Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.2018 й. 495-сон "Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.2018 й.

N 495




ДАВЛАТ МУЛКИ ОБЪЕКТЛАРИДАН

САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, болаларнинг мактабгача таълим тизимига янада кенгроқ қамраб олинишини таъминлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда давлат мулки объектларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимига қарашли Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Иноқобод кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган бинолар ва иншоотларни Тошкент шаҳар Миробод тумани мактабгача таълим бўлимига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ушбу қарорнинг 1-бандида қайд этилган бинолар ва иншоотлар белгиланган тартибда топширилишини ва қабул қилинишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги 2018 йил 1 августгача Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Иноқобод кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган бинолар ва иншоотларда давлат мактабгача таълим муассасаси фаолияти йўлга қўйилишини таъминласин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулкидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 2 майдаги 111-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 19-сон, 211-модда) 1-илованинг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 3 июль