Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.11.2018 й. 894-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 февралдаги 149-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
01.11.2018 й.
N 894
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
"ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА БОЗОР МЕХАНИЗМЛАРИНИ
КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"
2018 ЙИЛ 28 ФЕВРАЛДАГИ 149-СОН ҚАРОРИГА
ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2018 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3941-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 28 февралдаги 149-сон қарори рус тилидаги матнининг 13-банди бешинчи хатбошидаги "- председателя АО "Узбекнефтегаз" сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари А.С. Султанов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 2 ноябрь