Марказий банк Бошқарувининг 16.03.2019 й. 5/18-сон "Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 22.04.2019 й. 2709-3-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
22.04.2019 й.
N 2709-3
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
16.03.2019 й.
N 5/18
ҚАРОРИ
Тижорат банкларининг ликвидлилигини
бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги
низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/14-сон қарори (рўйхат рақами 2709, 2015 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 32-сон, 437-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси М. Нурмуратов
ИЛОВА
Тижорат банкларининг ликвидлилигини
бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги
низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 4-бандда:
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи - олтинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. 43-2-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"43-2. Лаҳзали ликвидлилик коэффициенти банк кассасидаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ва Марказий банкининг қимматли қоғозлари ҳамда банкнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги ҳисобварақларидаги маблағлари (бундан Марказий банкдаги мажбурий захира ҳисобварағидаги маблағлар мустасно) суммасини ушбу Низомнинг 3-иловасидаги рўйхатда келтирилган ҳисобварақларнинг қолдиқлари - талаб қилиб олингунча мажбуриятлар суммасига нисбати орқали аниқланади.".
3. 52-бандда:
биринчи хатбошидан биринчи жумла чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи - бешинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи - тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"ЛҚМК 100 фоиздан кам бўлмаслиги лозим. Ушбу кўрсаткич 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб:
барча валюталарда;
миллий валютада;
хорижий валюталарда (барча хорижий валюталарнинг йиғиндиси) таъминланиши шарт.".
4. 53-бандда:
биринчи хатбошидан биринчи жумла чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"СБММК 100 фоиздан кам бўлмаслиги лозим. Ушбу кўрсаткич 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб:
барча валюталарда;
миллий валютада;
хорижий валюталарда (барча хорижий валюталарнинг йиғиндиси) таъминланиши шарт.".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 22 апрель
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 29 апрель, 17-сон, 336-модда