Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.02.1999 й. 54-сон "Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.02.1999 й.

N 54



МАҲСУЛОТ (ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР)НИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА СОТИШ ХАРАЖАТЛАРИ

ТАРКИБИ ҲАМДА МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАРНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ ҳамда даромадлар ва харажатларни бухгалтерияда ҳисобга олишнинг ягона услубиётини таъминлаш учун Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда:

меъёрланадиган харажатлар нормативларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

мазкур қарор билан тасдиқланган Низомга шархни ишлаб чиқсин ва эълон қилсин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда кўрсатиб ўтилган Низомнинг солиқ солишнинг соддалаштирилган шаклини қўлловчи кичик корхоналар ҳамда юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шугулланувчи жисмоний шахслар томонидан қўлланилиши бўйича йўриқномани ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив ҳужжатларнинг қайта кўриб чиқилишини ҳамда мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


3. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳамда бухгалтерия ҳисоботи счётлари тизимини такомиллаштириш ҳақида" 1994 йил 26 мартдаги 164-сон қарорининг 1, 2 ва 3-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 йил, 3-сон, 19-модда);

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 26 мартдаги 164-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1995 йил 18 декабрдаги 461-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 йил, 12-сон, 48-модда).


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И.Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 2, 9-модда.