярмаркалар рўйхатини тасдиқлаш;
маҳаллий экспорт корхоналарининг 2018 йилда ушбу халқаро кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этишини ташкиллаштириш;
кўргазма ва ярмаркалар орқали миллий маҳсулотлар учун хорижий харидорларни жалб қилиш бўйича аниқ чоралар назарда тутилади.
|
112.
|
Қурилиш соҳасини модернизация қилиш, соҳани инновацион ва илғор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш.
|
2018 йил
30 июнь
|
Давархитектқурилиш қўмитаси, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, "Ўзқурилиш-материаллари" АЖ
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.
Қурилиш соҳасини инновацион ривожлантириш дастури тасдиқланади.
Дастурда:
инновацион технологияларни жорий этиш;
миллий лойиҳа ва пудрат ташкилотларининг ташқи бозорларга чиқишини рағбатлантириш чоралари;
қурилиш бозорига киришдаги бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш;
амалдаги норматив ва техник регламентларни, қурилиш норма ва талабларини жаҳон стандартлари асосида қайта кўриб чиқиш;
малакали қурувчи ва архитекторларнинг профессионал синфини шакллантириш ва бу орқали бир марталик ишчиларни жалб қилишга асосланган нотўғри амалиётга барҳам бериш;
тизимли асосда хориждан малакали мутахассисларни жалб қилиш ва маҳаллий мутахассисларнинг хорижда малака ошириши бўйича шарт-шароитларни яратиш;
давлат харидлари тизимини такомиллаштириш жараёнида маҳаллийлаштириш лойиҳалари асосида қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатини инобатга олиш назарда тутилади.
|
113.
|
Интернет тармоғида маҳаллий ва хорижий инвесторларни зарур статистик ахборотлар, бизнесни юритиш учун яратилган шарт-шароитлар билан таъминлайдиган "Инвестиция портали"ни ишга тушириш.
|
2018 йил
1 май
|
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги
|
-
|
Халқаро ва хорижий молия институтларининг кредитлари, заёмлари, грантлари, ҳомийлик маблағлари
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада:
Ўзбекистон Республикаси Инвестиция порталини яратиш, ушбу портални 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб ишга тушириш ва доимий ишлашини таъминлаш;
мамлакатнинг инвестиция салоҳияти, ҳудудлардаги табиий қазилма бойликлар, ер-сув ресурслари, табиий иқлим шароитлари тўғрисида, тақдим этилаётган имтиёзлар, инвестиция киритиш афзалликлари, инфратузилма, географик жойлашув, шунингдек, давлат мулки объектлари, инвесторларга кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида давлат тили, рус, инглиз ва бошқа хорижий тилларда кенгайтирилган ахборотлар;
маҳаллий ва хорижий инвесторларга интерфаол шаклда давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг хизматлари;
тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажми ва турлари ҳақидаги маълумотларнинг ягона базасини яратиш;
инвесторнинг қаерда ва қандай усулда мурожаат қилганлигидан қатъи назар, мурожаатлар кўриб чиқилишининг амалдаги ҳолати ва натижасидан хабардор бўлиб туриш имкониятини таъминлаш назарда тутилади.
|
114.
|
Инвесторларни қизиқтирган саволларга жавобларни берувчи доимий ишлайдиган қўнғироқларни қабул қилиш ва хизмат кўрсатиш механизмини йўлга қўйиш.
|
2018 йил
20 май
|
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги
|
-
|
-
|
Ижрочиларнинг тегишли қарори.
Инвесторлар инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда юзага келадиган барча муаммоли масалалар юзасидан долзарб маълумотларни олиш имкониятига эга бўлади.
|
115.
|
Миллий авиация саноатини қайта тиклаш ҳамда иқтисодиётнинг янги тармоғи сифатида аэрокосмик саноатни шакллантириш.
|
2018 йил
10 июнь
|
Вазирлар Маҳкамаси, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вазирлик ва идоралар
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳа билан Давлат дастури тасдиқланади.
