Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 19.03.2019 й. 01-11/01-05-сон "Қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 19.04.2019 й. 3155-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
19.04.2019 й.
N 3155
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ
ҚЎМИТАСИНИНГ
19.03.2019 й.
N 01-11/01-05
ҚАРОРИ
Қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини
баҳолаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4126-сон "Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорининг 8-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қонун ҳужжатларининг рақобатга таъсирини баҳолаш методикаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Н. Шарипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 19 апрель
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 22 апрель, 16-сон, 329-модда