Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2018 й. 944-сон "Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик шаклларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.11.2018 й.

N 944




МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ

СОҲАСИДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК

ШАКЛЛАРИНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликнинг хусусий шерикка тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш шаклини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Хусусий шерикка тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш шаклидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилаб қўйилсинки, хусусий шерикка тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш шаклидаги давлат-хусусий шериклик:

хусусий шерикнинг ташаббуси билан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида танлов ўтказилмасдан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш орқали амалга оширилади;

лойиҳани амалга ошириш доирасида нодавлат таълим муассасасини ташкил этиш бўйича битим тузган хусусий шерикка Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарорида белгиланган имтиёзлар татбиқ этилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги:

бир ҳафта муддатда хусусий шерикка тегишли ер ва бино-иншоотларда нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш шаклидаги давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги намунавий битим лойиҳасини ишлаб чиқсин;

бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 ноябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 26 ноябрь, 47-сон, 908-модда