Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.03.2018 й. ПҚ-3630-сон "Обод қишлоқ" дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
29.03.2018 й.
N ПҚ-3630
"ОБОД ҚИШЛОҚ" ДАСТУРИНИ
2018 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА
ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА*
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги "Обод қишлоқ" дастури тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш, қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ҳамда шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
"Обод қишлоқ" дастурининг 2018 йил учун мўлжалланган мақсадли параметрлари ҳамда дастур доирасида 2018 йилда амалга ошириладиган қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг асосий кўрсаткичлари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
"Обод қишлоқ" дастури доирасида 2018 йилда амалга ошириладиган қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг молиявий кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ;
"Обод қишлоқ" дастури доирасида ишлаб чиқариш корхоналарига табиий газ ва электр энергиясини аҳоли учун белгиланган нархларда етказиб бериш префернциялари татбиқ этиладиган асосий турдаги қурилиш материаллари рўйхати 4-иловага мувофиқ;
"Обод қишлоқ" дастурини амалга ошириш учун туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этиладиган махсус штабларнинг намунавий таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. "Обод қишлоқ" дастурининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) 6-иловага мувофиқ таркибда тузилсин ҳамда унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
дастурда иштирок этаётган вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимликлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш, шунингдек, юзага келган муаммоли масалаларни ҳал этиш;
қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бўйича белгиланган параметрлар ижросини ўз вақтида ва тўлиқ таъминлаш юзасидан тизимли мониторинг юритиш;
келгуси йиллар учун "Обод қишлоқ" дастурини тайёрлаш, қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга ошириладиган қишлоқ аҳоли пунктлари рўйхатини шакллантириш ва дастур параметрларини ишлаб чиқиш;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, вазирлик, идора ва ташкилотлар буюртмачиларнинг таклифлари асосида тасдиқланган дастурнинг тегишли параметрларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, бажариладиган иш турлари ва ҳажмлари ҳамда молиялаштириш манбаларига келишилган ҳолда аниқлик киритиш.
Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти Республика комиссиясининг Ишчи органи этиб белгилансин ҳамда унга келгуси йиллар учун "Обод қишлоқ" дастурини ишлаб чиқиш, қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга ошириладиган қишлоқ аҳоли пунктлари рўйхатини шакллантириш ва дастур параметрларини ишлаб чиқиш вазифаси юклансин.
Республика комиссияси (Раматов) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Обод қишлоқ" дастури тўғрисида"ги Фармонидан келиб чиқиб, ўн кун муддатда маҳаллий ҳокимликлар ва тегишли вазирлик (идора)лар томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган туман ва қишлоқлар кесимидаги манзилли рўйхатларни тасдиқласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, бошқа тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда келгуси йил Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш дастури параметрларини шакллантиришда "Обод қишлоқ" дастури доирасида 2019 йилда амалга ошириладиган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари учун зарур марказлашган капитал қўйилмалар лимитини кўзда тутсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АЖ "Обод қишлоқ" дастурига киритилган қишлоқ аҳоли пунктларида ижтимоий соҳа объектлари, йўл-транспорт инфратузилмаси ва муҳандислик коммуникациялари қурилишига халқаро молия институтларининг кредит маблағларини жалб қилиш учун лойиҳанинг молиявий-иқтисодий ҳисоботини (лойиҳаолди ҳужжатини) ўн беш кун муддатда тайёрлаб, Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига тақдим этсин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари томонидан тақдим этилган лойиҳаларнинг молиявий-иқтисодий ҳисоботлари (лойиҳаолди ҳужжатлари) асосида "Обод қишлоқ" дастурини амалга оширишга халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукуматлар молиялаштирувчи ташкилотларининг узоқ муддатли имтиёзли кредитлари ва грант маблағларини жалб этиш чораларини кўрсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туман (шаҳар)лар ҳокимликлари бир ой муддатда тегишли вазирлик, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда "Обод қишлоқ" дастурига киритилган ҳар бир туман (шаҳар) ва қишлоқ бўйича махсус штабларни шакллантириб, уларнинг фаолиятини йўлга қўйсин, шунингдек, ҳар бир объект кесимида тармоқ жадвалларини тасдиқласин ва мониторинг натижаларини ҳар ой якуни билан Республика комиссиясига тақдим этиб борсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзметкомбинат" АЖ, "Ўзқурилишматериаллари" АЖ, бошқа тегишли вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари "Обод қишлоқ" дастури доирасида қишлоқ аҳоли пунктларида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини бажариш учун тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ асосий турдаги маҳаллий қурилиш материаллари, буюмлари ва жиҳозлари билан узлуксиз таъминлаш чораларини кўрсин.