Дастурда:
аэрокосмик фаолиятни тартибга солиш бўйича масъул давлат органини белгилаш;
Ўзбекистон Республикасининг 2018 - 2035 йилларга мўлжалланган аэрокосмик саноатни ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича стратегиясини ишлаб чиқиш;
соҳанинг моддий ва илмий базасини шакллантириш, малакали кадрлар тайёрлаш, уларни хорижий таълим муассасаларида малакасини ошириш механизмларини яратиш, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш чораларини кўриш бўйича тадбирлар назарда тутилади.
|
3.4. Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш
|
116.
|
Илғор хорижий давлатларнинг тажрибасига асосланган ҳолда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш коцепциясини ишлаб чиқиш.
|
2018 йил
1 май
|
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси.
Лойиҳа билан концепция тасдиқланади.
Концепцияда:
яқин ва узоқ истиқболда аграр соҳадаги барча ташкилий-иқтисодий, технологик масалаларни ҳал қилиш;
инвестицияларни жалб этиш, тармоқни ислоҳ қилиш ва барқарор ривожлантириш;
қишлоқ хўжалиги экинлари селекция-уруғчилиги тизимини такомиллаштириш, инновацияларни жорий этиш назарда тутилади.
|
117.
|
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни диверсификациялаш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш орқали мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш.
|
2018 йил
1 апрель
|
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада:
пахта ва ғалладан бўшаган майдонларга сабзавот, полиз, озуқа ва мойли экинларни, шунингдек, ташқи бозорларда талаб юқори бўлган (мамлакатимиз шароитига мослаша оладиган ва юқори ҳосил берадиган чет элдан олиб келинадиган) бошқа экин турларини жойлаштириш, интенсив боғ ва токзорлар ташкил этишнинг прогноз кўрсаткичлари;
пахта майдонларини 2019 йилда 36 минг гектарга ва ғалла майдонларини 15 минг гектарга қисқартириш, ушбу майдонларда озиқ-овқат экинларини етиштириш, интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш ҳисобига қўшимча 1 млн тонна мева-сабзавот, картошка ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш назарда тутилади.
|
118.
|
Аҳолини экологик тоза ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини яратиш.
|
2018 йил
20 ноябрь
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат ветеринария қўмитаси, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Фанлар академияси
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада қишлоқ хўжалигида генетик жиҳатдан модификация қилинган озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирмаслик ҳамда истеъмол бозорига кириб келиши устидан қатъий назорат ўрнатиш тартибини жорий қилиш, тегишли ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш назарда тутилади.
|
119.
|
Пахта хом ашёсини етиштириш, сотиш ва қайта ишлаш тизимида бозор механизмларини жорий этиш, бунда, аввало, хом ашё етиштирувчиларнинг моддий манфаатдорлигини оширишни кўзда тутиш.
|
2018 йил
10 апрель
|
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, "Ўзпахтасаноат" АЖ, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада:
фермерлар томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишда ўзаро кооперация (ҳамкорлик) механизмлари;
фермерлар томонидан пахта хом ашёсини қайта ишловчи ва тўқимачилик корхоналарига ўз ихтиёрига кўра тўғридан-тўғри сотиш имконияти назарда тутилади.
|
120.
|
Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қабул қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва истеъмолчиларга етказиб бериш, шу жумладан, экспорт қилишда логистика тизимини ривожлантириш.
|
2018 йил
20 март
|
"Ўзбекозиқовқат-холдинг" ХК, "Ўзвинсаноат холдинг" ХК, "Ўзбекозиқовқат захира" уюшмаси
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада логистика марказлари ташкил қилиш, иссиқхона ва музлаткичли омборхоналар қуришнинг прогноз кўрсаткичлари ҳудудлар кесимида белгилаб берилади.
|
121.
|
Аҳолини чорвачилик маҳсулотлари билан таъминлаш даражасини ошириш, уларнинг бозорлардаги нарх-наволари барқарорлигини сақлашга эришиш.
|
2018 йил
30 март
|
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўздонмаҳсулот" компанияси, "Ўзпахтасаноат" АЖ
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада озуқа экин майдонлари ҳажми, концентрат озуқа ишлаб чиқариш бўйича ташкил этиладиган қувватлар, замонавий паррандачилик ва бўрдоқичилик комплексларининг прогноз кўрсаткичлари назарда тутилади.
|
122.
|
Фермер хўжаликларида етиштирилган маҳсулотларни реализация қилишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, шунингдек, фермерларни зарурий ахборот, маълумот ва маслаҳатлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш, фермер хўжаликларида етиштирилган маҳсулотлар ҳажми ва миқдори ҳақидаги маълумотларнинг ягона базасини яратиш.
|
2018 йил
30 июнь
|
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Республика товар-хом ашё биржаси
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳа билан чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.
