Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2019 й. 174-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг функционал вазифалари ва Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш, ФҲДЁ органлари билан ишлаш масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.02.2019 й.

N 174



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ

ВАЗИРИНИНГ ЎРИНБОСАРИ - ЎЗБЕКИСТОН

ХОТИН-ҚИЗЛАР    ҚЎМИТАСИ   РАИСИНИНГ

ФУНКЦИОНАЛ ВАЗИФАЛАРИ  ВА ХОТИН-ҚИЗЛАР

ВА   ОИЛАНИ  ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ,   ФҲДЁ

ОРГАНЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ МАСАЛАЛАРИ

КОТИБИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг функционал вазифалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш, ФҲДЁ органлари билан ишлаш масалалари котибияти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева бир ҳафта муддатда Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш, ФҲДЁ органлари билан ишлаш масалалари котибиятининг мудири, ёрдамчи ва бош мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимланишини тасдиқласин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг функционал вазифалари ва Бош вазир ўринбосари - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 26 июлдаги 582-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 28 февраль