Соғлиқни сақлаш вазирининг 29.12.2017 й. 132-сон "Этил спиртини реализация қилиш, бериш, сақлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.02.2018 й. 2970-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
06.02.2018 й.
N 2970
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
29.12.2017 й.
N 132
БУЙРУҒИ
Этил спиртини реализация қилиш,
бериш, сақлаш ва ҳисобга олиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Этил спиртини реализация қилиш, бериш, сақлаш ва ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Вазир А. Шадманов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 7 февраль
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 12 февраль, 6-сон, 109-модда