Дастурда:
фермер хўжаликларида етиштирилган маҳсулотлар ҳажмлари ва турлари ҳақидаги маълумотларнинг ягона базасини яратиш;
фермер хўжаликларини ахборот ва маслаҳатлар билан таъминлаш бўйича мавжуд миллий веб-сайтлар фаолиятини кучайтириш;
маҳсулот тайёрловчи, қайта ишловчи корхоналар ва экспорт қилувчиларга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини, шу жумладан, биржа савдоларида харид қилиш бўйича зарур маълумотлар олиш назарда тутилади.
|
123.
|
Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сув тежовчи технологиялар жорий этилган майдонлар ҳажмини янада кенгайтириш.
|
2018 йил
1 апрель
|
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари
|
-
|
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ўз маблағлари, Суғориладиган ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси, тижорат банклари кредитлари, хорижий инвестиция ва грант маблағлари
|
Чора-тадбирлар дастури.
Дастурда:
ҳудудлар кесимида сув тежовчи технологиялар (томчилатиб суғориш, плёнка тўшаб суғориш, эгилувчан қувурлар ёрдамида суғориш, сувни йиғиш хусусиятига эга бўлган геллардан фойдаланиш) жорий қилинадиган майдонларнинг прогноз кўрсаткичларини тасдиқлаш;
сув тежовчи технологияларни ишлаб чиқариш учун зарур бўладиган ресурслар билан таъминлаш назарда тутилади.
|
124.
|
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш.
|
Йил
давомида
|
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, лойиҳа институтлари
|
553,5 млрд
сўм
|
Давлат бюджети маблағлари
|
Амалий чора-тадбирлар.
Натижада 270 минг гектар экин майдонлари мелиоратив ҳолатининг барқарорлиги ва сизот сувлари сатҳининг белгиланган меъёрда бўлиши таъминланади.
|
3.5. Иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя
қилиш ва унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга қаратилган институционал
ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш
|
125.
|
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш.
|
2018 йил
1 март
|
Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, ДСҚ
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада:
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика Кенгашини тугатиш ва тегишли штатларни прокуратура органларига ўтказиш;
жиноят ишлари доирасида молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш)нинг муддати бир ойдан ошмаслиги, зарур ҳолларда эса ушбу муддат Бош прокурор ёки унинг ўринбосарлари томонидан яна бир ойга узайтирилиши мумкинлиги;
тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ жиноят ишлари фақат вилоят ва унга тенглаштирилган прокурор томонидан қўзғатилиши назарда тутилади.
|
126.
|
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан назорат қилувчи органларнинг раҳбарлари билан биргаликда ҳар ойда намунали, фаол тадбиркорлик субъектлари билан учрашувлар ташкил этиш ҳамда уларни қийнаётган муаммоларни эшитиш, қонуний фаолиятига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриб бориш.
|
2018 йил
10 февраль
|
Бош прокуратура, Савдо-саноат палатаси, Давлат солиқ қўмитаси, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, вазирлик ва идоралар
|
-
|
-
|
Комплекс чора-тадбирлар режаси.
Режада:
солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаб бораётган, молиявий кўрсаткичлари мунтазам ўсишига эришаётган фаол тадбиркорлик субъектлари билан ҳар ойда учрашувларни ташкил этиш;
тадбиркорлик соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактика қилиш ва уларга йўл қўймаслик бўйича чораларнинг самарадорлигини ошириш;
тадбиркорлик соҳасидаги муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишга оид зарурий чоралар назарда тутилади.
|
127.
|
Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлар томонидан содир этилаётган камчиликларни, айниқса жиноятларни танқидий муҳокама қилиш, бартараф этиш ва профилактика қилишга кўмаклашиш.
|
2018 йил
1 март
|
Савдо-саноат палатаси, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, вазирлик ва идоралар
|
-
|
-
|
Чора-тадбирлар режаси.
