Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2018 й. 118-сон "Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
15.02.2018 й.
N 118
МУДОФАА САНОАТИ КОМПЛЕКСИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5246-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 17 февраль