"Ўзқурилишматериаллари" АЖ, "Ўзметкомбинат" АЖ, "Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Ўзмахсусмонтажқурилиш" АК, "Ўзэлтехсаноат" АК, таркибида қурилиш материаллари ва жиҳозлари ишлаб чиқарувчи корхоналар мавжуд бўлган хўжалик бирлашмалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва сектор раҳбарлари билан биргаликда "Обод қишлоқ" дастурига киритилган қишлоқ аҳоли пунктларида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини бажаришга маҳаллий қурилиш материаллари, буюмлари ва жиҳозларини етказиб бериш учун жойларда савдо шохобчалари корхоналарнинг фирма дўконлари ва филиалларини комплекс тарзда ташкил этсин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, секторлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси "Давергеодезкадастр" қўмитаси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат автомобиль йўллари қўмитаси, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ, бошқа тегишли идора ва ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда "Обод қишлоқ" дастурига киритилган қишлоқ аҳоли пунктларини хатловдан ўтказиб, уларнинг натижаларига кўра:
мавжуд уй-жойлар, бино-иншоотлар, инфратузилма объектлари, йўл-транспорт ва муҳандислик коммуникацияларининг техник ҳолатини ўргансин ҳамда шу асосда уларда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилишини;
техник талабларга жавоб бермайдиган ёки ноқонуний равишда қурилган бино-иншоотлар ва қурилмаларнинг бузилишини;
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонлари туман ҳокимликларининг ер захира фондларига олинишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат автомобиль йўллари қўмитаси "Обод қишлоқ" дастури доирасида туман марказидан қишлоқларгача бўлган йўлларни, қишлоқларнинг марказий кўчаларини ва асфальт билан қопланган йўлларни таъмирлаш, қишлоқларнинг асфальт қопламасиз ички йўлларига қум-шағал қоришма ётқизиш ва пиёдалар йўлакларига бетон қоплама ётқизишни назарда тутувчи лойиҳа ечимлари асосида амалга оширсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда секторлар раҳбарлари билан биргаликда "Обод қишлоқ" дастурига киритилган қишлоқ аҳоли пунктларида мавжуд кўп хонадонли уй-жой фондини яхшилаш, умумфойдаланув қисмлари ва майдонларини (фасад, подъезд, зина майдонлари, том, ертўла, тротуар, болалар майдончалари) таъмирлаш, маиший инфратузилма объектларини (ташқи санитария тармоқлари, тандирхона) жойлаштириш ҳамда атроф-ҳудудини тартибга келтириш бўйича намунавий талабларни (эскиз лойиҳасини) ишлаб чиқиб, ишларни шу асосда амалга оширишни таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва сектор раҳбарлари билан биргаликда ҳар бир хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари учун алоҳида лойиҳа ташкилотларини бириктириб, улар томонидан кўп хонадонли уй-жой фондини яхшилаш, ташқи қиёфасини тартибга келтириш, умумфойдаланув қисмлари ва майдонларини таъмирлаш, маиший инфратузилма объектларини жойлаштириш ҳамда атроф ҳудудини ободонлаштириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилишини таъминласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат экология қўмитаси ҳудудий "Тоза ҳудуд" ДУКлар билан биргаликда "Обод қишлоқ" дастурига киритилган қишлоқ аҳоли пунктларида чиқинди йиғиш пунктларини барпо этиб, тизимли равишда чиқиндиларни йиғиш, олиб кетиш ва утилизация қилиш ишларини ташкил қилсин ҳамда мазкур ишларни бажарадиган корхоналарни зарур транспорт воситалари, техника ва машина-механизмлар билан таъминлаш юзасидан чоралар кўрсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, секторлар раҳбарлари, хўжалик бирлашмалари, корхона ва ташкилотлар билан биргаликда "Обод қишлоқ" дастурига киритилган қишлоқ аҳоли пунктларида янги иш ўринлари яратиш ва аҳолининг иш билан бандлиги оширилишини таъминласин.