Бунда фаол ва инсофли тадбиркорларни янада қўллаб-қувватлаш, нопок тадбиркорларга нисбатан муросасиз бўлишга қаратилган бизнес жамоатчиликнинг таъсирчан чораларини ишлаб чиқиш, тадбиркорлик субъектлари ўрта-сида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш бўйича тадбирлар назарда тутилади.
|
128.
|
Бизнес-ҳамжамият ўзини ўзи тартибга солиши ва тадбиркорлик фаолияти устидан жамоат назоратининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.
|
2018 йил
1 март
|
Бош прокуратура, Савдо-саноат палатаси, вазирлик ва идоралар
|
|
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада бизнес-ҳамжамият ўзини ўзи тартибга солиши ва тадбиркорлик фаолияти устидан жамоат назоратининг таъсирчан механизмлари белгиланади.
|
129.
|
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бизнес юритиш шароитларини яхшилаш.
|
2018 йил
1 апрель
|
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Марказий банк, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, вазирлик ва идоралар
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада:
назорат қилувчи органларнинг айрим назорат функцияларини фуқаролик жамияти институтлари ва давлат бошқаруви органларига ўтказиш;
тадбиркорлик субъектларига, пул маблағларини хизмат кўрсатувчи банкларда инкассация қилиш қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, товарларни ахборот коммуникация технологиялари орқали сотишда нақд пулда ҳисоб-китоб қилиш, шунингдек, маҳсулотларни халқаро тўлов карталаридан фойдаланган ҳолда халқаро савдо майдонлари орқали экспорт қилиш тизимини соддалаштириш;
юридик шахсларга ишлаб чиқариш, савдо, хизмат кўрсатиш, ишларни бажариш фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳар қандай харажатлар, жумладан, давлат божлари ва йиғимларини тўлаш билан боғлиқ тўловларни корпоратив банк карталаридан тўлаш имконияти назарда тутилади.
|
130.
|
Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялар ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш ва соддалаштириш.
|
2018 йил
20 март
|
Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Бош прокуратура, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, вазирлик ва идоралар
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.
Лойиҳада:
тадбиркорлик фаолияти соҳасида бир қатор лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомилларини бекор қилиш, бирлаштириш, расмийлаштириш муддатларини қисқартириш, лицензия ва рухсатнома бериш функцияларининг айримларини номарказлаштириш;
лицензияларни уларнинг амал қилиш муддатини чекланмаган ҳолда бериш (тиббиёт ва фармацевтика фаолияти, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш, шунингдек, мобил алоқа тармоқлари ва телерадиоэшиттириш хизматларини кўрсатиш ва улардан фойдаланиш бундан мустасно);
лицензияланадиган фаолият тури доирасида бажариладиган ишларнинг (кўрсатиладиган хизматларнинг) аниқ рўйхатини фаолиятнинг тегишли турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомларда кўрсатиш;
телекоммуникация, баҳолаш, риэлторлик, ветеринария, геодезия ва картография, тиббиёт, қимматли қоғозлар бозори, транспорт, савдо ва бошқа бир қатор соҳаларда лицензия ва рухсатномалар олиш тартиб-таомилларини соддалаштириш назарда тутилади.
|
131.
|
Республикада истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус ваколатли давлат органи (агентлик) ташкил этиш.
|
2018 йил
1 июль
|
Давлат рақобат қўмитаси, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.
Лойиҳаларда:
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус ваколатли давлат органи (агентлик) ташкил этиш;
махсус ваколатли давлат органининг вазифа ва ваколатлари, давлат тизимига жамоатчилик назорати институтини кенг жорий этиш;
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали ва шаффоф механизмларини татбиқ этиш назарда тутилади.
|
132.
|
Электр энергияси соҳасидаги самарасиз ва зарар билан ишлайдиган давлат улуши мавжуд корхоналар фаолиятини таҳлил қилиш, зарар билан ишлайдиган корхоналарни соғломлаштириш юзасидан "йўл харита"ларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
|
2018 йил
20 март
|
Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Марказий банк, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.
