Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.01.2019 й. ПҚ-4127-сон "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
24.01.2019 й.
N ПҚ-4127
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
КАПИТАЛ БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ
ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг марказий аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) бошқарув ходимлари чекланган сони 90 нафар, шу жумладан, Агентлик марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 50 нафар этиб белгилансин.
Агентлик директорига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
зарур ҳолларда, Агентлик марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;
Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари тузилмаларини тасдиқлаш;
бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида Агентлик ҳудудий бошқармаларининг бошқарув ходимлари чекланган сонини тасдиқлаш;
Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Агентлик бошқарув мутахассисларининг қўшимча штат бирликларини киритиш;
маҳаллий ва хорижий малакали мутахассисларни ходим ва маслаҳатчи сифатида, истисно тариқасида уларга Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан иш ҳақи ва бошқа тўловлар миқдорини белгилаган ҳолда, жалб қилиш;
Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Агентлик ходимларининг асосий эгаллаб турган лавозимига кўра лавозим маошлари (тариф ставкалари)га, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, устама ва бошқа рағбатлантирувчи тўловларни белгилаш;
Агентликка юклатилган вазифаларни бажариш учун шартнома асосида жалб этиладиган малакали хорижий мутахассисларнинг иш ҳақи миқдорини халқаро тажриба ва бозор шароитларидан келиб чиққан ҳолда белгилаш.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар Агентликни таъминлаш бўйича харажатларнинг молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
4. Белгилансинки:
а) Агентлик:
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат рақобат қўмитаси) ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг қимматли қоғозлар бозорини, шу жумладан, қимматли қоғозлар савдосини ташкил этувчиларни ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсини тартибга солиш, шунингдек, корпоратив бошқарувни ривожлантириш борасидаги барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади;
ўз ваколатларини мустақил равишда ва барча давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларидан мустақил ҳолда олиб боради ҳамда ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига бўйсунади ва ҳисобот беради;
фонд биржалари фаолиятини ва қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни лицензияловчи орган ҳисобланади;
лотереялар ташкил этиш фаолиятини тартибга солиш ва лицензиялаш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади;
б) Агентлик фаолият соҳасига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Агентлик билан мажбурий тартибда келишилиши шарт;
в) мулкчилик шаклидан қатъи назар барча ташкилотларда Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича текширувлар тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни хабардор қилиш тартибида ва Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказилган ҳолда амалга оширилади;
г) Агентлик директори, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади, мақоми, тиббий ва транспорт хизмат кўрсатиш шароитлари бўйича тегишли равишда вазир, вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади;
д) Агентликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарларини лавозимга тайинлаш Агентлик директори томонидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
е) Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторининг ишга қабул қилишда таълимнинг энг паст даражаси, ишчилар касблари бўйича малака даражаларини белгилаш борасидаги талаблари хорижий олий таълим муассасаларини тамомлаган тегишли йўналишдаги мутахассисларга нисбатан, истисно тариқасида, Агентлик учун тавсиявий хусусиятга эга;
ж) Агентлик ходимларига тугатилаётган Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ходимлари учун назарда тутилган тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби сақлаб қолинади;
з) Давлат рақобат қўмитаси ва Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан аввал берилган ҳужжатлар ва илгари улар томонидан қабул қилинган қарорлар ўз кучини сақлаб қолади ва ушбу органларнинг қайта ташкил этилиши муносабати билан уларни бекор қилиш ёки ўзгартириш талаб этилмайди;
и) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан аввал берилган лотереяларни ташкил этиш фаолиятини юритиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар уларнинг муддати тугагунга қадар ўз кучини сақлаб қолади ва ушбу ваколатлар Агентликка ўтиши муносабати билан қайта расмийлаштирилмайди.
5. Агентлик ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда бюджетдан ташқари Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этилсин.
