Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.05.2000 й. 180-сон "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
05.05.2000 й.
N 180
ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ
ФАОЛИЯТИНИ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА
СОЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 13 мартдаги 87-сон қарорини бажариш юзасидан ва давлат солиқ хизмати органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Режим ва Кадрлар бош бошқармаси тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органларида хизматни ўташ тўғрисидаги Низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1998 йил 12 январдаги 14-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Эксперт Кенгаши тўғрисида Низомнинг 8-бандидаги "биринчи" сўзи чиқариб ташлансин.
3. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ССЖ давлат солиқ органлари ҳақида" 1991 йил 12 августдаги 217-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1998 йил 12 январдаги 14-сон қарори 4-бандининг иккинчи хат боши;
Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1999 йил 14 сентябрдаги 427-сон қарорига илованинг 9-банди.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар МаҳкамасинингРаиси И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 5, 23-модда.