Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2018 й. 1056-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 7 июндаги 364-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
27.12.2018 й.
N 1056
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
"ҲАЖ" ВА "УМРА" ТАДБИРЛАРИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШНИ ЯНАДА
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ
ТЎҒРИСИДА" 2017 ЙИЛ 7 ИЮНДАГИ 364-СОН
ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
Фуқароларнинг "Умра" зиёратини адо этишлари учун кенг имкониятлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 7 июндаги 364-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 96-модда) 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2018 йил 29 декабрь