Жамғармани шакллантиришнинг асосий манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
фонд биржасида қимматли қоғозлар савдосини амалга оширишда сотувчи томонидан тўланадиган йиғим;
эмиссиявий қимматли қоғозларнинг дастлабки чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўланадиган йиғим;
эмиссиявий қимматли қоғозларни йириклаштириш жараёнида уларнинг номинал қиймати оширилганда эмитент томонидан тўланадиган йиғим;
лотереяларни ташкил этиш фаолиятини юритиш ҳуқуқини берувчи лицензия талабгорининг аризасини кўриб чиқиш ва лотерея ўтказиш шартларини тасдиқлаш учун ундириладиган йиғим;
Агентлик томонидан белгиланган тартибда ундириладиган бошқа йиғимлар;
Агентлик томонидан хўжалик юритувчи субъектлар ва уларнинг мансабдор шахсларидан қимматли қоғозлар бозори ҳамда лотереяларни ташкил этиш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ундириладиган жарималардан келиб тушган маблағлар;
Жамғарма маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;
халқаро ташкилотлар ва институтлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг грант маблағлари ва ҳомийлик хайриялари;
қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
6. Белгилансинки, Жамғарма маблағлари:
Агентликнинг жорий харажатларини молиялаштиришга;
ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлаш, шунингдек, турар жой олишини имтиёзли молиялаштиришга;
Агентлик раҳбарлари ва мутахассисларини ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга;
жалб этиладиган хорижий мутахассислар фаолиятига, халқаро ва хорижий ташкилотларга ҳақ тўлаш чора-тадбирларини амалга оширишга сарфланади.
7. Агентлик:
а) Олий суд, Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 сентябрга қадар қонун ҳужжатларига қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик, шунингдек, Агентликнинг кўрсатмаларини бажармаганлик учун юридик шахсларга нисбатан жарималар қўллаш ва маъмурий жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифларни тайёрласин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
б) 2019 йил 20 декабрга қадар манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда халқаро молия институтлари ва экспертлар билан ҳар томонлама муҳокама қилиниб, илғор хорижий тажрибани ўрганиш асосида ишлаб чиқилган ва қуйидагиларни назарда тутувчи Капитал бозорини ривожлантириш стратегиясини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин:
аҳоли, тадбиркорлар ва иқтисодиётнинг инвестициявий талабларини максимал даражада қаноатлантириш мақсадида молия бозорининг уйғун фаолияти ва унинг барча сегментлари ривожланишини таъминлаш;
капитал бозорининг барча, шу жумладан, хорижий иштирокчилар учун тенг шароит ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини яратиш, шу аснода соғлом рақобат муҳитини шакллантириш;
халқаро молия бозорлари билан фаол интеграциялашув, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш ва хорижда муваффақиятли синовдан ўтган илғор ёндашувлардан фойдаланиш орқали барча тоифадаги инвесторлар учун капитал бозорининг қулайлигини ошириш;
илғор халқаро амалиётни жорий қилиш, ортиқча тўсиқлар, чекловлар ва соҳанинг ҳаддан ташқари тартибга солинганлигини бартараф этиш орқали фонд бозорида ривожланиш мақсадларига йўналтирилган инвестицияларни фаол молиялаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;
инвесторлар учун жозибадор механизмларни жорий қилиш ҳисобига капитал бозорининг капиталлашуви ва рақобатбардошлигини ошириш, банк томонидан кредитлашнинг самарали муқобил механизмини яратиш;
тегишли халқаро мезонлар ва тажрибаларни жорий қилган ҳолда, капитал бозорини тартибга солишнинг яхлитлигини, тизимли таваккалчиликларнинг олдини олишни таъминловчи зарур қонунчилик базасини ишлаб чиқиш;
иқтисодий сиёсат мақсадлари ва саноатни мутаносиб ривожлантириш зарурати билан боғлиқ ҳолда капитал бозорини яхшилаш бўйича чора-тадбирларнинг тартибли мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
хорижий молия бозорларида рақобатбардошликни ошириш учун фойдаланиладиган асослантирилган имтиёз ва преференцияларни бериш орқали капитал бозорида инвестициявий ва ишбилармонлик фаолиятини ҳар томонлама рағбатлантириш ҳамда кенгайтириш;
капитал бозорини замонавий талабларга мос кадрлар билан таъминлашнинг барқарор тизимини ривожлантириш, истиқболли, шу жумладан, хорижий мутахассисларни жалб қилиш учун жозибадор шарт-шароитларни яратиш.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида ушбу қарорни 2019 йилда амалга ошириш бўйича Агентлик харажатлари учун маблағлар ажратсин ва 2020 йилдан бошлаб ҳар йили зарур бюджет маблағларини назарда тутсин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2019 йил учун тасдиқланган харажатлар параметрларига ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб тегишли ўзгартиришлар киритсин;
Агентликка хизмат автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун зарур маблағларнинг ажратилишини таъминласин ва 4 та хизмат, шу жумладан, 3 та шахсий бириктирилган хизмат енгил автомобилларини сақлашга лимит белгиласин;
Агентликнинг асослантирилган ҳисоб-китобларига асосан моддий-техник базани шакллантириш мақсадида зарурий жиҳозлар ва ахборот-коммуникация технологияларини харид қилиш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Агентликни телефон алоқаси, жумладан, ҳукумат алоқаси билан белгиланган тартибда таъминласин.