Лойиҳада:
зарар билан ишлайдиган давлат улуши мавжуд корхоналарнинг мавжуд ички имкониятларидан самарали фойдаланиш, ортиқча ер майдонларини мақбуллаштириш, аниқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун маблағлар манбаларини аниқлаш ва қўшимча иш ўринлари яратиш бўйича тадбирларни ташкил этиш;
ушбу тоифадаги корхоналардан самарали фойдаланишни ташкил этиш, шу жумладан, хусусийлаштириш юзасидан аниқ таклифлар назарда тутилади.
|
133.
|
Интернет тармоғида электрон савдолар ва аукционлар орқали ер участкаларини ажратиш тизимини жорий этиш ҳамда ер ажратиш ва қурилишга рухсат бериш билан боғлиқ тартиб-таомилларнинг амалдаги муддатларини камида икки баравар қисқартириш.
|
2018 йил
1 июнь
|
Давархитектқурилиш қўмитаси, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада:
юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга ер участкаларини бериш махсус ахборот портали орқали электрон савдолар воситасида амалга оширилиши;
ер участкаларини беришга доир материалларни ваколатли органларда кўриб чиқиш ва келишиш ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда фақат электрон шаклда амалга оширилиши;
ер ажратиш ва қурилишга рухсат бериш билан боғлиқ тартиб-таомиллар, амалдаги муддатларни қайта кўриб чиқиш, соҳада замонавий ахборот технологияларини кенг жорий қилиш орқали тизимни ислоҳ қилиш назарда тутилади.
|
134.
|
Давлат-хусусий шериклик муносабатларини жорий этишнинг ҳуқуқий ва институционал базасини шакллантириш.
|
2018 йил
20 сентябрь
|
Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, вазирлик ва идоралар
|
-
|
Халқаро молия институтлари инвестициялари, кредитлари, грантлари ва бошқа маблағлар
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.
Лойиҳаларда иқтисодиётнинг кўп харажатли тармоқлари (муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмаси ва бошқалар) ҳамда таълим ва соғлиқни сақлаш каби ижтимоий соҳаларда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш борасида давлат ва хусусий инвесторларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлигини йўлга қўйишга имкон берадиган давлат-хусусий шерикликни кенг жорий этиш назарда тутилади.
|
135.
|
Тадбиркорлик ва инновацион соҳадаги истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини ривожлантириш.
|
2018 йил
1 апрель
|
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, вазирлик ва идоралар
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.
Лойиҳаларда:
венчур фондларнинг ҳуқуқий мақоми ва уларни ташкил этиш тартиби;
венчур компаниялар ва фондлар, венчур фондларни бошқариш билан шуғулланувчи компаниялар ҳамда инновацион корхоналар фаолиятини тартибга солиш;
венчур компаниялар ва фондлар учун малакали бошқарув ва эксперт кадрларни тайёрлаш;
венчур лойиҳаларни суғурталаш назарда тутилади.
|
3.6. Вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш, уларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланиш
|
136.
|
Ҳудудларда замонавий ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни, жумладан, давлат-хусусий шерикликни кучайтириш орқали тўлиқ амалга ошириш.
|
2018 йил
1 ноябрь
|
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси.
Лойиҳада:
ҳудудларда замонавий ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш параметрлари;
Ақлли шаҳар", "Ақлли маҳалла", "Ақлли уй" ва "Ақлли ҳокимият" концепцияларини ўз ичига олган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш назарда тутилади.
|
137.
|
Ҳокимлар, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорлик қилиш, янги ишлаб чиқариш турларини ташкил этиш ва иш ўринларини яратиш бўйича фаоллигини ошириш.
|
2018 йил
30 март
|
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси.
Лойиҳада давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорлик қилиш, янги ишлаб чиқариш турларини ташкил этиш ва иш ўринларини яратиш бўйича фаолиятини моддий рағбатлантириш тизимини яратиш назарда тутилади.
|
138.
|
Ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлик рейтингини ишлаб чиқиш ва эълон қилиб боришни жорий этиш.
|
2018 йил
1 июнь
|
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси.
Лойиҳада жойларда инвесторларга яратилган шарт-шароитларни (ресурс, инфраструктура, давлат ва бошқа хизматларнинг қулайлиги) аниқлаш тизимини жорий қилиш назарда тутилади.
|
IV. ИЖТИМОИЙ СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ
УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
|
4.1. Аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш
|
139.
|
Илғор хорижий тажриба асосида аҳолининг муносиб ҳаёт кечириши учун зарур бўлган даромадларни аниқлаш бўйича "истеъмол саватчаси"га оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш.
|
2018 йил
1 июль
|
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.