Бунда мавжуд захира ва имкониятлардан самарали фойдаланиш, бўш турган бино-иншоотларда ишлаб чиқариш ва инфратузилма объектларини ташкил этиш, ижтимоий соҳа ва бозор инфратузилмаси объектларини қуриш ва таъмирлаш, шунингдек, аҳолига хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчаларини барпо этиш ҳамда уларнинг тармоқларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилсин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва С.Р. Холмуродов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2018 йил 29 мартдаги
ПҚ-3630-сонли қарорига
1-ИЛОВА
"Обод қишлоқ" дастурининг 2018 йил учун мўлжалланган
МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ
дона |
|||||
Т/р |
Ҳудудлар номи
|
Туманларсони |
МФЙ ва ОФЙлар сони |
Хонадон сони |
Аҳоли сони (минг киши)
|
ЖАМИ
|
174 |
368 |
333,740 |
1,719,978 |
|
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси
|
15 |
29 |
24,119 |
142,607 |
2. |
Андижон вилояти
|
14 |
28 |
18,114 |
101,533 |
3. |
Бухоро вилояти
|
11 |
22 |
18,020 |
93,705 |
4. |
Жиззах вилояти
|
12 |
24 |
18,709 |
121,796 |
5. |
Қашқадарё вилояти
|
13 |
26 |
43,635 |
229,973 |
6. |
Навоий вилояти
|
9 |
17 |
11,796 |
69,462 |
7. |
Наманган вилояти
|
11 |
22 |
18,551 |
100,882 |
8. |
Самарқанд вилояти
|
16 |
32 |
17,565 |
104,113 |
9. |
Сирдарё вилояти
|
8 |
16 |
11,756 |
62,312 |
10. |
Сурхондарё вилояти
|
14 |
28 |
20,645 |
117,612 |
11. |
Тошкент вилояти
|
15 |
30 |
20,027 |
103,719 |
12. |
Фарғона вилояти
|
15 |
30 |
27,013 |
131,423 |
13. |
Хоразм вилояти
|
10 |
20 |
17,123 |
97,603 |
14. |
Тошкент шаҳри
|
11 |
44 |
66,667 |
243,238 |
Президентининг
2018 йил 29 мартдаги
ПҚ-3630-сонли қарорига
2-ИЛОВА
"Обод қишлоқ" дастури доирасида
2018 йилда амалга ошириладиган қурилиш
ва ободонлаштириш ишларининг
АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ
млн.сўм |
|||||||||||||||||||||
Т/р |
Ҳудудлар номи |
Уй-жой- ларни таъмир- лаш ва обо- донлаш- тириш |
Ичимлик суви таъми- нотини яхшилаш |
Тозалов иншоотлари (оқова сув хандаклари) |
Электр энергияси таъмино- тини яхшилаш |
Газ таъминотини яхшилаш |
Автомобиль йўлларини таъмирлаш |
Ижтимоий инфра- тузилма объект- лари қуриш (таъмир- лаш) |
Бозор инфра- тузилма объект- лари қуриш (таъмир- лаш)
|
Аҳолига транспорт хизмат кўрсатиш ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомил- лаштириш
|
|||||||||||
сони |
тахми- ний қий- мати |
км |
тахми- ний қий- мати |
дона |
тахми- ний қий- мати |
км |
тахми- ний қий- мати |
газ балони, дона |
тар- моқ, км |
тахми- ний қий- мати |
км |
тахми- ний қий- мати |
дона |
тахми- ний қий- мати |
дона |
тахми- ний қий- мати |
авто- буслар харид қилиш (дона) |