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ҳамда унинг ҳудудий органлари қайта ташкил этилиши муносабати билан давлат божлари ва бошқа турдаги йиғимларни ундирмаган ҳолда тегишлилиги бўйича:
Агентлик ва унинг ҳудудий органлари тасарруфига ўтадиган автотранспорт воситаларининг ички ишлар органларида қайта рўйхатдан ўтказишни;
кўчмас мулк ва бошқа мол-мулк ҳуқуқларини тегишлича Агентлик ва унинг ҳудудий органларига қайта расмийлаштиришни таъминласин.
12. Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари зиммасига юкланган ваколатларга мувофиқ судларга кўриб чиқиши учун киритиладиган даъволар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинсин.
13. Агентлик Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилсин.
14. Агентлик Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107-уй манзилига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда Агентликнинг ҳудудий бошқармаларини уларнинг ҳозирги жойлашуви бўйича биноларга жойлаштиришни таъминласин.
15. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг бюджетдан ташқари Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармасининг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини киритсин;
икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифларни киритсин;
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2019 йил 24 январдаги
ПҚ-4127-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Капитал
бозорини ривожлантириш агентлиги
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
|
|
Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги |
|
|
|||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||
|
|
|
|
||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
"Фонд бозори ахборот-ресурс маркази" ДУК |
|||||||||||||||
Президентининг
2019 йил 24 январдаги
ПҚ-4127-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини
ривожлантириш агентлигининг марказий аппарати
ТУЗИЛМАСИ
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Директор |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Маслаҳатчи |
|
|
|
|
|
|||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||
|
|
Директорнинг биринчи ўринбосари |
|
Директор ўринбосари |
|
Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси 3 |
|
|
Ахборот технологияларини ривожлантириш бўлими 2 |
|
||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||
|
|
Биржалар ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси 5 |
|
|
Эмитентлар фаолиятини ва қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ахборот ошкор этилишини назорат қилиш бошқармаси 5 |
|
|
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими 2 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
Юридик бошқарма 3 |
|
|||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
Кадрлар бошқармаси 1 |
|
|||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими 1 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||
|
|
Капитал бозорини таҳлил қилиш ва қонунчиликни такомиллаштириш бошқармаси 4 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Биринчи бўлим 1 |
|
||||||||||||||||
|
|
|
|
Корпоратив, давлат ва муниципал қимматли қоғозлар чиқарилишининг ягона давлат реестрини юритиш бошқармаси 3 |
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Канцелярия 1 |
|
||||||||||||
|
|
Инвестиция ва бошқарув компаниялари, венчур фондлари фаолиятини мониторинг қилиш ҳамда лотереяларни ташкил этиш фаолиятини тартибга солиш бошқармаси 3 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси 2 |
|
|
|
||||||||||||||||
|
|
|
Қарзга оид ва бошқа инновацион молиявий инструментларни ривожлантириш бўлими 3 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||
|
|
Фонд бозорининг чет элдаги регуляторлари ҳамда Қимматли қоғозлар комиссиялари ҳалқаро ташкилоти билан алоқалар бўлими 2 |
|
|
Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни ривожлантириш бошқармаси 4 |
|
|
Ишлар бошқарувчиси 1 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Бошқарув ходимларнинг умумий чекланган сони - 50 нафар.
Хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сони тасдиқланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 25 январь
"Халқ сўзи", 2019 йил 25 январь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 28 январь, 4-сон, 60-модда