Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Халқ таълими вазирлигининг 19-мҳ-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 12/ққ-сон "Футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 27.12.2018 й. Қарори (АВ томонидан 11.01.2019 й. 2001-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.01.2019 й.

N 2001-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.12.2018 й.

N 19-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ

27.12.2018 й.

N 12/ққ


ҚАРОРИ




"Футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган

мактаб-интернатларига ўқувчилар қабул қилиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги "Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3610-сон ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги "Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги 410-сон қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2009 йил 19 августдаги 31, 25/ҚҚ-сон "Футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига ўқувчилар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2001, 2009 йил 30 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 36-сон, 397-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Футбол ассоциацияси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Халқ таълими вазири

Ш. Шерматов

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат тест маркази директори

М. Каримов

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 14 январь, 1-2-сон, 31-модда