бекат- ларни ташкил этиш (дона)
|
тахми- ний қий- мати |
||
|
|||||||||||||||||||||
ЖАМИ
|
127,143 |
951,825,2 |
1,535 |
234,192 |
17,072 |
94,017 |
1,847 |
121,598 |
44,868 |
263 |
35,519 |
2,083 |
548,165 |
736 |
695,275 |
2,756 |
398,701 |
571 |
252 |
159,581 |
|
|
|||||||||||||||||||||
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси
|
13,394 |
100,271 |
111 |
13,431 |
955 |
3,763 |
204 |
8,407 |
4,584 |
49 |
1,035 |
111 |
22,112 |
66 |
35,155 |
172 |
27,072 |
40 |
23 |
12,740 |
2. |
Андижон вилояти
|
9,292 |
69,562 |
114 |
28,936 |
779 |
2,849 |
82 |
5,723 |
4,501 |
8 |
338 |
187 |
51,040 |
37 |
15,385 |
202 |
25,069 |
77 |
19 |
19,712 |
3. |
Бухоро вилояти
|
8,564 |
64,112 |
100 |
21,873 |
438 |
1,534 |
95 |
6,064 |
1,568 |
21 |
1,682 |
62 |
9,020 |
43 |
33,930 |
325 |
38,893 |
81 |
17 |
21,046 |
4. |
Жиззах вилояти
|
7,709 |
57,711 |
124 |
17,771 |
472 |
5,534 |
260 |
25,513 |
1,385 |
6 |
3,485 |
140 |
58,904 |
64 |
43,755 |
348 |
22,121 |
23 |
18 |
6,188 |
5. |
Қашқадарё вилояти
|
14,059 |
105,249 |
199 |
35,200 |
93 |
10,955 |
202 |
9,432 |
2,057 |
0 |
1,533 |
111 |
21,367 |
46 |
50,300 |
148 |
5,354 |
51 |
21 |
13,556 |
6. |
Навоий вилояти
|
5,408 |
40,486 |
101 |
20,466 |
48 |
96 |
137 |
2,873 |
470 |
60 |
374 |
158 |
50,541 |
42 |
58,666 |
58 |
37,370 |
16 |
15 |
4,196 |
7. |
Наманган вилояти
|
9,501 |
71,127 |
85 |
18,086 |
625 |
4,520 |
82 |
5,744 |
3,552 |
0 |
3,171 |
107 |
22,667 |
46 |
25,717 |
397 |
34,740 |
83 |
18 |
21,748 |
8. |
Самарқанд вилояти
|
9,855 |
73,777 |
93 |
10,028 |
2,391 |
5,978 |
146 |
6,441 |
4,500 |
17 |
1,497 |
162 |
75,689 |
49 |
106,976 |
173 |
39,250 |
81 |
24 |
21,436 |
9. |
Сирдарё вилояти
|
6,523 |
48,833 |
85 |
8,928 |
8,803 |
1,084 |
69 |
6,649 |
7,946 |
9 |
1,439 |
187 |
24,695 |
33 |
79,136 |
144 |
16,377 |
27 |
19 |
8,612 |
10. |
Сурхондарё вилояти
|
9,389 |
70,288 |
154 |
20,798 |
10 |
4,735 |
200 |
18,382 |
3,732 |
6 |
1,256 |
154 |
34,595 |
57 |
76,352 |
128 |
30,031 |
6 |
16 |
5,286 |
11. |
Тошкент вилояти
|
14,243 |
106,626 |
99 |
11,613 |
515 |
4,659 |
135 |
11,115 |
1,874 |
18 |
6,125 |
225 |
55,664 |
38 |
26,105 |
108 |
12,860 |
25 |
18 |
8,175 |
12. |
Фарғона вилояти
|
10,768 |
80,615 |
78 |
9,841 |
1,845 |
6,140 |
74 |
5,759 |
4,440 |
0 |
3,881 |
108 |
7,076 |
92 |
42,003 |
268 |
45,271 |
40 |
23 |
10,810 |
13. |
Хоразм вилояти |
6,965 |
52,142 |
115 |
15,198 |
19 |
29,580 |
56 |
5,422 |
4,259 |
26 |
9,541 |
175 |
65,135 |
56 |
29,766 |
184 |
24,894 |
21 |
21 |
6,076 |
14. |
Тошкент шаҳри
|
1,473 |
11,027 |
80 |
2,024 |
78 |
12,590 |
108 |
4,075 |
0 |
43 |
163 |
196 |
49,661 |
67 |
72,030 |
