Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.03.2018 й. 209-сон "Давлат активларини cотишда ва ижарага беришда электрон савдоларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
22.03.2018 й.
N 209
ДАВЛАТ АКТИВЛАРИНИ СОТИШДА ВА ИЖАРАГА
БЕРИШДА ЭЛЕКТРОН САВДОЛАРНИ ЖОРИЙ
ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурини ўз вақтида ва сифатли ижро этиш, шунингдек, давлат активларини сотишда ва ижарага беришда шаффофликни таъминлаш, хусусий тадбиркорлик учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, давлат мулки объектларини сотиш тартиботларини янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлигининг Тошкент вилоятида давлат активларини электрон савдолар орқали сотиш ва ижарага бериш механизмини эксперимент тариқасида жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга кўра Тошкент вилоятида давлат активларини сотиш ва ижарага бериш фақат "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси томонидан "E-auksion" электрон савдо платформасида онлайн-аукционлар шаклида ташкил этиладиган электрон савдолар орқали:
а) 2018 йил 10 майдан бошлаб - хусусийлаштириладиган, шу жумладан "ноль" харид қиймати бўйича, кўчмас мулк давлат объектлари, шунингдек, масъулияти чекланган жамиятларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) давлат улушлари инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиш шарти билан сотилади;
б) 2018 йил 1 июлдан бошлаб - давлат мулки ижарага берилади.
3. Давлат активларини сотишда ва ижарага беришда электрон савдоларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича "йўл харитаси" 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
давлат активларини электрон савдоларга қўйиш билан боғлиқ барча турдаги рўйхатдан ўтказиш ва рухсат бериш тартиботлари улар электрон савдоларга қўйилгунгача амалга оширилади;
савдоларда турган давлат мулки объектларини электрон савдога қўйишда улар қайта баҳоланмайди ҳамда электрон савдоларга қўйилган санада шаклланган нархлар бўйича савдога қўйилади;
электрон савдоларни ўтказганлик учун савдолар ташкилотчиси хизматларига ҳақ тўлаш сотувчи ёки ижарага берувчи томонидан, тегишли равишда сотиладиган давлат мулки объекти қийматининг ёки ижарага бериладиган давлат мулки учун йиллик ижара тўловининг 1 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда амалга оширилади;
эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудларидаги давлат активларини сотиш ва ижарага бериш тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланадиган тартибда амалга оширилади;
жисмоний шахслар ва нодавлат ташкилотлари томонидан кўчмас мулк объектлари "E-auksion" электрон савдо платформасида ташкил этиладиган онлайн-аукционлар орқали, шунингдек, иштирокчилар учун тенг имкониятлар яратишни ҳамда электрон ҳужжатлардан, электрон хабарлар ва шахсий маълумотлардан рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилишни таъминловчи бошқа ихтисослаштирилган электрон савдо майдончаларида сотилиши мумкин.
5. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдоларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини тасдиқлаш учун бир ой муддатда, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
6. Ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида бажарилиши учун масъулият Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлигига юклансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан биргаликда давлат активларини электрон савдолар орқали сотиш тизимини, унинг Тошкент вилоятидаги самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда, эксперимент якунларига кўра бутун республика бўйича босқичма-босқич жорий этиш юзасидан 2018 йил 1 октябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Гулямов ва Тошкент вилояти ҳокими Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2018 йил 22 мартдаги
209-сон қарорига
1-ИЛОВА
Давлат активларини сотишда ва ижарага
бериш электрон савдоларни ишлаб чиқиш
ва жорий этиш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 26 март