Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.1991 й. 201-сон "Эл" халқаро уюшмаси ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен пользователям платного тарифа на сайте nrm.uz. По вопросам звоните на короткий номер 1172.

ЎЗБЕКИСТОН ССЖ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.07.1991 й.

N 201


ЭЛ” ХАЛҚАРО УЮШМАСИ ҲАҚИДА


Тошкент ишбилармонлар учрашувининг ўтказилиши натижасида Ўзбекистон билан хорижий жамоат ва ишбилармонлар доиралари, фирмалар, банклар, корпорацияларнинг вакиллари билан, шу жумладан, ватандошлар ва уларнинг чет эллардаги миллий жамоат ташкилотлари билан иқтисодий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш учун кенг йўл очилди.

Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазифалари Ўзбекистон билан чет элларда истиқомат қилаётган ватандошлар ўртасида маориф, маданият, санъат, адабиёт, туризм соҳаларидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, қўшма корхоналар барпо этишдан иборат бўлган “Эл” халқаро уюшмасини рўйхатдан ўтказиш ҳақида ЎзССЖ Адлия вазирлигининг 1991 йил 17 июлдаги 21-сон қарори маъқуллансин.


2. Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси ва ЎзССЖ Савдо вазирлиги уюшмани жойлаштириш ва унга бозор фондидан автомашиналар (“ГАЗ-24” ва “ВАЗ-21063”) ҳамда мебель ажратишда ёрдам берсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                     И. Каримов