Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.2019 й. 374-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.2019 й.

N 374




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ АКАДЕМИК

ЛИЦЕЙЛАРИГА   ЎҚУВЧИЛАРНИ   ҚАБУЛ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни танлаш ва ўқишга қабул қилишда тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг2017 йил 26 сентябрдаги 767-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Републикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 6 майдаги

374-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 7-банддаги "ҳарбий" сўзи чиқариб ташлансин.


2. 14-банднинг бешинчи хатбошидаги "ҳарбий-тиббий" сўзлари "тиббий" сўзи билан алмаштирилсин.


3. 22-бандда:

биринчи хатбошидаги "ҳарбий" сўзи чиқариб ташлансин;

иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Номзодлар яшаш жойи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан ташкил этиладиган тиббий комиссия кўригидан ўтади.

Тиббий кўрикдан ўтказиш якунлари бўйича номзодга тиббий маълумотнома берилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 май