101 |
39,399 |
0 |
Президентининг
2018 йил 29 мартдаги
ПҚ-3630-сонли қарорига
3-ИЛОВА
"Обод қишлоқ" дастури доирасида
2018 йилда амалга ошириладиган қурилиш
ва ободонлаштириш ишларининг молиявий
КЎРСАТКИЧЛАРИ
млн.сўм |
|||||||||||||
Т/р |
Ҳудудлар номи |
Жами йўналтири- ладиган маблағлар |
Шу жумладан, манбалар кесимида |
||||||||||
Маҳал- лий бюджет ва унинг қўшимча манба- лари ҳисоби- дан |
Марказ- лашган маблағлар ҳисобидан |
Халқаро молиявий инсти- тутлар ва хорижий давлат- ларнинг кредит ва грант маблағ- лари |
шундан |
Тармоқ корхона- ларининг маблағ- лари |
шундан |
"Маҳалла" жамғар- маси ва бошқа жамғарма ташкилот- лари ҳисобидан |
Бозор инфра- тузилмаси объектлари учун тадбир- корларнинг ўз маблағ- лари, ҳомийлик, ҳашар ва тижорат банклари кредит маблағлари
|
||||||
Ички ва ҳўжалик- лараро йўлларни таъмирлаш |
Ижти- моий инфра- тузилма объект- ларини қуриш (таъмир- лаш) |
Ичимлик суви таъми- нотини яхшилаш |
Ўзбек- энерго маблағ- лари *, ХМИ маблағ- лари ** ҳисоби- дан |
Ўзтранс- газ АЖ маблағ- лари |
|||||||||
ЖАМИ
|
3,040,785 |
870,387 |
549,917 |
779,424 |
326,821 |
302,690 |
149,093 |
147,944 |
123,404 |
24,184 |
94,182 |
598,932 |
|
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси
|
122,614 |
36,508 |
25,736 |
36,476 |
13,639 |
5,000 |
17,317 |
9,437 |
8,407 |
1,035 |
1,885 |
12,572 |
2. |
Андижон вилояти
|
204,035 |
63,503 |
41,312 |
58,553 |
22,197 |
7,420 |
28,936 |
6,061 |
5,723 |
338 |
9,538 |
25,069 |
3. |
Бухоро вилояти
|
143,236 |
30,438 |
21,466 |
30,425 |
2,480 |
18,220 |
9,725 |
6,679 |
6,064 |
615 |
26,834 |
27,394 |
4. |
Жиззах вилояти
|
340,358 |
53,574 |
37,669 |
53,390 |
29,452 |
15,053 |
8,885 |
28,624 |
25,513 |
3,112 |
9,837 |
157,264 |
5. |
Қашқадарё вилояти
|
222,965 |
63,003 |
42,293 |
59,944 |
23,584 |
25,344 |
11,016 |
13,062 |
11,473 |
1,589 |
0 |
44,663 |
6. |
Навоий вилояти
|
242,327 |
72,691 |
45,720 |
64,801 |
24,209 |
31,320 |
8,973 |
3,537 |
2,828 |
199 |
0 |
55,578 |
7. |
Наманган вилояти
|
127,429 |
32,384 |
22,072 |
31,284 |
11,334 |
10,907 |
9,043 |
8,915 |
5,744 |
3,171 |
11,055 |
21,720 |
8. |
Самарқанд вилояти
|
322,051 |
94,235 |
65,656 |
93,057 |
37,844 |
50,199 |
5,014 |
7,938 |
6,441 |
1,497 |
411 |
60,754 |
9. |
Сирдарё вилояти
|
101,792 |
32,322 |
18,402 |
26,082 |
9,466 |
9,926 |
6,690 |
8,088 |
6,649 |
1,439 |
2,670 |
14,228 |
10. |
Сурхондарё вилояти
|
252,188 |
62,648 |
49,617 |
70,325 |
34,595 |
35,730 |
0 |
19,297 |
18,192 |
1,256 |
2,361 |
47,939 |
11. |
Тошкент вилояти
|
166,196 |
77,330 |
24,154 |
34,234 |
28,354 |
0 |
5,880 |
14,797 |
11,115 |
3,682 |
0 |
15,681 |
12. |
Фарғона вилояти
|
143,769 |