Лойиҳаларда:
"истеъмол саватчаси" тушунчаси ва уни аниқлаш мезонлари;
аҳолининг реал даромадлари, иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар миқдорини ҳудудлар кесимида "истеъмол саватчаси"га мутаносиблигини босқичма-босқич таъминлаш назарда тутилади.
|
140.
|
Давлат томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга бепул тақдим этиладиган протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситалари турларини кўпайтириш ҳамда уларнинг тегишли стандартларини жорий қилиш.
|
2018 йил
1 апрель
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги
|
5,0 млрд
сўм
|
Давлат бюджети маблағлари
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.
Лойиҳаларда:
ногиронлиги бўлган шахсларга бепул бериладиган протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситалари рўйхатини кенгайтириш, уларни ушбу воситалар билан таъминлаш учун тиббий хулоса тузишда ногиронлиги бўлган шахсларнинг индивидуал хусусиятларини аниқлаш тартибини соддалаштириш;
сифатли протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситалари ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;
протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситаларини ишлаб чиқариш бўйича давлат стандартларини жорий қилишга оид чора-тадбирлар назарда тутилади.
|
141.
|
Скрининг марказларини жиҳозлаш, дори-дармон ва тиббиёт учун зарур бўлган воситалар билан таъминлаш, жумладан ҳар бир туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларига скрининг текширувларини ўтказиш учун 200 та юқори технологияли УЗД сканер аппаратларини етказиш.
|
2018 йил
1 ноябрь
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги
|
91,6 млрд
сўм
|
Давлат бюджети маблағлари
|
Амалий чора-тадбирлар.
Бунда:
ҳомиладор аёлларда ҳомиланинг эрта ногиронлигини аниқлаш чоралари кўрилади;
чақалоқларни перинатал скрининг кўригидан ўтказиш, туғма нуқсонларни ўз вақтида аниқлаш ва ногиронликнинг олдини олиш таъминланади.
|
142.
|
Нейросенсор карлик ёки заиф эшитадиган 150 нафар болаларда кохлеар имплантатлардан фойдаланган ҳолда операциялар ўтказиш.
|
Йил
давомида
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси
|
26,5 млрд
сўм
|
Халқаро молия институтлари ва донор мамлакатларнинг грант маблағлари, давлат бюджети маблағлари
|
Амалий чора-тадбирлар.
Натижада нейросенсор карлик ёки заиф эшитадиган ногирон болаларнинг эшитиш қобилияти тикланади.
|
143.
|
"Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.
|
2018 йил
1 август
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази
|
-
|
-
|
Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.
Лойиҳада:
БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси талаблари ва халқаро стандартларни миллий қонунчиликка татбиқ қилиш, шунингдек, "ногирон" тушунчаси ўрнига "ногиронлиги бўлган шахс" тушунчасидан фойдаланиш;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари;
давлат органларининг ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлари;
ногиронликни аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг таълим олиши ва ишга жойлашишига кўмаклашиш, уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг замонавий шакл ва механизмларини белгилаш;
ногиронликни белгилашда қўлланилаётган усулларни тубдан такомиллаштириш ва бошқа қоидалар назарда тутилади.
|
144.
|
Оғир маиший шароитларда яшаётган, боқувчисини йўқотган, ногиронларни парвариш қилаётган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш.
|
Йил
давомида
|
Касаба уюшмалари Федерацияси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Молия вазирлиги
|
241,8 млрд
сўм
|
Касаба уюшмалари Федерацияси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Давлат бюджети маблағлари
|
Амалий чора-тадбирлар.
Уй-жойи бўлмаган ёки авария ҳолатидаги ва жуда эски уйларда яшовчи республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳридаги ўрта ҳисобда 2 - 5 нафар оилага арзон уй-жойлар 10 йил мобайнида давлат ихтиёрига ўтказиш ҳуқуқисиз берилади.
Республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳридан ўрта ҳисобда 70 тагача оилаларга ҳар йили маиший техника (газ ва электр печлар, холодильниклар, тикув машиналари ва ҳ. к.) ёки бир бошдан қорамол харид қилинади.
