Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 09.08.2018 й. 19-2018-сон "Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 26.09.2018 й. 3069-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
26.09.2018 й.
N 3069
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ
09.08.2018 й.
N 19-2018
БУЙРУҒИ
Олий таълим муассасаларида талабалар
билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон "Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. Маджидов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 26 сентябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 2 октябрь, 39-сон, 785-модда