45,082 |
10,870 |
15,406 |
2,255 |
5,349 |
7,803 |
7,803 |
5,759 |
2,044 |
0 |
64,608 |
13. |
Хоразм вилояти
|
208,597 |
69,142 |
48,783 |
69,142 |
37,752 |
16,193 |
15,198 |
9,468 |
5,422 |
4,046 |
0 |
12,062 |
14. |
Тошкент шаҳри
|
443,228 |
137,528 |
96,168 |
136,304 |
49,661 |
72,030 |
14,614 |
4,238 |
4,075 |
163 |
29,591 |
39,399 |
*) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2661-сон қарорида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан
**) ХМИ томонидан паст кучланишли тармоқлар ва трансформатор модернизацияси учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан
Президентининг
2018 йил 29 мартдаги
ПҚ-3630-сонли қарорига
4-ИЛОВА
"Обод қишлоқ" дастури доирасида
2018 йилда ишлаб чиқариш корхоналарига табиий
газ ва электр энергиясини аҳоли учун белгиланган
нархларда етказиб бериш префернциялари татбиқ
этиладиган асосий турдаги қурилиш материаллари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Ҳудудлар номи |
Металл прокати (тонна)
|
Цемент (тонна) |
Шағал (м.куб) |
Қум карьери (м.куб) |
Эшик (дона) |
Дераза ва ойна (дона) |
Лой-бўёқ маҳсулот- лари (тонна) |
Гипс картон (м.кв.) |
Ғишт (минг дона) |
Ёғоч материал- лар (м.куб) |
Шифер (минг дона) |
Темир-бетон маҳсулот- лари (дона) |
|
|
||||||||||||
ЖАМИ
|
8,461 |
105,981 |
888,145 |
387,454 |
54,387 |
89,075 |
11,054 |
399,531 |
79,541 |
57,249 |
68,848 |
654,382 |
|
|
|
||||||||||||
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси
|
156 |
2,387 |
24,676 |
18,983 |
1,328 |
1,808 |
822 |
21,719 |
3,480 |
1,734 |
55 |
2,866 |
2. |
Андижон вилояти
|
328 |
2,878 |
14,056 |
12,524 |
1,523 |
1,809 |
1,766 |
10,021 |
5,271 |
975 |
82 |
2,483 |
3. |
Бухоро вилояти
|
448 |
1,852 |
15,463 |
6,038 |
1,229 |
1,873 |
28 |
13,760 |
3,625 |
1,140 |
3,303 |
1,040 |
4. |
Жиззах вилояти
|
47 |
1,044 |
186,500 |
16,108 |
1,440 |
4,956 |
28 |
10,474 |
1,108 |
487 |
124 |
2,409 |
5. |
Қашқадарё вилояти
|
265 |
8,070 |
6,825 |
5,971 |
2,754 |
4,234 |
823 |
6,786 |
1,474 |
288 |
16,248 |
|
6. |
Навоий вилояти
|
584 |
41,533 |
68,918 |
89,517 |
31,580 |
42,924 |
332 |
2,176 |
18,170 |
11,743 |
52,020 |
12,208 |
7. |
Наманган вилояти
|
172 |
1,239 |
19,278 |
1,499 |
621 |
931 |
63 |
29,607 |
3,467 |
1,125 |
32 |
1,110 |
8. |
Самарқанд вилояти
|
218 |
2,078 |
68,286 |
83,049 |
907 |
8,834 |
13 |
26,403 |
3,925 |
1,185 |
54 |
3,259 |
9. |
Сирдарё вилояти
|
3,008 |
17,440 |
321,056 |
17,480 |
1,288 |
1,992 |
125 |
5,120 |
6,288 |
3,280 |
111 |
4,752 |
10. |
Сурхондарё вилояти
|
1,604 |
10,761 |
61,616 |
83,309 |
6,931 |
10,483 |
267 |
103,622 |
21,109 |
9,695 |
7,166 |
581,870 |
11. |
Тошкент вилояти