Оғир касалликлар мавжуд бўлган тақдирда тиббий хизматлар ҳақини тўлаш ва уларнинг ҳақини тўлашга маблағ бўлмаган тақдирда ҳар бир туман (шаҳар)дан ўрта ҳисобда 6 тагача кам таъминланган оилаларга беғараз ёрдам кўрсатилади.
|
145.
|
Соғлиқни сақлаш муассасалари, аввало, оилавий поликлиникалар, шошилинч ва тез тиббий ёрдам муассасалари учун дори воситалари ва тиббиётга мўлжалланган буюмлар билан таъминлашни яхшилаш.
|
Йил
давомида
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги
|
914,6 млрд
сўм
|
Давлат бюджети маблағлари
|
Амалий чора-тадбирлар.
Республика ҳудудидаги барча давлат даволаш профилактика муассасаларида дори воситалари ва тиббиётга мўлжалланган буюмлар билан таъминлаш аҳволи яхшиланади.
|
146.
|
Дори-дармонлар нархлари тўғрисидаги маълумотларни мониторинг қилишнинг ягона ахборот тизимини жорий этиш.
|
2018 йил
30 июнь
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги
|
1,0 млрд
сўм
|
Ижрочилар маблағлари
|
Чора-тадбирлар режаси.
Режада Интернет тармоғида алоҳида дори-дармонлар тури, улгуржи, чакана нархлар ҳолати ва ўзгаришлари ҳақида маълумот тақдим этиб борилиши, барча дорихоналар манзили ва дори воситалари тўғрисида ягона маълумотлар базасини шакллантириш, харид қилинаётган дори воситаларининг мувофиқлик сертификати ҳамда аҳолининг фикр ва мулоҳазаларини мониторинг қилиш тартиби белгиланади.
|
4.2. Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш
|
147.
|
Касалликларни олдиндан аниқлаш, уларни масофадан профилактика қилиш имконини берувчи "Ақлли тиббиёт" ва "Ягона тиббий маълумотлар маркази" концепцияларини мавжуд шароитларга мослаштириш ва татбиқ этиш, тиббиёт муассасаларининг кадрлар салоҳиятини ва моддий-техника таъминотини яхшилаш.
|
2018 йил
1 декабрь
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.
Лойиҳаларда:
кенг тарқалган касалликларни профилактика қилиш ва барвақт аниқлашнинг илғор ва синалган услубларини жорий қилишни ўз ичига оладиган комплекс чора-тадбирлар;
ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг кадрлар салоҳиятини ошириш, моддий-техника таъминотини яхшилаш, касалликларни барвақт аниқлаш ва масофадан профилактика қилиш тизимларини жорий этиш орқали тиббий хизмат сифатини ошириш чоралари;
тиббиёт-даволаш муассасаларида электрон (онлайн) навбат тизимини босқичма-босқич жорий этиш;
ташкил этилаётган 441 та тез тиббий ёрдам шохобчаларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш назарда тутилади.
|
148.
|
Тиббиёт соҳасига хорижий мутахассисларни ва чет эл инвестициясини жалб этиш.
|
2018 йил
1 апрель
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ТИВ, ИИВ
|
-
|
-
|
Чора-тадбирлар режаси.
Режада хорижий мутахассисларнинг аниқ сони, уларни тиббиёт соҳасига босқичма-босқич, жумладан узоқ муддат фаолият юритишга жалб этиш, чет эл инвесторлари иштирокида хусусий даволаш-профилактика муассасалари ва илғор хорижий тиббиёт муассасалари филиалларини ташкил этиш белгиланади.
|
149.
|
Аҳолини арзон нархдаги дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш имконини берувчи Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2 мингта ижтимоий дорихоналарини ташкил этиш.
|
2018 йил
30 апрель
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давархитектқурилиш қўмитаси
|
500,0 млрд
сўм
|
Ташаббускорлар маблағлари
|
Идоравий ҳужжат.
Ҳужжатда:
ижтимоий дорихоналарни ташкил этиш, уларни ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари билан таъминлаш, тиббиёт муассасалари ва аҳолини арзон нархдаги дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминлаш;
ижтимоий дорихоналар фаолиятида қонун бузилишлар, жумладан нарх-наволар асоссиз ўсиб кетишининг олдини олиш мақсадида дори воситаларини махсус ҳимоя белгилари билан таъминлаш назарда тутилади.
|
150.
|
Барча ҳудудларда ҳомиладор, ёш болали аёллар ва чақалоқларга кўрсатилаётган перинатал ёрдамни такомиллаштириш, оналар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш.
|
Йил
давомида
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давархитектқурилиш қўмитаси
|
8,7 млн
АҚШ
доллари
|
Халқаро молия институтлари маблағлари
|
Амалий чора-тадбирлар.
