Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2018 й. 350-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
10.05.2018 й.
N 350
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ
ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни
молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 февралдаги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3574-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2018 йил 10 майдаги
350-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 70-модда):
а) 1-банднинг учинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси" сўзлари "Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илова 2-бандининг иккинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси" сўзлари "Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта хомашёси етиштиришда бозор принципларини амалга ошириш ва уни етиштиришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 19 февралдаги 93-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон 16-модда) 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун ҳар йиллик шартнома кампаниясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 14 июлдаги 217-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун ҳар йиллик шартнома кампаниясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг рус тили матнидаги 4-банди ва 10-банди иккинчи хатбошидаги "Фонда целевого финансирования государственных закупок сельскохозяйственной продукции и оснащения техникой сельского хозяйства при Кабинете Министров" сўзлари "Фонда государственной поддержки сельского хозяйства при Министерства финансов" сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 25 январдаги 53-сон қарорига 1-иловага қуйидаги мазмундаги 3-1 ва 10-1-позициялар қўшилсин:
"
3-1. |
Бухоро вилояти, Ромитан тумани |
"Bukhara cotton textile cluster AGRОKОMPLEKS" ХК МЧЖ
|
7 450 |
Асакабанк |
";
"
10-1. |
Сирдарё вилояти, Мирзаобод, Ховос туманлари |
"Bek cluster" МЧЖ қўшма корхонаси таркибига кирувчи "Mirzaobod universal trade cluster" хусусий корхонаси
|
16 500 |
Асакабанк |
".
6. Вазирлар Маҳкамасининг ""Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 2018 йил 12 февралдаги 106-сон қарорига 1-илова 9-бандининг бешинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси" сўзлари "Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 14 май