|
788 |
4,964 |
5,677 |
7,855 |
2,090 |
2,690 |
197 |
11,783 |
232 |
1,491 |
46 |
|
12. |
Фарғона вилояти
|
149 |
904 |
65,700 |
7,371 |
905 |
1,659 |
5,489 |
20,159 |
1,033 |
2,065 |
414 |
8,435 |
13. |
Хоразм вилояти
|
643 |
10,587 |
28,740 |
36,820 |
1,181 |
1,765 |
567 |
18,310 |
4,131 |
2,639 |
2,702 |
1,664 |
14. |
Тошкент шаҳри
|
52 |
245 |
1,355 |
930 |
610 |
3,117 |
534 |
126,377 |
916 |
18,216 |
2,450 |
16,039 |
"Обод қишлоқ" дастурига киритилган объектларни сифатли ва арзон қурилиш материаллари билан таъминлаш мақсадида, асосий турдаги маҳаллий қурилиш материалларини рўйхати ишлаб чиқариш учун корхоналарга газ ва электр энергияси 2018 йил 1 майдан бошлаб, аҳоли учун белгиланган нархларда етказиб бериш префернциялари асосида
Президентининг
2018 йил 29 мартдаги
ПҚ-3630-сонли қарорига
5-ИЛОВА
"Обод қишлоқ" дастурини амалга оширишни ташкил этиш
учун туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил
этиладиган махсус штабларнинг намунавий
ТАРКИБИ
1. Лавозимига кўра
|
- |
Туман сектори раҳбари, штаб бошлиғи |
2. Лавозимига кўра
|
- |
Вилоят ҳокимлигидан бириктирилган вакил, штаб бошлиғининг ўринбосари |
3. Лавозимига кўра
|
- |
Маҳалла фуқаролар йиғини раиси, штаб бошлиғининг ўринбосари |
4. Лавозимига кўра
|
- |
Туман иқтисодиёт бўлими бошлиғи (вакили) |
5. Лавозимига кўра
|
- |
Туман молия бўлими мудири (вакили) |
6. Лавозимига кўра
|
- |
Туман давлат солиқ инспекцияси масъул ходими (вакили) |
7. Лавозимига кўра
|
- |
Туман инвестиция бўлими бошлиғи (вакили) |
8. Лавозимига кўра
|
- |
Марказий банк вилоят бошқармаси вакили |
9. Лавозимига кўра
|
- |
Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакили |
10. Лавозимига кўра
|
- |
Ёшлар иттифоқи туман бўлими бошлиғи |
11. Лавозимига кўра
|
- |
Туман меҳнат бўлими бошлиғи |
12. Лавозимига кўра |
- |
Туман экология бўлими бошлиғи (вакили) |
13. Лавозимига кўра
|
- |
Вилоят савдо-саноат палатаси туман бўлими бошлиғи |
14. Лавозимига кўра
|
- |
Туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари (вакили) |
15. Лавозимига кўра
|
- |
Туман газ корхонаси раҳбари (вакили) |
16. Лавозимига кўра
|
- |
Туман сувоқава корхонаси бошлиғи (вакили) |
17. Лавозимига кўра
|
- |
Туман ер ресурслари ва кадастри бўлими бошлиғи |
18. Лавозимига кўра
|
- |
Туман бош архитектори |
19. Лавозимига кўра
|
- |
Масъул лойиҳа ташкилоти раҳбари |
20. Лавозимига кўра
|
- |
Туман йўл қурилиш ташкилоти раҳбари |
21. Лавозимига кўра
|
- |
Туман йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи (вакили) |
22. Лавозимига кўра
|
- |
Туман халқ таълими бўлими мудири (вакили) |
23. Лавозимига кўра
|
- |
Вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси вакили |
24. Лавозимига кўра
|
- |
Туман деҳқон бозори директори (вакили) |
25. Лавозимига кўра
|
- |
Вилоят маданият бошқармаси вакили |
26. Лавозимига кўра
|
- |
Тижорат банкларинг туман (шаҳар) филиаллари раҳбарлари |
27. Лавозимига кўра
|
- |
Дастур асосида бириктирилган масъул корхона ва ташкилотлар раҳбарлари |
Президентининг
2018 йил 29 мартдаги
ПҚ-3630-сонли қарорига
6-ИЛОВА
"Обод қишлоқ" дастурини амалга оширишни
мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси
ТАРКИБИ
1. А.Раматов
|
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Республика комиссияси раиси |
2. Т.Худайбергенов
|
- |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси, Комиссия раиси ўринбосари |
3. Д.Кучкаров
|
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раиси ўринбосари |
4. С.Холмуродов
|
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раиси ўринбосари |
5. Б.Хўжаев
|
- |
Иқтисодиёт вазири |
6. М.Салиев
|
- |
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири |
7. А.Ахмедхаджаев
|
- |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири |
8. Ш.Хамраев
|
- |
Сув хўжалиги вазири |
9. Б.Закиров
|
- |
"Давархитектқурилиш" қўмитаси раиси |
10. А.Абдуллаев
|
- |
"Давергеодезкадастр" қўмитаси раиси |
11. А.Абдувалиев
|
- |
Давлат автомобиль йўллари қўмитаси раиси |
12. Б.Қўчқоров
|
- |
Давлат экология қўмитаси раиси |
13. А.Хайдаров
|
- |
Молия вазирининг биринчи ўринбосари |
14. С.Бекенов
|
- |
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари |
15. У.Мустафоев
|
- |
"Ўзбекэнерго" АЖ раиси |
16. А.Мустафоев
|
- |
"Ўзтрансгаз" АЖ раиси |
17. Б.Зарипов
|
- |
"Ўзқурилишматериаллари" АЖ раиси |
18. Ш.Жавлонов
|
- |
"Маҳалла" хайрия жамғармаси раиси |
19. И.Ахмедов
|
- |
"Қишлоқ қурилиш лойиҳа" МЧЖ бош директори |
20. Ж.Мирзамахмудов
|
- |
Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил департаменти мудири |
21. И.Махкамов
|
- |
Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил департаменти мудири |
22. М.Жуманиязов
|
- |
Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил департаменти мудири, Республика комиссияси котиби |
23. Лавозимига кўра
|
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимлари |
Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, уларнинг ўрнига янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Республика комиссияси ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун мутасадди вазирлик, идора ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини жалб қилиш ҳуқуқига эга.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 30 март
"Халқ сўзи", 2018 йил 30 март