Бунда:
туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларининг 46 та туғруқ бўлимлари негизида туманлараро перинатал марказларни ташкил этиш;
марказларни замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари ва анжомлар билан тўлиқ жиҳозлаш;
скрининг марказларининг фаолиятини такомиллаштириш;
барча вилоят перинатал марказларини чақалоқлар кювезлари бўлган реанимобиллар билан таъминлаш ишлари амалга оширилади.
|
151.
|
793 та қишлоқ оилавий поликлиникасини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш.
|
Йил
давомида
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси
|
5,0 млн
АҚШ
доллари
|
Осиё тараққиёт банкининг имтиёзли кредит маблағлари
|
Амалий чора-тадбирлар.
Натижада қишлоқ жойларида бирламчи тиббий ёрдам муассасаларида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражаси яхшиланади.
|
152.
|
Шифокорнинг касбий хатосини аниқлашнинг таъсирчан тизимини жорий этиш.
|
2018 йил
30 март
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги, ИИВ, Бош прокуратура, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада:
ҳар бир тиббиёт муассасасида бе-морларнинг шифокор касбий хатосидан хавфсизлигини таъминлаш бўйича дои-мий эксперт гуруҳларини ташкил этиш;
тиббиёт ходимларининг хатоси оқибатида етказилган зарар тўғрисида соғлиқни сақлаш органларига хабар қилиш, уларни кўриб чиқиш ва хизмат текширувини ўтказиш тартиби;
хатосини ўз вақтида ва ихтиёрий тан олган, етказилган зарарни қоплаган тиббиёт ходимини айрим салбий оқибатлардан озод этиш;
тиббиёт ходимлари йўл қўйган хатолар ҳақида жабрланган шахсларга маълумот бериш, уларни ҳисобга олиш ва хатоларнинг олдини олиш тизимини яратиш;
бирламчи тиббий ҳужжатларни, жумладан рецептни электрон шаклда тўлдиришни (қўлёзма усулидан тўлиқ воз кечган ҳолда) жорий этиш ва уни тегишли дорихонадаги маълумотлар базасига жойлаштиришни таъминлайдиган ахборот тизимини босқичма-босқич амалга киритиш назарда тутилади.
|
153.
|
Илғор хорижий тажриба асосида тиббий суғурта механизмларини босқичма-босқич жорий этиш бўйича концепция ишлаб чиқиш.
|
2018 йил
1 апрель
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги
|
-
|
-
|
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.
Лойиҳада:
тиббий суғурта механизмини босқичма-босқич жорий этиш;
фуқаронинг тиббий ва профилактика хизматларига бўлган ҳуқуқлари тенглигини, суғурта полисларига асосан сифатли тиббий хизмат кўрсатиш кафолатини таъминлаш;
тиббий ва профилактика хизматлари нархлари, суғурта мукофоти ва мажбу-рияти, суғурта товони миқдори, уларни ҳисоблаш ва тўловни амалга оширишни тартибга солиш механизмлари;
тиббий суғурта жамғармасини тузиш, унинг маблағларини шакллантириш манбалари, жамғарма маблағларини бошқариш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби назарда тутилади.
|
154.
|
Соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш.
|
Йил
давомида
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давархитектқурилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
|
803,6 млрд
сўм
|
Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари
|
Амалий чора-тадбирлар.
Бунда ривожланиш давлат дастурларига киритилган даволаш-профилактика муассасалари объектлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилади ҳамда давлат экспертизасидан ўтказилиб, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун тендер савдолари орқали пудрат ташкилотлари аниқланади.
|
155.
|
Давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг санитария-гигиена лабораторияларини замонавий жиҳозлар билан таъминлаш.
|
Йил
давомида
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси
|
6 млн
АҚШ
доллари
|
Ислом тараққиёт банкининг кредит маблағлари
|
Амалий чора-тадбирлар.
Бунда давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланади, ушбу муассасалар замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва анжомлар билан жиҳозланади.
|