Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 28.03.2019 й. 4-мҳ-сон "Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи тўғрисидаги низомнинг 42-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 08.04.2019 й. 2921-2-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.04.2019 й.

N 2921-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА

СПОРТ ВАЗИРИНИНГ

28.03.2019 й.

N 4-мҳ


БУЙРУҒИ



Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи

тўғрисидаги низомнинг 42-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 4 июлдаги 3-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2921, 2017 йил 28 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 935-модда) билан тасдиқланган Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи тўғрисидаги низомнинг 42-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"42. Спорт унвонини бериш тўғрисидаги тақдимномалар заруратга кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта, спорт разрядларини бериш тўғрисидаги тақдимномалар эса, ҳар ойда малака комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Малака комиссияси мажлислари унинг раиси томонидан чақирилади.".


2. Мазкур буйруқ Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                   Д. Набиев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 8 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 15 апрель, 15-сон, 296-модда