Халқ таълими вазирлигининг 10-мҳ-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими марказининг 9/ққ-сон "Умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларига ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида бериладиган касблар бўйича малака талабларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 10.09.2018 й. Қарори (АВ томонидан 29.10.2018 й. 3081-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
29.10.2018 й.
N 3081
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 10.09.2018 й. N 10-мҳ |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ 10.09.2018 й. N 9/ққ |
ҚАРОРИ
Умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф
ўқувчиларига ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида
бериладиган касблар бўйича малака талабларини
тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларига ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида бериладиган касблар бўйича малака талаблари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Халқ таълими вазири
|
Ш. Шерматов |
Касб-ҳунар таълими маркази директори |
М. Холмухамедов |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 30 октябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2018 йил 5 ноябрь, 44-сон, 865-модда